Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари


Боғ жуда ораста, йўлакларга олтинранг қумлар солинган, мармар ариқлардан тиниқ сувлар жилдираб оқади. Чорчаманларда



Download 0,66 Mb.
bet16/60
Sana30.06.2022
Hajmi0,66 Mb.
#721458
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   60
Bog'liq
Badiiy matn va uning lingvopoetik tahlili 2007 M Yo\' 176

Боғ жуда ораста, йўлакларга олтинранг қумлар солинган, мармар ариқлардан тиниқ сувлар жилдираб оқади. Чорчаманларда мамлакатнинг энг ноёб гуллари муаттар ҳид таратиб очилиб турибди (П.Қодиров).


6.Парцелятли тузилмалар ёрдамида бирикиш. Оғзаки нутқда, матнда баъзан мулоқот талабига кўра яхлит бир жумлада узилиш содир бўлади. Сўзловчи тингловчига бирор воқеа-ҳодиса ҳақида хабар бераётганда мана шу хабар ичидаги энг муҳим фикрни бошқаларидан ажратиб, алоҳида таъкидлаб айтишга ҳаракат қилади. Маълумки, таъкид оғзаки нутқда оҳанг, пауза, мантиқий урғу каби воситалар ёрдамида амалга оширилса, матнда парцеллятив тузилмалар - матн компонентларини экспрессив-стилистик мақсадга кўра қайта тартиблаш орқали намоён бўлади. Масалан: 1.Ҳуррият ва адолат учун курашиш керак. Ёки: 2.Курашиш керак. Ҳуррият учун. Адолат учун. Биринчи гап одатдаги тартибда тузилган содда гап ҳисобланади. Иккинчи гап эса парцелятли тузилма ҳисобланади. Уч компонентли бу қурилмада биринчи қисм - асос, қолганлари эса парцелят бўлак ҳисобланади. «Парцелятли тузилмалардаги тартиб моҳият эътибори билан таъсирчан сўз тартиби бўлиб, услубий жиҳатдан бетараф тузилмали гап қисмларини коммуникатив мақсадга мувофиқ тарзда гуруҳлаш, синтактик жиҳатдан қайта ўринлаштириш сифатида рўёбга чиқади. Гап тузилмасини бу хилда қайта қуриш (унинг қисмларини синтактик жиҳатдан қайта тартиблаш) маълум қисмни мантиқий жиҳатдан ажратишга асосланади ва ўзига хос экспрессив ифода шакли ҳамда функционал - семантик муносабатлар таркиб топади».36
Жалил ака дераза тагида ётарди(1). Тўшакда(2). Болиши баланд(3). Унга суяниб‚ бошини кўтарса‚ боғни кўради(4). Ўзи обод қилган боғ у(5). (Ш.Холмирзаев).
Бу матн парчаси бешта гапдан ташкил топган. 1-гап асос, 2-гап парцелят. Асосдаги ўрин ҳоли конкретлаштир- илмаганлиги учун парцелят бўлак сифатида ажратилган. 3-парцелят гап ҳам асосдаги ўрин ҳолини таъкидлашга хизмат қилган. Шунингдек, 4-гап билан 1-гап ўртасидаги алоқани зичлаштирган. Яъни, қаҳрамон дераза тагида ётибди. Тўшакда ётибди. Баланд болишли тўшакда ётибди. Унга суянса ўзи обод қилган боғни кўради. 5-гап 4-гапнинг парцеляти ҳисобланади. Яъни асос(4) даги тўлдирувчи(боғ)ни аниқлашга хизмат қилган.



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish