Тожикистон
Слайд 8.
Тожикистон чегара постига ҳужум.
6 ноябр кунига ўтар кечаси соат 03:23 да бир гуруҳ қуролланган жангоарилар томонидан Ишқобод чегара районинг 4-сонли назорат чегара постига ҳужум уюштирилган. Ҳужум натижасида бир нафар тожик чегара аскари ҳамда бир нафар тожик милиционери ўлдирилган. Ҳужум қилган жангарилар умумий сони 20 нафар бўлиб жангарилардан отишма вақтида 15 нафари йўқ қилинган 5 нафари қўлга олинган. Қўлга олинган жангарилар сўроқ қилиниши натижасида бу топшириқ ИД томонидан берилгани 3 ноябр куни Афғонистон шимолий-шарқидаги Қундуз қилоятидан Тожикистон ҳудудига кириб келганликлари маълум бўлган. Улар ўзлари учун қулай жой деб Ишқобод чегара районинг 4-сонли назорат чегара постини танлашган.
Слайд 9.
Тожикистон Республикаси ҳукумати, мамлакатдаги диний муҳит ҳолатини пасайтириш ва диний-экстремизм тарафдорлари билан курашиш ҳамда Афғонистоннинг “Шимолий” минтақаси афғон-тожик чегараларида химоя зичлигини ошириш мақсадида қўшимча чоралар кўрмоқда.
Хусусан, Тожикистон Республикаси Давдат миллий хавфсизлик комитетининг чегара қўшинлари “Хорог” Минтақавий бошқармаси Тоғли Бадахшон Автоном вилояти Афғонистоннинг Бадахшон провинцияси билан чегарадош Ишкашим чегара отряди жавобгарлик ҳудудида янги чегара постларини барпо этмоқда ва мавжудларини таъмирламоқда.
Тожикистон ҳукумати Чегара қўшинлари бўлинмаларини чет эллик ҳамкорлар ётдамида жихозлантирмоқда.
Туркманистон
Слайд 10.
Туркманистон Республикасидаги вазият асосий озик-овкат махсулотлари нархларининг кескин ошиши, мамлакатда иктисодий ахволнинг ва криминоген вазиятнинг ёмонлашуви, хамда махаллий ахолининг норозилик кайфиятининг ошишида намоён булиши Узбекистан Республикаси миллий хавфсизлигига тахдидлардан билан тавсифланади.
Мамлакатда вазиятнинг издан чикишига олиб келадиган асосий омиллардан бири бу мамлакатда иктисодий ахволнинг ёмонлашуви ва инфляция суръатларининг ошиши хисобланади.
Жумладан, Жон Хоккинс университети профессори Стивен Хйинке таъкидлашича, Туркманистон хозирги кунда инфляция даражаси энг юкори давлатлар сирасига киради. Унинг маълумотларига кура мамлакатда инфляция даражаси 294 % ни ташкил килиб бу “гиперинфляция” даражаси булиб, давлат инфляция курсаткичларига кура дунёда Венесуэладан кейиниккинчи уринни эгаллайди. Бир вактнинг узида “кора бозор” ларда чет эл валютаси кийматининг кескин кутарилиши кузатилмокда. Олинган маълумотларга кура, Туркманистон кора бозорларидаги доллар курсининг усиш динамикаси куйидагиларни курсатмокда:
2016 йил январ - АКШ долл. - 4,2 (10059 сум)манат.
2017 йил октабр- АКШ 1 долл.- 9 (21555 сум) манат (214% га ошган).
2018 йил апрел- AKШ 1 долл.- 14,6 (34967 сум)манат (2016 йилга нисбатан 347% га, 2017йил октабр ойига нисбатан 162%га ошган);
2019 йил феврал - АКШ 1 доллари 18 манат (21555 сум, 2016 йилга нисбатан 428%) га, 2017 йилга нисбатан 200% га, 2018 йилга нисбатан 123%» га ошган).
Туркманистонда чет эл валютаси долл. курсининг ошиши чегарадош давлатларда “валюта контрабандам” хавфининг ошишига олиб келади. Жумладан, хозирда Узбекистан Республикасида 1 АКШ 1 долл. курси - 3,5 манатни ташкил килиб, бу эса уз навбатида Узбекистонда 1 долл. курсининг фарки Туркманистон Республикасидан 15(36075 сум) манат арзонлигини курсатмокда.
Иктисоднинг паст даражаси ва давлатдаги инфляция суръатларининг жадаллашиши уз навбатида асосий озик-овкат махсулотларининг танкислиги, хамда уларнинг нархлари кескин ошишига олиб келмокда. Бу асосий кундалик истемол махсулотларини сотиб олиш учун узок муддатли навбатлар, улар нархининг кескин ошиши, шунингдек, контрабанда фаолиятининг жадаллашувида кузатилмокда. Жумладан, очик манбаалардан олинаётган маълумотлар шуни курсатмокдаки, 2018 йилнинг бошларидан буён Туркманистонда ун махсулотларининг кескин танкислиги,ахоли ун махсулотларини сотиб олиш учун бир ой олдиндан паспорт сериялари ёзиб колдирган холда навбатларга туришмокда.
Хусусан, давлат магазинлардан ахолига ойда бир маротоба бериладиган ун махсулотлари 1 киши учун хар бир оилага 10-12 кг таркатилмокда. Бу меъёр эса бир оиланинг бир ойлик ун махсулотига булган эхтиёжини кондирмайди.
Маълумотларга Караганда, 1 кг. уннинг бахоси 1,5 -1,7 манат (4088 сум) ни ташкил килса,хусусий дуконларда ва бозорларда ушбу курсаткич 1 кг. учун 9-12 манатни (28860 сум) ташкил килмовда, бу эса давлат томонидан урнатилган ва эркки лархдан уртача 6 баробар фарк килмовда.
Шунга ухшаш холат шакар, усимлик мойи, балик, товук гушти ва бошка озик-овкат махсулотларида хам кузатилмовда. Жумладан, бугунги кунда мамлакат бозорларида:
1 кг ун нархи 9-12 (28860 сум) манат, 2018 йил бошида 4 манатни ташкил килган (уртача 225% га ошган);
мол гушти 28 (67340 сум) манат, 2018 йил бошида 13 манатни ташкил килган (215%га ошган);
усимлик мойи 10-15(36075 сум) манат, 2018 йил бошида 5 манатни ташкил килган (уртача 250%га ошган);
Шуниси кизикарлики бир урам гугуртнинг нархи 2,5-3,5 манатни (салкам 1 АКШ 1 долл) ташкил килади.
Шунингдек, радиоэлектрон разведка маълумотларига кура сунгги йилларда махаллий аколининг чегараолди худудларда ноконуний утишга уриниш холатлари жадаллашган.
Хусусан, радиотутиш маълумотларга Караганда, доимий тарзда (суткасига 2-3 марта) туркман чегарачилари (Дашогуз, Туркменбоши ва Газачак ЧегО) томонидан чегара районларида чегара бузувчиларнинг харакати тугрисида маълумотлар олинмоқда.
Ушбу шароитда туркман харбий-сийсий рахбарият томонидан давлатда иктисодиётни тиклаш ва кушимча молиявий захиралар тайёрлаш буйича кескин чоралар кулланмоқда.
Бундан тапқари, мамлакат иктисодий танг холдан чикиш учун Туркманистон Республикаси Олий таълим муассасалари талабаларига«уз хохишига кура» стипендияларидан воз кечишга ундаш холатлари кузатилмокда. Ушбу хдлат, 2017 йил сентябр ойида Туркманистонда ушазилан «УОсиё уйинлари»Ашхобод шахридаги таълим муассасалари катнашувчиларга нисбатан хам намоён булмокда. Бундан ташкари, Туркманистон Реуспубликаси президента Г.Бердимухаммедов 2017 йилда туркман фукароларига 2003 йилдан 2030 йилгача бепул табиий газ ва электрознергиядан фойдаланиш имконини берувчи моддий ёрдамни бекор килди. Хулоса килиб айтганда Туркманистон Республикасидаги инфляция даражаси ва чет эл валютаси курсининг ошиши чегарадош давлатлар, энг аввало Узбекистан Республикаси миллий хавфсизлигига салбий таъсир курсатиб, унинг окибатил0 миграция суратининг ва “валюта контрабандам” хавфининг оширади. Бу уз навбатида, узбек-туркман чегарасини куриклаш ва мудофааси учун сезиларли кийнчиликлар тугдириши эхтимолдан холи эмас. Мамлакатдаги озик-овкат махсулотлари танкислиги ва нархларнинг назоратсиз ошиши махаллий ахолининг давлатга булган ишончини пасайтиришга, уларнинг норозилик кайфиятининг ошишига ва турли хил деструктив кучлар таъсирига кириб кетишига шароит яратади. Вазиятнинг назоратсиз ривожланиши ва унга манфаатдор кучларнинг аралашуви мамлакат ичида катта куламдаги тартибсизликларга олиб келиши мумкин. Иктисодиётни реабилитация килиш учун табиий ресурсларни хаддан зиёд куп казиб олиш ва уни сотиш иктисодиётнинг бошка сохаларининг кучсизланишига ва унинг жахон биржаларидаги нархлари богланиб колишга олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |