Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet42/60
Sana29.04.2022
Hajmi0,66 Mb.
#591969
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   60
Bog'liq
2 5314409162736668134

Ўхшатиш деб «икки нарса ёки воқеа-ҳодиса ўртасидаги ўхшашликка асосланиб, уларнинг бири орқали иккинчисининг белгисини, моҳиятини тўлароқ, конкретроқ, бўрттириброқ ифодалаш»га84 айтилади. Ўхшатишлар энг қадимий тасвирий воситалардан бири сифатида нутқимизни, айниқса, бадиий адабиёт тилини безашда, тасвирнинг аниқлиги ва образлилигини таъминлашда фойдаланиб келинади. Адабиётларда ҳар қандай ўхшатиш муносабати тилда ифодаланар экан, албатта, тўрт унсур назарда тутилади, яъни: 1) ўхшатиш субъекти; 2) ўхшатиш эталони; 3) ўхшатиш асоси; 4) ўхшатишнинг шаклий кўрсаткичлари. Масалан: Алишер тулкидай айёр бола. Бунда: Алишер – ўхшатиш субъекти; тулки – ўхшатиш эталони; айёр – ўхшатиш асоси; -дай – ўхшатишнинг шаклий кўрсаткичи ҳисобланади. Мунаввара Ёқуббекова ўзбек халқ қўшиқлари лингвопоэтикасига бағишланган монографиясида ўхшатишнинг яна бир унсури «ўхшатиш мақсади» ҳам мавжудлигини таъкидлаган.85 Ўхшатиш эталони ўхшатиш конструкциянинг поэтик қимматини, эстетик салмоғини белгилайди. Ўхшатиш эталони қанчалик оригинал бўлса, ўхшатишли қурилма ҳам шу даражада оҳорли бўлади. Бадиий матндаги ўхшатишли қурилмалар текширилганда уларни анъанавий ва хусусий-муаллиф ўхшатишлари сифатида таснифлаш керак бўлади. Анъанавий ўхшатишлар оғзаки нутқда кўп ишлатиладиган, шу сабабдан таъсирчанлигини йўқотган ўхшатишлардир. Масалан: тулкидай айёр, тошдай қаттиқ, юзлари ойдек, кўзлари чаросдек, қўйдай ювош, отнинг қашқасидай маълум кабилар. Аслида кўп такрорланиши туфайли «сийқаси чиққан» деб баҳоланадиган бундай қурилмаларни тасвирийлик, образлилик мақсадига хизмат қилдириш ёзувчининг маҳоратига боғлиқ. Хусусий-муаллиф ўхшатишлари ёзувчининг ўз нигоҳи, кузатувчанлиги, бадиий тахайюли, аналогия қуввати асосида халқ тилидан фойдаланган ҳолда яратган ўхшатишларидир. Бундай ўхшатишларда оригиналлик, образлилик ва экспрессивлик ҳамиша ёрқин ифодаланган бўлади. Ҳар қандай ўхшатишдан мақсад тасаввур қилиниши қийин бўлган тушунчаларни конкретлаштириш, мавҳум тушунчаларни аниқлаштириш, нарса-ҳодиса, ҳаракат-ҳолатларнинг энг нозик жиҳатларини китобхон кўзи ўнгида гўзал бўёқларда гавдалантиришдан иборат бўлмоғи лозим. Масалан: Бурунги сўфидан, яқиндагина келиб бир ҳафта ётиб кетган сўфидан асар йўқ. Унинг ранги мачитнинг жайдари шамидек сап-сариқ... гўё касалдан яқиндагина бош кўтарган. Келтирилган мисолда сўфининг, руҳоний кишининг сўнган, сарғайган ранги масжиднинг жайдари шамига ўхшатилган. Таъкидлаш лозимки, ёзувчи тасвирдаги ҳолат, қаҳрамон руҳияти учун фавқулодда мувофиқ ўхшатиш эталони танлаган, яъни қаҳрамон – руҳоний, шам – масжидники, қаҳрамон – ғариб, дардманд, шам – жайдари, арзонбаҳо, қаҳрамон туганмас дард билан адойи тамом бўлиб бормоқда, шам – ёниб тугашнинг ҳам рамзий ифодачиси. Сап-сариқ сифати билан ифодаланган ўхшатиш асосидаги белги бениҳоя қуюқлашиб катта бир дард шаклини олган.
Назорат учун савол ва топшириқлар
1.Синтактик параллелизм деганда нимани тушунасиз?
2. Эмоционал гап деб нимага айтилади?
3.Риторик сўроқ гап деб нимага айтилади?
4.Инверсия деб нимага айтилади?
5.Эллипсис ҳақида маълумот беринг.
6.Градация деганда нимани тушунасиз?
7.Антитеза ва оксюморон бадиий матнга нима мақсадда олиб кирилади?
8.Фарқлаш тасвирий восита сифатида қандай услубий вазифа бажаради?
9.Ўхшатиш ҳақида маълумот беринг.



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish