Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet13/60
Sana30.06.2022
Hajmi0,66 Mb.
#721458
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   60
Bog'liq
Badiiy matn va uning lingvopoetik tahlili 2007 M Yo\' 176

d=(a+b)+(b+c)+(c+d)
k=(a+c)+(a+d)
Бундай алоқани қуйидаги лексик-грамматик воситалар юзага чиқаради:
1.Кесимлик шакллари ёрдамида бирикиш. Феъл-кесимларнинг бир хил замонда шаклланганлиги матн бутунлигини таъминлайдиган воситалардан ҳисобланади.
Олимлар ҳисоблаб чиқишган. Пушкин ўз асарларида 21 минг 197 та бетакрор сўз ишлатган. Шекспир салкам 20 мингта, Сервантес 18 мингга яқин, Алишер Навоий эса 1 миллион 378 минг 660 та сўз, шу жумладан 26 мингта бетакрор сўз ишлатган. Боиси, буюк бобомиз фақат туркий эмас, форсий, арабий, урду, хитой, мўғул ва бошқа тиллардаги сўзлардан ҳам маҳорат билан фойдаланган (Ў. Ҳошимов).


2.Олмошлар ёрдамида бирикиш. Бунда матннинг биринчи компоненти таркибидаги от, сифат, сон туркумидаги сўзнинг кейинги компонентларда олмош сўзлар билан алмаштирилиши тушунилади.
Муҳаммад Раҳимхоннинг Тозабоғдаги сайргоҳ боғи. Унинг бир чеккасидан иккинчи чеккасигача айланиб чиқиш амри маҳол, киши чарчаб қолади. Катта ҳовлининг орқасида қирғоқларига мармар ўрнатилган хон ҳовуз. Ундаги зоғора балиқ, чўртан балиқ, лаққа балиқлар гоҳ сув юзига чиқиб ташланган нонларни ер, гоҳ билтанглаб ўйнаб шўнғиб кетарди. Ҳовузнинг тўрт томонида йўғон – йўғон қайрағочлар, таналари қулочга сиғмайди. Хоразмда ҳовуз деса, дарҳол кўз олдингга катта – катта гужумлар – қайрағочлар келади. Бу дарахтлар гўё азамат дубни эслатади. Ҳовуз лабига ҳусн бериб турганлар ҳам ўшалар. Уларнинг кичкина – кичкина барглари орасидан қуёш нурлари мўралайди. Аммо улар қуёш ҳароратини ўзида сингдириб, пастга танга – тангадай оқ шуълаларини туширарди. Улар кишига ором беради. (Ж.Шарипов)
Ушбу матн таркибидаги компонентлар занжирли алоқа усулида муносабатга киришган. Дастлабки компонентда боғ ва унинг кимга қарашли эканлиги ҳақидаги ахборот келтирилади. Кейин ўша боғнинг катталиги ва ҳовуз ҳақидаги информация. Ҳовуз ичи ва атрофи тасвири. Дарахтлар ва улар билан боғлиқ тафсилотлар. Мазкур тасвирдан бутун-бўлак муносабати англашилади. Занжирли алоқани қуйидаги сўз ва шакллар таъминлайди: боғ унинг, ҳовуз ундаги, гужумлар-қайрағочлар бу, ўшалар, уларнинг, улар, улар. Кўринадики, олмошлар ўзидан олдин келган гаплардаги от туркумига мансуб сўзларнинг ўрнига қўлланган ва матн компонентлари ўртасидаги алоқадорликни мустаҳкамлаштирган. Ҳамда айни сўз такрори билан юзага чиқадиган услубий ғализлик олди олинган.



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish