– ишлаб чиқариш корхоналарида инновацион фаолиятни ташкил этиш ва самарали бошқариш миллий тизимини яратиш; – ҳудудларнинг иқтисодий-инновацион фаолиятини ривожлантириш даражасини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш; – саноат корхоналари инновацион фаолиятида рискларни баҳолаш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш; – тармоқлараро инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш сиёсатини ишлаб чиқиш; – илмий-тадқиқот институтлари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида инновацион сиёсатни амалга ошириш бўйича ўзаро интеграция тизимини шакллантириш; – миллий инновация тизимни ривожлантириш ва уни самарали бошқаришга кўмаклашувчи инфратузилмаларни ривожлантириш; – инновацион лойиҳаларни тижоратлаштириш билан боғлиқ молиялаштириш тизимини яратиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |