Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet10/60
Sana29.04.2022
Hajmi0,66 Mb.
#591969
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   60
Bog'liq
2 5314409162736668134

Донишманд дебдики: ҳар қандай яхши қонуннинг муқаддимаси, шунингдек, хотимаси ҳам шундан иборатким, ҳар бир инсон бир бурда нонини яхши меҳнати билан топа олсин ва айни чоқда меҳнатига лойиқ яхши нон ола олсин (Т.Малик).
***
Демишлар: мору қушни бир қафасда асратиб бўлмас,
Ватандин айри кўнгилни билингки, яйратиб бўлмас.
Баайни банди булбулни чамансиз сайратиб бўлмас (А.Орипов).29

Дидактемаларни келтиришдан асосий мақсад шу орқали панд-насиҳат бериш, муаммоли масалани ечишга кўмаклашиш, қандайдир мураккаб вазиятдан чиқиш йўлларини кўрсатиш, тўғри йўлни топишда келтирилган мисолдан ибрат чиқаришга даъват қилиш ёҳуд бўлиб ўтган воқеага муносабат билдиришдан иборат. Лингвопоэтик таҳлилда дидактемаларнинг эстетик моҳияти муҳим ҳисобланади.


5.Хабар мазмунли матнлар (Le texte informatif – информатив матн). Бирор воқеа-ҳодиса ҳақида хабар бериш мақсадида тузилган ёки ҳавола қилинган матн информатив матн ҳисобланади. Бадиий матнда информативлик ўзига хос тарзда бўлади. Оддий хабардан фарқ қилади. Эстетик мақсад юкланган бўлади. Нарратив, дескриптив, аргументли, дидактик каби матн типлари таркибида келади. Масалан, Абдулла Қодирий «Ўткан кунлар» романи якунида шундай бир хабарни келтиради:
Кейинги Марғилон боришимда яқин ўртоқлардан Ёдгорбек тўғрисини суриштириб билдим: Ёдгорбек ушбу асрнинг ўн тўққиз ва йигирманчи очлиқ йиллари миёнасида вафот қилиб, ундан икки ўғул қолибдир. Ўғулларидан биттаси бу кунда Марғилоннинг масъул ишчиларидан бўлиб, иккинчиси Фарғона босмачилари орасида экан. Бу кунда ному нишонсиз, ўлук-тириги маълум эмас, дейдилар.
Бу ҳам хабар мазмунли матн ҳисобланади. Лекин асар ичида эмас балки, илова сифатида келтирилган. Асар қаҳрамонларининг ҳаётдан олинганлигини таъкидлаш, бунга китобхонни ишонтириш истаги билан киритилган. Бу ҳақда асар аввалида ҳам ёзувчи алоҳида таъкидлаган эди: «халқимизни шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз.» Балки, ёзувчи, ушбу қаҳрамонлар тақдири қандай кечганлиги ҳақида китобхонларга хабар беришни хоҳлагандир, балки, романни давом эттиражагини, агар давом эттирилса воқеалар шу мазмунда бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар бераётгандир. Бу бизга қоронғу, лекин келтирилган матн хабар мазмунига эга. Асар ичида ёзувчи томонидан келтирилган турли ҳаволалар ҳам информатив характерда бўлиши мумкин. «Ўткан кунлар»да муаллиф Мусулмонқулнинг довюраклиги ҳақида шундай ҳаволани келтиради:
Мусулмонқулнинг ўзи ҳам фавқулодда юраклик эди. 1853 м. тарихида Мусулмонқул қўқонлиларга асир тушиб, уни тўпдан отиб ўлдириш учун дордек бир нарсанинг устига ўтқузурлар. Иккинчи томондан тўпка ўт бериш кутиладир. Шу вақтда кишилар Мусулмонқулдан сўрайдилар: «Энди қалайсан, чўлоқ?» Мусулмонқул кулибкина жавоб берадир: «Алҳамдулиллоҳ, ҳали ҳам сизлардан юқори бир ерда ўлтирибман!»

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish