Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

Мавлуд, ‘Ийд (маҳал. - ҳайит) каби байрамларни уйларда (хусусан отинойилар 
йиғинларида) нишонлаш, норасмий масжидларда маҳаллий анъанавий диний 
матнлар: Биби Мушкилкушод, Биби Сешанба, Хатми ёздаҳум, Рисолайи нур 
(пайғамбарнинг афсонафий ҳаёти қиссаси) кабиларни ўқишни ман этадиган 
мактублар эди. 
Бундан ташқари, Диний идора қошида махсус комиссиялар ташкил 
этилган бўлиб (1958, 1960, 1961, 1982-1984), булар кўп сонли диндорлар 
йиғиладиган энг эътиборли зиёратгоҳларга бориб турган. 1960 йил декабрида 
Хожа Юсуф мозори (Хоразмнинг Шовот тумани) ва 1962 йил майида Ўшдаги 
Тахти 
Сулаймон 
зиёратгоҳига 
уюштирилган 
сафарлар 
натижасида
комиссиялар «исломда авлиёларга сиғиниш мумкин эмас», зиёрат эса, 
ширкнинг энг ёмон кўринишидир, деган диний хулосага келганлар. 
Юқорида зикр этилган барча фатволар ва қарорлар (жузъий 
ўзгартишлар билан) қайта тузилиб барча масжидларга тарқатилди ҳамда 1983-


121 
1984 йилларда Идоранинг ойлик нашрида эълон қилинди ва то 1989 йилгача 
босиб борилди. Бу КПСС МҚнинг «Мусулмон руҳонийларининг реакцион 
қисмини мафкуравий изоляциялаш ҳақида”ги Қарорига (1983, март) бевосита 
жавоб эди. Ш.Бобохонов томонидан имзоланган қуйидаги фатволар кўпроқ 
танилди:1. «Янги пайдо бўлган норасмий китоб сотувчилар ишларининг 
ножоизлиги ва зарарлилиги ҳақида». Унда яширин йўл (нусха кўчириш) билан 
кўпайтирилган қуйидаги уч гуруҳ китобларни ўқиш ва тарқатиш «ношаръий 
иш» деб баҳоланди. Биринчи гуруҳ китоблар – маҳаллий «норасмий» уламолар 
томонидан ёзилган “Ислом дини нима?”(муаллифи янги авлод (Мужаддидийа) 
илоҳиётчиси Раҳматулло Аллома), “Шароити имом” (муаллифи номаълум) 
номли ва бошқа китоблар. Иккинчи гуруҳ – қадимги тошбосма китоблар – Биби 
Сешанба, Биби Мушкилкушод, Саломнома, Мавлуди Наби, Нурнома, 
Жангномайи ҳазрати Али ва бошқалар каби турли йиғин ва байрамларда 
(асосан мулла ва отин ойилар томонидан) ўқиладиган китобларнинг нусхалари. 
Учинчи гуруҳ - турли касб кишилари орасида қайтадан машҳур бўлган 
касбкорликка бағишланган рисолалар: Рисолайи дурадгор, Рисолайи 
сартарошлик, Рисолайи темирчилик, Рисолайи мисгарон ва бошқалар. 2. 
«Исломда «муқаддас» мозорлар зиёратининг ножоизлиги ҳақида». Ушбу 
фатвода фақатгина қариндошлар ва яқин танишлар қабрларини ҳанафий 
мазҳабига мос дуолар билан зиёрат қилиш мумкинлиги эътироф этилган. 
«Авлиёлар» қабрларига сиғиниш, мақбараларни қўриқловчи шайхларга ҳадялар 
бериш ҳаром деб эълон қилинган. Самарқанд ва Сурхондарёдаги ношаръий 
зиёрат объектлари алоҳида кўрсатиб ўтилган. 3. «Исломда сохта табиблик
фолбинлик, башоратчилик ва туморларнинг ножоизлиги ҳақида». Мазкур 
фатвода барча ноанъанавий даволаш турлари, Қуръон ва турли дуолар ўқиб дам 
солиш, кўз тегишидан сақлаш кабилар ножоиз деб эълон қилинган. Унда
ҳозирги шароитда ягона даволаш йўли тиббиёт бўлиши кераклиги 
таъкидланади. Шунингдек, турли анъанавий фол очиш, тумор тақиб юриш, 
уларни уйларга, машиналарга осиб қўйиш исломга зид деб баҳоланади. 
Бироқ, исломнинг маҳаллий шаклининг ўзига хос жиҳати шундаки, унда 
урф-одатлар турли кўринишларда доимо сақланиб қолган, исломгача бўлган 
маҳаллий ҳуқуқий меъёрларга маҳаллий ва олий қозилар (ҳакам, қоди ал-
қудот) тез-тез мурожаат қилганлар. Айнан мана шундай тизим, бошқа қатор 
омиллар билан биргаликда, исломнинг ҳар қандай (ҳатто энг ноқулай) сиёсий 
шароит ва миллий-маданий муҳитга ҳам мослаша олиш хусусиятини 
белгилаган. Исломнинг ўз-ўзини бошқариш салоҳияти кўпинча унинг диний-
ҳуқуқий хилма-хиллигига асос бўлган мунозараларга боғлиқ. Бу хилма-хиллик 
эса ўз навбатида табиий мувозанат воситаси бўлиб хизмат қилиш билан бирга 
«илк исломнинг пайдо бўлиши» ҳақидаги доимий фикрлар уйғонишига сабаб 
бўлган. 
ЎОМДИнинг сўнгги муфтийси Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 
даврида (1989-1993) Идоранинг бошқарув услуби ўзгара бошлади. Диний 
ишлар бўйича Қўмита масъул ходимлари Диний идора ишларини қатъий 
бошқара олмай қолдилар. Масалан, қабул қилинган фатволар тасдиқлаш учун 


122 
Қумитага тақдим этилмас ва кўпчилик ҳолларда фатволар араб тилида тузилар, 
ўзбек ва рус тилларига таржима қилинмас эди. Диний идора масжидлар ва ўқув 
муассасалари очиш масаласини мустақил тарзда ҳал қила бошлади. Уларнинг 
сони Қайта қуриш даврида кескин ортиб кетди (масалан, 1991 йилга келиб
Ўзбекистонда масжидлар сони 4 878 тага, мадрасалар 10тага етди). Қатор 
қадимги масжид ва зиёратгоҳлар Диний идора ихтиёрига берилди. Мозорларни 
зиёрат қилиш юзасидан қатъий ҳанафий мазҳаби руҳида тегишли фатво ва 
кўрсатмалар тузилди. Шу пайтнинг ўзидаёқ, Идоранинг газетаси «Ислом нури» 
чиқа бошлади, асосан долзарб масалаларни ўз ичига олган диний адабиётларни 
чоп қиладиган турли махсус нашрлар пайдо бўлди. Давлат тарафидан исломга 
бўлган муносабат кескин ўзгарди ва аста-секин атеистик сиёсатдан воз кечилди. 
80-йиллар охири – 90 - йиллар бошлари ЎОМДИ тарихида анчагина 
мураккаб давр бўлди. Собиқ Иттифоқ тарқаб кетмасидан аввалоқ, 
республикалардаги қозиликлар ўз ишларини мустақил равишда олиб бора 
бошлаган эдилар. 1991 йил охирига келиб, ЎОМДИнинг бўлиниши аниқ фактга 
айланган эди. Инқироз сиёсий омиллар ва мусулмонлар («ваҳҳобийлар» деб 
номланган гуруҳ ва анъанавий йўл тарафдорлари) ўртасида авж олган 
бўлинишдан куч олди. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish