Марказий Осиёдаги харбий-сиёсий вазиятнинг хозирги холати, минтакадаги хавфсизликка тахдидлар ва хавфлар Слайд 2


Слайд 4. Афғонистонда беқарор вазиятни юзага келтиришда “Толибон” харакати



Download 35,21 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi35,21 Kb.
#39810
1   2   3   4
Bog'liq
Копия Копия ВПО1

Слайд 4.
Афғонистонда беқарор вазиятни юзага келтиришда “Толибон” харакати муҳим ўрин тутади ва у ўзининг ички ҳамкорлик базалари ва ташқи кучлар кўмаги остида “Ал-Хандак” кўпорувчилик операцияси доирасида мамлакатдаги ўз назоратида бўлган худудларни кенгайтириш бўйича ҳукуматга қарши фаолиятни жадаллаштиришни давом эттирмокда.
Слайд 5.
Ҳозирги вақтда 407 туманнинг 229 таси (56,3% мамлакат ҳудуди) ҳукумат таъсирида ёки назорати остида, 59 таси (14,5%) - толиблар назоратида, қолган 119 тасидаги (29,2%) ҳолат ноаниқлигича қолмоқда.
Слайд 6.
Ҳозирги вақтда толибларнинг юкори даражадаги фаоллиги 22 вилоятда кузатилмокда, уларнинг йирик гуруҳлари эса 34 та вилоятнинг 10 таси ҳудудида фаолият юритмоққа.
ТҲнинг йирик гурухлари жойлашган худудлар: Шимолда - Балх, Фарёб, Кундуз ва Таҳор, гарбда - Бадгис, марказда - Бамиён ва Вардак, жануби- шарқда - Пактика, жанубда - Ниирўз, Дайкунди ва Ҳилмонд.
Бунда “Толибон” ҳаракати жанговар гуруҳларининг ҳаракатлари мувофиклаштирилган ва асимметрик характер тарзида амалга оширилаётганлиги уларга мамлакатнинг катор ҳудудларида доимий кескинлик ўчокларини яратишга имкон бермокда. Айрим худудларда толиблар томонидан Афгонистон пойтахтини шимолий, шаркий ва жанубий вилоятлар билан боғловчи муҳим транспорт тармоклари устидан назорат ўрнатилган.
Ёз мавсумида толиблар Афғонистон худудида кенг кўламдаги ва катъий харакатларни амалга оширишга киришиши ва шу йили ўтказилган президентлик сайловларини издан чикариш максадида айрим вилоят ва туман марказларини ишғол килишга уриниши кузатилди. Шу сабабли Афғонистондаги мавжуд 407 тумандан 178 тасида президентликка сайлов ўтказилмади.
Слайд 7.
ТҲ мамлакатнинг шимолий қисмига катта эътибор қаратмокда ва ҳозирги вақтда мазкур худудда жанубий ва шаркий ҳудудлардан жангариларнинг қайта гуруҳланиши кузатилиб, Марказий Осиё давлатларининг бевосита чегаралари якинида кескинликнинг ортиб боришини юзага келтирмокда.
Турли маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Афоғонистоннинг шимолий қисмида турли радикал-экстремистик гуруҳлар ва террорчи тузилмалар жангариларининг умумий сони 15 минг кишига етади.
Бундай шароитларда афғон-ўзбек чегараси якинидаги вазиятнинг мураккаблашув аломатлари кузатилмокда ва бу толибларнинг сон жиҳатдан кўпайиши ва фаоллигини кучайиши, шунингдек, уч давлат чегаралари кесишган жойга (Афгонистон - Тожикистон — Узбекистан ва Афгонистон -
Туркманистон - Узбекистан) бўлган қизикишларининг ортиши кузатилаётганлиги билан тавсифланмокда.
Яна бир маълумот билан Афгонистон ҳақидаги слайдларни якунлайман Афғонистон ҳудудидан чиқаётган хавфсизлик ва барқарорликка асосий таҳдидлардан бири наркотрафик бўлиб қолмоқда.
БМТнинг маълумотларига кура, 2018 йилда Афғонистонда ишлаб чиқарила ётган опиум ҳажми 6,4 минг тонна, кўкнор экиладиган ер майдони - 263 минг гектарни ташкш этди.
Бунда афгон наркотикининг 3 асосий контрабанда маршрут Европага олиб боради: болқон (Туркия ва Болқон давлатлари орқали Нидерландия, Германия ва Италияга), жанубий (Эрон, Покистон ва Араб яримороли орқали) ва шимолий (Тожикистон, Ўзбекистон, Қозогистон ва Қиргизистон орқали Россия, Белоруссия ва Украинага). Афғон наркотикининг аксарияти Покистон (47%) ва Эрон (25%), қолганлари МО мамлакатлари (24%) худуди орқали кетади. Наркотикларнинг арзимаган қисми (4%) Ҳиндистон, БАА ва бошқа мамлакатларга ҳаво йўллари орқали жўнатилади.
Одатда кўкнор ўсимлигининг катта қисми жанубий вилоятларда етиштирилишига қарамасдан, кейинги вақтларда унинг екиш майдонлари мамлакатнинг шимолида ҳам қайд қилинмоқда.
Наркотик моддаларни етиштиришда жиноий гуруҳлар билан бирга наркотрафик даромадлари ҳисобидан молиялаштирилаётган толиблар ҳам манфаатдор.(Толиблар назорати остидаги ҳудудларда етиштирилаётган наркотик савдоси уларга 65%гача даромад келтирмоқда) Бунда МО давлатлари орқали йилига 90 тоннагача наркотик воситалари ўтади.

Download 35,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish