Маркетинг омилкорлигини бошқариш механизмларини ишлаб чиқишнинг



Download 272,4 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana01.06.2022
Hajmi272,4 Kb.
#627199
  1   2   3   4   5
Bog'liq
16 I.A.Axmedov (2)



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

И.А. Ахмедов,
иқтисод фанлари номзоди, доцент, 
ТДИУ
 
МАРКЕТИНГ ОМИЛКОРЛИГИНИ БОШҚАРИШ 
МЕХАНИЗМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШНИНГ
КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ
Глобаллашув, рақобат кучайиши ва маҳсулотнинг ҳаѐт даврлари 
қисқаришининг ҳозирги тенденциялари корхонанинг ҳам алоҳида ходимлар, 
ҳам умумий фирма даражасида тажриба тўплаш ва шу асосда ўрганиш 
қобилиятига боғлиқ ҳозиржавоблик ва мослашувчанлик каби сифатларини 
илгари сурмоқда. Фирмалар ходимларнинг маркетинг омилкорлиги қандай 
ривожланаѐтганлигини таҳлил қилиши ва бу жараѐнни бошқаришга интилиши 
зарур. Маркетинг омилкорлигини бошқаришга барча бошқарув функциялари, 
яъни режалаштириш, ташкиллаштириш, тартибга солиш, назорат, ҳисоб ва 
таҳлил, рағбатлантириш жалб этилади.
Демак, маркетинг омилкорлигини шакллантириш билан узвий боғлиқ 
жараѐнни ўрганиш зарур. Адабиѐтларда ташкилий билимларни шакллантириш 
жараѐнининг турли элементлари ажратиб кўрсатилади. К.Д. Экк билимларни 
бошқаришнинг қуйидаги жараѐнини ажратиб кўрсатади
1

1.
Билимларни ишлаб чиқиш:
билимларни идентификациялаш, уларни 
эгаллаш, ривожлантириш ва қайта ишлаш. 
2.
Билимларни тақсимлаш:
малакани ошириш, коммуникацияларни 
бошқариш, билимларнинг бесамар кетишига қарши чоралар. 
3.
Билимлардан фойдаланиш:
ўқув ва инновация муҳитини яратиш, 
ходимларни бошқариш, сифатни бошқариш, рекурсив таълим. 
Д. Стоунхаус билимларни бошқаришнинг қуйидаги тузилмасини таклиф 
этади
2

Билимлар генерацияси (якка тартибда ва ташкилий ўқитиш); 
билимларни ифодалаш (тамойиллар, қоидалар ва расм-русумлар ишлаб 
чиқиш); 
билимларни сақлаб қолиш (билимларни тақсимлашга йўл қўядиган 
билим манбаларининг мақбул турини аниқлаб олиш); 
билимлар диффузияси (билимларни ташкилот доирасида ва ундан 
ташқарида чекланган вариантда тақсимлаш); 
1
Экк К.Д. Знание как новая парадигма управления // Проблемы теории и практики управления. 1998. 
№ 2. 

Стоунхаус Д. Управление организационным знанием // Менеджмент в России и за рубежом. 1999.
№ 1.


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

билимларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш (ташкилий билимлар 
аниқ ва доимий қўлланишини таъминлаш). 
Е.С. Слесарев жараѐннинг тўрт босқичдан иборат моделини кўриб чиқади
3

билимларни олиш ва интерналлаштириш, билимларни тарқатиш, билимлар 
эволюцияси, билимларни татбиқ этиш.
Г.А. Архангельский билимларни бошқариш жараѐнини таъминловчи 
ахборот технологияларига диққат қаратар экан, бу жараѐннинг доимий даврда 
бўлувчи иккита асосий элементини таклиф қилади
4
:
билимлар тўплаш ва улардан фойдаланиш; 
шаклий ифодаларни (онтологиялар) доимий такомиллаштириш. 
Иккинчи элемент шу муносабат билан ажратиб кўрсатилганки, тизимларни 
татбиқ этишдан олдин, одатда, онтологик таҳлил усули билан билимлар 
базасининг ахборот объектларини турларга ажратиш процедураси рўй беради. 
Онтологик таҳлил эса ўзига хос моҳиятларини тасвирлаш ва улар ўртасидаги 
эҳтимолий асосли ўзаро алоқаларни аниқлашдан иборатдир. Натижада ахборот 
тизимида фойдаланувчиларнинг ҳаракатларини автоматик тарзда йўналтириш 
имкони пайдо бўлади. Бу эса билимларни олишни қийинлаштирадиган 
маънисиз тузилмалар туғилиши таваккалини ўта камайтиришга имкон беради.
Бу моделларни маркетинг омилкорлигини бошқаришда ҳам қўллаш 
мумкин. 
Бироқ, 
фикримизча, 
маркетинг 
омилкорлигини 
бошқариш 
жараѐнининг алгоритми янги билимлар доимий пайдо бўлиш зарурати билан 
бирга қуйидаги хусусиятларни ҳам инобатга олиши лозим: 
маркетинг ахборотларининг тез эскириб қолиши, бу билимларни 
саралаш ва эскиларидан халос бўлиш заруратига олиб келади; 
маркетинг стратегияси ва тактикасини бир-биридан ажратиш, бу 
тегишлича стратегик ва тактик омилкорликни талаб қилади; 
ишнинг янги методларини фақат уларни қўллаш орқалигина эмас, балки 
бошқаларга ҳам бу методларни ўқитиш орқали жуда мустаҳкам ўзлаштириб 
олиш.
Маркетинг омилкорлигини бошқариш механизмини шакллантиришга
муаллифлик 
ѐндашуви 
қуйидаги 
расмда 
келтирилган. 
Маркетинг 
омилкорлигини бошқариш жараѐнини стратегик маркетинг режалаштириш 
даври билан синхронлаштириш ушбу моделнинг устун томонидир. Бу эса 
маркетинг омилкорлигини одатдаги маркетинг фаолиятини амалга ошириш 
билан бирга ривожлантиришга имкон беради.
3
Слесарев Е.С. Воздействие международных альянсов на процесс создания организационного знания 
// Менеджмент в России и за рубежом. 1999. № 4. 
4
Архангельский Г.А. Гуманитарная и технологическая составляющие процесса управления знаниями 
// www.km.improvement.ru 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, ноябрь, 2011 йил

Ички ва ташқи муҳитда 
билимларни идентификациялаш 
Маркетинг омилкорлигини 
ривожлантириш мақсадларини 
қўйиш 
Стратегик маркетинг 
омилкорлигини шакллантириш 
эгаллаш 
генерация 
халос бўлиш 
фойдаланиш 
Стратегик назорат 
Тактик маркетинг 
омилкорлигини шакллантириш 
шакллантириш 
сақлаш 

Download 272,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish