Ишни бажарилиши:
1. Қуритилган ва кўзлари 1 мм ли элакдан ўтган тупроқдан диаметри 12см бўлган
чинни пиёлага 25-30 грамм солиниб қуюқ ҳолатга келгунга қадар сув билан
қориштирилади. Сўнгра пиёла устига ойна ёпилиб сувли эксикаторда бир сутка
қолдирилади.
2. Бир сутка ўтгач пиёла эксикатордан олиниб ундаги қоришма яна бир бор
яхшилаб қориштирилади ва ҳосил қилинган қоришма пиёланинг ички сатҳига
қалинлиги 1 см дан кам бўлмаган ҳолда бир текис қилиб ёйилади.
3. Шундан сўнг пиёладаги қоришмани У-симон куракча билан иккига ажрати- лади.
Ҳосил бўлган ёриқни (ариқчани) туби 1-2мм, устки қисми эса 2-4мм кенгликда бўлиши
керак. Сўнгра пиёлани тубига кафт билан уч марта урилади, ёки пиёлани 6 см
баландликдан кафтга ташланади.
ПЛАСТИКЛИКНИ ЮҚОРИ ЧЕГАРАСИНИ АТТЕРБЕРГ
УСУЛИДА АНИҚЛАШ
Шунда пиёла тубида ажратилган қисмлар бир бирлари билан қўшилса
оқувчанликни қуйи чегараси топилган бўлади.
4. Агар пиёла тубига уч марта урилганда ажратилган қисмлар бир би- рига
қўшилмаса, пиёладаги қоришмага бир неча томчи сув қўшилиб яна ара- лаштирилади
ва тажриба такрорланади. Мабодо пиёладаги бўлинган қоришма уч марта урилгунга
қадар қўшилиб кетса, қоришмага ўрганилаётган тупроқдан бироз кўшилиб
аралаштирилади ёки пиёладаги қоришма бироз қуритилади ва тажриба такрорланади.
5. Оқувчанликни қуйи чегараси юзага келгандан сўнг пиёладаги қоришмадан
унинг намлигини аниқлаш учун намуна олиниб термостатда қуритилади ва намлиги
ҳисоблаб топилади.
Топилган намлик пластикликни юқори чегарасига тўғри келади.
ПЛАСТИКЛИКНИ ҚУЙИ ЧЕГАРАСИНИ АТТЕРБЕРГ УСУЛИДА
АНИҚЛАШ
1. Кўзлари 1мм ли элакдан ўтган тупроқдан чини пиёлачага солиниб пластик ҳолга
келгунга кадар сув билан қориштирилади, ёки олдинги анализ- дан қолган қориштирилган
тупрокдан фойдаланилади.
2. Шу ҳолда тайёрланган тупрокдан думалокдаб диаметри Юмм бўлган зўлдир (соққа,
шар) ясалади. Сўнгра зўлдирни ойна устига кўйиб ундан қалинлиги 3 мм бўлган арқонча
(шнур) ясалади, кейин арқончани яна думалоқлаб яна арқонча ясалади. Бу ишни зўлдирдан
арқонча ясалаётганда арқонча узунлиги 5-10 мм бўлган бўлакчаларга майдаланиб
(бурдаланиб) кетгунга қадар такрорланади.
3. Арқонча бурдаланиш даражасига келгач унинг бўлакчаларидан оғирлиги маълум
бўлган алюмин стаканчага намуна олиниб термостатда қуритилади ва намлиги ҳисоблаб
топилади. Бу намлик пластикликнинг куйи чегарасига тенг бўлади.
Пластикликни юқори ва қуйи чегарасидаги намлик микдорлари орасида- ги фарк
тупроқнинг пластиклик сони бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |