Маруза- бино ва иншоотларнинг



Download 5,81 Mb.
bet27/38
Sana01.07.2022
Hajmi5,81 Mb.
#727666
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38
Bog'liq
binovainshootlar411

Заминни қотириш усуллари. Заминни қотириш деганда турли кимёвий тез қотувчан моддаларни ёки ўта юқори харорат таъсирида грунт ғоваклигини камайтириш тушунилади. Қурилишда ушбу усуллар турлича бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагича:

  1. Грунтни цементлаш. Ушбу усул ҳам олдингилардек қурилиш майдонини маълум квадратларга бўлиш билан бошланади. Квадратлар юзидан қаттиқ қатлам чуқурлигигача бурғуланади ва унинг ичига маълум босим остида суюлтирилган цемент юборилади, у эса грунт ғовакларини тўлдириб, қотганидан сўнг уни яхлит ҳолатга келишига сабаб бўлади. Қўлланиладиган цемент маркаси

400 дан кам бўлмаслиги зарур. Ушбу усул ёрдамида қотирилган грунт мустаҳкамлиги грунт сувларининг зарарли таъсири уларнинг ҳарорати ва цемент қанчалик даражада грунт ғовакларига кириб борганлиги бўйича 30-100 кг/см гача ортиши мумкин. Ушбу усул ёрдамида асосан қумли ва қоя грунтлари қотирилади.

  1. Силикатлаш. Ушбу усул олдингидек квадратлар ёрдамида бажарилади, аммо бурғулар ичига цемент ўрнига натрий силикат тузининг сувдаги эритмаси кальций хлор билан қўшиб аралаштириб юборилади. Бу иккаласи грунт таркибидаги сув билан кимёвий реакцияга киришиб, гелкремнинг кислотасини ҳосил қилади. Бу кислота эса тез қотувчи хусусиятга эга бўлиб, грунтни мустаҳкамлигини етарли даражада ошишига олиб келади. Ушбу усул икки қоришмали деб аталиб, асосан таркибида кальций моддаси бўлмаган грунтларда қўлланилади.

Бундан ташқари бир қоришмали усул хам мавжуд бўлиб, бунда грунт таркибига натрий силикат тузи ўзи юборилади ва у грунт таркибидаги кальций ва сув билан кимёвий реакцияга киришиб гелкремний ҳосил қилади. Демак, ушбу усулнинг қўлланиши таркибида кальций бўлган грунтлар билан боғлиқ, яъни лёсс ва лёссимон грунтларда самаралидир.
с) Электр ёрдамида қотириш. Ушбу усул ёрдамида сувга тўйинган лойлар ва лойсимон грунтлар қотирилади. Бунда ҳам шахмат таркибида квадратларга бўлиниб, квадратлар қирраларидан Д масофага металл қувурлар туширилади ва бу қувурлар ора-ораланиб мусбат ва манфий зарядланади, натижада электростатик ҳаракат вужудга келиб, манфий зарядланган томондан мусбат зарядланган томонга сувлар оқа бошлайди ва катод ўрнатилган қувур орқали сўрилиб, тортиб олинади. Натижада грунт намлиги камайиши ҳисобига унинг мустаҳкамлиги ошади.
d) Исиқлик ёрдамида қотириш. Ушбу усул ёрдамида қуруқ ҳолатдаги лёсс ва лёссимон грунтлар қотирилади. Бунда ҳам квадратлаш, бурғулаш ишлари бажарилиб, (Д) масофагача уларнинг ичига 9000 С ҳароратли иссиқ ҳаво юборилади, бу эса ўз навбатида грунт таркибидаги органик моддаларни куйдириб, таркибини ўзгартириб, заррачаларни зичлашувига олиб келади.
е) Бўш грунтни мустаҳкам грунт билан алмаштириш. Баъзи холларда шундай шароит бўладики, замин таркибидаги бўш грунтларни бутунлай олиб ташлаб унинг ўрнига мустаҳкам грунт ётқизилади. Бундай ҳолат қаттиқ қатлам Д унча катта бўлмаган ҳолатда (2,0-2,5м) қўлланилади.
Бино ва иншоотларнинг ер остки қисми ва уларнинг ичкариси ёки ташқарисидан ўтадиган мухандислик коммуникацияси ишларида пойдевор конструкцияларини мустаҳкамлаш ва қайта таъмирлаш ишлари катта меҳнат талаб қилади. Бино ва иншоотларни таъмирлашнинг мураккаб томони шундаки, мавжуд муаммонинг ечими мустаҳкамланадиган конструкция ва қурилиш шароитининг ҳолатига боғлиқ бўлади. Шунинг учун лойиҳалаш бўйича ечимини топишда таъмирлашни аниқ ҳолатлар бўйича қурувчининг тўплаган тажрибасига асосланиб ишлаб чиқилади.
Бино ва иншоотларнинг мустаҳкам асосини таъмирлаш даврида ортиқча юкларни кўтариш қобилиятига эга бўлади. Бунда пойдеворни алмаштириш ва таъмирлашда ер ишларини бажариш зарурати қолмайди.
Заминни мустаҳкамлаш ишида қайси усулдан фойдаланиш пойдевор ўлчами ва шаклига, конструкцияга ва бошқа шароитларга боғлиқ. Инъекторлар пойдеворда жойлашишига қараб тик (вертикал), қия, горизонтал ва комбинациялашган бўлади (14.1-расм). Ҳозирги даврга келиб бу ишларни бажариш бўйича катта тажриба ва билимлар тўпланган.



Download 5,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish