Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet55/60
Sana30.06.2022
Hajmi0,66 Mb.
#721458
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
Badiiy matn va uning lingvopoetik tahlili 2007 M Yo\' 176

Таҳлил учун матнлар
1-машқ. Берилган матнни таҳлил қилиш учун дастлаб луғат тузинг. Бугунги лисоний меъёрлар асосида матнни қайта баён қилинг. Матн типлари ва боғловчи воситаларини аниқланг. Матнни тематик таҳлил қилинг.
Тошбақа билан чаён
Навозанда айтди: «Андоғ эшитганим борки, сангпушт Ироқдин Ҳижоз сари борур эрди. Йўл узасида ночор, бир чаёнға йўлдош бўлди. Иккиси заруратдин ҳамроҳ бўлдилар. Аммо сангпушт боғоят фаросатлик эрди. То баҳаддики кўп тажрибалар ҳосил қилғон эрди. Аммо чаёнға инон – ихтиёрин бериб, бодиялар қатъ этуб, манозил ва мароҳил тай қилиб юрур эрди. Ўшал аснода ногоҳ бир наҳри азимга дучор бўлдилар. Андин ўтар иложини топмадилар… Охирул – амир, сангпушт… муддао истидъосини соҳилға ўзини олди. Ғоз ва ўрдакдек силкунуб турди. Ногоҳ, орқасиға боқти, кўрдики, йўлдоши йўлда ҳорғон… найзасини кифтига тик ушлаб, юқори – қуйи юрубдур. Сангпушт айтдики: «Эй биродар, сабаб надурки, буён ўтмайсиз?»
Чаён айтди: «Кўз ёшича су бўлса, бизга маъзур тутунг». Сангпушт кўнглида айтдики: «Йўлдош бўлмоқ шарти бу эмаски, оз ҳодиса бирла ҳамроҳлик расмини бартараф қилсак, унча хуб эмас. Авло ул – дурки, ўткариб қўйсам…»
Алқисса, сангпушт чўлғочини қўлиға олиб, оз ҳаракат бирла ўзини нажот соҳилиға олди. Айди: «Эй биродар, сени дарёдин ўткаргали ўғрадим. Менинг устимга мин. Бежо ҳаракат қилмаки, ўз жонингға жабр қилурсин».
Анда чаён: «Ҳар ким ўз маслаҳатини ўзи билур», деб сангпуштнинг орқасиға минди. Дарёға тушиб оқдилар. Замондин сўнг чаён тебрана берди. Сангпуштга айди: «Бу кун майдонингни васиь топдим… Бу кун пўлод найзамни якжирма қалқонингға озмойиш қилай дерман».
Сангпушт айди: «Сенинг бу хор сифат найзайи бемажолинг менинг бу якжирма қалқонимға нима кор қилмасин?»
Анда чаён айди: «Билганин йўқмуким, ақрабнинг муддаоси ниш урмоқдур, хоҳ дўст кўксинадур, хоҳ душман орқасина»…
Сангпушт… ғоввослардек бир ғўта урдиким, ул жавоҳир термоқда ва чаён жон бермоқда қолди. (Гулханий)


2-машқ. Берилган матнни таҳлил қилиш учун дастлаб луғат тузинг. Матн типлари ва боғловчи воситаларини аниқланг. Матнни тематик таҳлил қилинг.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish