«Маркетингни бошқариш стратегиялари» фанининг предмети ва уни асосий вазифалари


Маркетингни бошқариш ва стратегиялар объекти ва субъекти



Download 80 Kb.
bet3/4
Sana22.02.2022
Hajmi80 Kb.
#94253
1   2   3   4
Bog'liq
бошқариш стратегиялари» фанининг предмети ва уни асосий вазифала

Маркетингни бошқариш ва стратегиялар объекти ва субъекти.

Маркетингнинг фаолиятида амал қилаётган барча иқтисодий қонун ва қонуниятларнинг ҳолатини, ҳаракат доирасини ўрганиш, улардан онгли равишда фойдаланишни йўлга қўйиш, маркетингни мукаммаллаштиришда уларга таяниб йўл-йўриқлар ишлаб чиқиш;


Объекти:

  • маркетингнинг олдига қўйилган вазифаларни мувафаққиятли ва энг юқори самара билан ҳал қилиш, бунинг учун барча шароитлар яратиш, бу вазифалар: бозорни комплекс тадқиқ қилиш, товар ассортиментини яратиш, тақсимлаш ва уни реклама қилиш ва ҳоказолар;

Субъекти:

  • маркетинг ходимларининг ўз вазифаларини тўғри ва тўлиқ бажаришга манфаатдорлигини ошириш, сафарбар қилиш сингари вазифаларини ҳал этишга қаратилган бўлиши лозим.

Маркетингни бошқариш стратегиялари фанини ўрганиш услуби ва услубиятлари деганда, уни ўрганиш жараёнида қўлланиладиган барча ҳисоблаш, ўлчаш, таққослаш, гуруҳлар, коэффициент, индекс, айирмалар усули, занжирли боғланиш, умумлаштириш ва ҳоказолар тушунилади. Маркетингни бошқариш стратегиялари фани бўйича масалани ўртага қўйиш, тадқиқот мавзусини аниқлаш ва илмий назарияни шакллантириш, шунингдек, аниқланган натижанинг ҳақиқийлиги, яъни ўрганилаётган объектга мувофиқлиги жиҳатидан текшириш усул ва услубиятларини қўллашнинг энг муҳим томонлари ҳисобланади. Ҳар қандай усул ва услубият каби Маркетингни бошқариш стратегиялари фанининг усули ва услубиятлари фани ҳам тадқиқот ёки билиш, англаш йўли, воқеликни амалий ва назарий ўзлаштириш усулидир.
Бу фаннинг асосий ўрганиш усули диалектик материализмни ташкил этади. Диалектик ва тарихий материализм усули ёрдамида маркетинг ва унинг барча фаолияти соҳаларида рўй берадиган иқтисодий жараён ва ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини, уларнинг узлуксиз ҳаракати, тараққиёти, ўзгариши, миқдор кўрсаткичларидан сифат кўрсаткичларига ўтиш ривожланишнинг қарама-қаршиликлар курашидан иборат эканлигини назарда тутади. Маркетингни ўрганишда масалага тарихий ёндашишнинг аҳамияти катта. Масалан, маркетингнинг пайдо бўлишининг дастлабки босқичида, унинг элементларидан қандай қилиб ва қанчалик фойдаланилганлигини билиш, бизнинг ўтиш даври иқтисодиёти учун ҳам маълум наф келтириши мумкин.
Маркетингни бошқариш стратегиялари фанининг ўрганиш усуллари ичида маркетинг масалаларини комплекс ҳал қилиш усули алоҳида ўрин тутади. Дарҳақиқат, маркетинг тизимини тузиш, ривожлантириш ва унинг нормал ишлаши учун барча масалаларни бир йўла ҳал этиш ниҳоятда мураккаб ва муҳим бўлиб, шу усул ёрдамида ҳал қилиш мумкин. Бу усулнинг амал ўилишида тескари алоқа хаддиси ёрдамга келади. У маркетингни бошқаришда, унинг ҳақиқий ҳолатини аниқлашда, бошқариш алгоритмига тегишли ўзгартиришлар киритишга имкон беради. Масалан, маркетинг - директор тескари алоқа ёрдамида бозор бўғимлари нишаси ҳақида маълумот йиғиб, унга товар кириб бориш вақтини, миқдорини ёки турини ўзгартириши мумкин. Маркетингли бошқариш фанининг бошқариш усулларидан бири социологик тадқиқотлар ўтказишдир. Бу усул маркетингни фаол ва самарали бошқариш учун зарур бўлган маълумотларни йиғиш мақсадида бажариладиган, қилинадиган ишлар мажмуидан иборат бўлиб, улар анкета сўровлари, тестлар, психологик тренинглар ўтказиш, графиклар чизиш кабиларни ўз ичига олади. Масалан, Маркетингни бошқариш ва стратегияларда, айниқса ахборотни ёрқин тасвирлашга эришиш учун унинг барча босқичларида графиклар қўлланилиши мумкин. Графиклар ёрдамида турли ҳажмлар (талаб ва таклиф кабилар) орасидаги нисбатларни яққол кўрсатиш, маркетинг элементлари ўртасидаги алоқаларни аниқлаш ва лойиҳалаштириш, товарларни сотиш топшириқларининг бажарилишини тезкорлик билан ҳисобга олиш ва шу асосда буйруқлар, фармойишлар ишлаб чиқиш мумкин. Кейинги йилларда фан-техника тараққиёти Маркетингни бошқариш ва стратегиялар соҳасига айниқса шиддат билан кириб келмоқда. Буни Маркетингни бошқариш ва стратегиялар жараёнининг ниҳоятда катта аҳамиятга эга эканлиги билан унинг мураккаблиги, сермашаққатлиги талаб қилмоқда. Маркетингни бошқариш ва стратегиялар илмий асосга эга бўлмоғи лозим. Бу эса иқтисодий-математик усуллардан тобора кенгроқ фойдаланишни зарур қилиб қўяди. У маркетинг жараёнларини моделлаштириш орқали уни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш ва шулар асосида энг мақбул бошқаришга эришиш имконини беради. Иқтисодий-математик моделлаштиришдан мақсад, аввало, маркетингни назарий-сифат жиҳатдан таҳлил қилишни ва асосий параметрларини аниқлашни, уларга асосланиб энг мақбул мезонни белгилашдир. Кейинги мақсад иқтисодий-математик моделни тенгламалар ва тенгсизликлар шаклида ифодалаш, сўнгра ана шу моделнинг миқдорий ечимини аниқлайдиган усул танланади ва ниҳоят улар асосида Маркетингни бошқариш ва стратегияларнинг самарали йўллари аниқланади. Юқорида қайд этилган вазифалар катта ҳисоблаш ишларини олиб боришни талаб қилгани туфайли уларни компьютерлар, электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида ҳал этиш мақсадга мувофиқдир.

Download 80 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish