Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet27/60
Sana30.06.2022
Hajmi0,66 Mb.
#721458
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   60
Bog'liq
Badiiy matn va uning lingvopoetik tahlili 2007 M Yo\' 176

Фразеологик маънодошлик. Воқеликни образли тасвирлашда, уни китобхон кўзи ўнгида аниқ ва тўла гавдалантиришда фразеологик ибораларнинг маънодошлигидан кенг фойдаланилади. Тоқати тоқ бўлмоқ – сабр косаси тўлмоқ, бурни кўтарилмоқ – димоғи шишмоқ, яхши кўрмоқ – кўнгил бермоқ, икки оёғини бир этикка тиқмоқ – оёқ тираб олмоқ, оғзига толқон солмоқ – мум тишламоқ кабилар фразеологик маънодошликка мисол бўлади. Жумла таркибида келган маънодош иборалар қаҳрамон билан алоқадор бирор бир сифатни, хусусиятни деталлаштириб, икир-чикиригача кўрсатиб тасвирлашга хизмат қилади. Масалан: У енгган, ютган, ошиғи олчи келган, деганини бўлдирган кундош эмасми?
Лексик-фразеологик маънодошлик. «Луғавий бирлик сифатида фразеологизмлар сўзлар билан ҳам синонимик муносабатда бўла олади.»59 Масалан: Хурсанд – оғзи қулоғида, ғазабланмоқ – жаҳли чиқмоқ, беғам – дунёни сув босса тўпиғига чиқмайди кабилар лексик-фразеологик маънодошлик ҳисобланади. Бадиий матнда маънодошликнинг бундай туридан ҳолатни бўрттириб, атрофлича тасвирлашда фойдаланилади: Қурвон биби сўзга қанча эпчил бўлса, Раззоқ сўфи шу қадар камгап, индамас, дамини ичига солган, зиқна одам эди.
Шаклдош сўзлар
Тилимизда товуш (ёзувда ҳарфий) томони бир хил бўлиб, турлича маъноларни ифодаловчи сўзлар мавжуд. Бундай сўзлар омонимлар деб аталади. Тилшуносликда омонимиянинг уч кўриниши мавжудлиги таъкидланади: Омолексема, омограф ва омофонлар. «Омолексемаларни белгилашда талаффуз жиҳатидан бўладиган бир хиллик ҳам, ҳарфий (график) ифода жиҳатидан бўладиган бир хиллик ҳам ҳисобга олинади.»60 Масалан, қовоқ-I (инсон аъзоси) – қовоқ-II (ўсимлик номи). Омографлар эса, ҳарфий жиҳатдан бир хил бўлиб талаффузи ҳар хил бўлади: том-I (уйнинг томи) – том-II (жилд), атлас-I (ипакдан тайёрланган мато тури) – атлас-II (харита). Омофонлар деб талаффуз жиҳатидан тенг келиш ҳодисасига айтилади: бор(<боб) – бор, ёт(<ёд) – ёт, сутхўр(<судхўр) – сутхўр каби. Шаклдошлик ибораларда ҳам кузатилади: бошига кўтармоқ-I (эъзозламоқ) – бошига кўтармоқ-II (тўпалон қилмоқ), қўл кўтармоқ-I (овоз бермоқ, маъқулламоқ) – қўл кўтармоқ-II (урмоқ). Шаклдош сўзлар асосида юзага келадиган оҳангдошликдан бадиий асарда алоҳида услубий восита сифатида фойдаланилади. Насрда аския ва пайров орқали кулги чиқариш мақсадида, шеъриятда эса туюқ ҳосил қилишда ишлатилади. Масалан:
Қўқонда Урфий деган, Хўжандда Камол Хўжандий деган шоирлар бир-бирлари билан дўст экан. Камол Хўжандий Урфийни меҳмонга чақирибди. Супада суҳбат қилиб ўтирганларида Камол Хўжандийнинг кичкина кучуги дастурхон ёнига келиб, ҳатто дастурхонга тегиб кетса ҳам, у индамас экан. Урфийнинг жуда ғаши келиб, аччиғи чиқипти ва охири сўрапти:- Бу махсумчага нима ном қўйганлар?
Камол Хўжандий: Урфий номлардан бирини қўйганмиз-да.
Урфий: Камолига етсин!61
Туюқ:
Буним йўқ, уним йўқ,
Уйимда уним йўқ.
Ишимда унум йўқ,
Айтишга уним йўқ. (Камий)

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish