Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet19/60
Sana30.06.2022
Hajmi0,66 Mb.
#721458
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   60
Bog'liq
Badiiy matn va uning lingvopoetik tahlili 2007 M Yo\' 176

Бадиий нутқ услуби
Воқеликни бадиий идрок этиш ва уни ифодалашнинг асосий воситаси бадиий услуб ҳисобланади. Бадиий услуб инсоннинг феъл-атворини, унинг ички дунёсини, руҳий ҳолатларини, табиатдаги турли воқеа – ҳодисаларни тугал, бутун мураккаблиги билан ифодалаш имкониятини ўзида мужассам қилганлиги билан ҳам диққатга сазовордир. Бадиий нутқ услубининг энг характерли хусусияти тасвирийлик ва эмоционаллик ҳисобланади. Агар илмий услуб умумлашган тушунчаларни қатъий қолипга солинган, махсус терминлар ва формулалар билан англатса, бадиий услуб ўз заҳирасидаги сўзлар ёрдамида инсон қалби ва табиатининг энг нозик нуқталаригача тасвирлаш имкониятига эга. Бадиий услубда муаллиф асарнинг эстетик таъсирини кучайтириш мақсадида тилнинг тасвирий воситаларидан унумли ва ижодий фойдаланади, шунингдек, ўзи ҳам янги сўз ва ифода шаклларини яратади. Шунинг учун ҳам бу услубда ёзувчилар мавжуд сўзларни ишлатиш билангина чегараланиб қолишмайди. Маҳоратли ёзувчилар учун мавжуд тилдаги сўз заҳираси ҳар доим чекланган имконият ҳисобланади. Ўзлари янгидан-янги индивидуал сўз ва иборалар ижод қилиш пайида бўлишади. Бадиий нутқда тил бетакрор қиёфа, феъл-атвор, воқеликка мос манзара яратишга, юксак образлиликни намоён қилишга хизмат қилади. Бошқа услуб материаллари бадиий нутқда муаллиф мақсадига биноан эркин ҳолда ишлатилиши мумкин. Бу услубда ҳар бир ёзувчи воқеликни бадиий идрок этиш кўлами, ижодий салоҳияти, ифода маҳорати, матнни композицион шакллантириш тарзига қараб бир-биридан фарқланади. Шунга кўра, бадиий нутқ услуби бошқаларига қараганда кенг имкониятларга эга, ўта қамровдор ва тасвирий ифода воситаларига бой нутқ кўриниши ҳисобланади. Бадиий матн бадиий нутқ услубида яратилади.
«Бадиий нутқ асар ичида муаллиф томонидан қай тарзда ҳикояланишига қараб ёзувчининг фикрлаш доираси, ёзиш услуби, фалсафий мушоҳадаси ҳақида тасаввур ҳосил қиламиз. Муаллиф баён жиловини бадиий-эстетик ниятга кўра гоҳ ўз қўлида ушлаб туради, гоҳ персонажлар қўлига тутқазади, гоҳ ўзга ҳикоячига топширади. Натижада китобхонни зериктирмайдиган, реализмнинг мундарижасини кенгайтира оладиган кўпқиррали тасвир-ҳикоя нутқи – полифоник нутқ пайдо бўлади».40 Бадиий асар матнида муаллиф нутқи ва қаҳрамонлар нутқи фарқланади. Қаҳрамонлар нутқи ички ёки ташқи, диалогик ёки монологик нутқ кўринишларида бўлади. Муаллиф нутқи бадиий асар тилининг муҳим қисми ҳисобланади. Унда қаҳрамонларга, воқеликка нисбатан ёзувчи муносабати ифодаланган бўлади. Муаллиф нутқи икки хилда ифодаланади:

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish