Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

Далварзинтепа (Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани). Фан олами 
Далварзинтепа ҳақида 1962 йили Ҳамза номидаги санъатшунослик институти 
экспедицияси қазиш ишларига киришган пайтда билди. Шаҳардан ташқаридаги 
буддизм ибодатхонаси, вино тайёрлаш қурилмалари, дафн қилиш жойи – наус 
топилган. Шаҳар ҳудудида кулол, ҳунарманд ва бой задагон ўйларининг 
қолдиқлари, шунингдек, машҳур олтин дафина ва фил суягидан ясалган 
шахмат доналари топилган. 
Ўрта Осиё ҳудудларида биринчи марта лойдан ясалган яхши сақланган 
Будда тасвири, кўплаб ҳайкалчалар, безаклар, диний маросим буюмлари ва 
тангалар топилган, улар II аср охири III аср бошидаги буддизм 
ибодатхонасининг марказий бинолари ичида сақланган. 
Ибодатхонани тадқиқ қилиш 1983 йилдан бошланган. Будданинг тик 
турган ҳайкали жуда яхши сақланган: унинг оёқлари мустаҳкам ғиштин асосда 
турибди, кийимларининг бурмалари аниқ кўринишда, буларнинг барчаси ёрқин 
қизил рангга бўялган. Будда сочларининг туби асосан қора, лекин тепаси қизил 
рангда. Худди шу ранг билан қош ва кўзининг қорачиқлари чизилган. 
Қазиш ишлари янада кенгайтирилганда чуқурроқда буддизм динининг 
персонажи – бодхисатванинг ўраб қўйилган ҳайкалчаси топилган бўлиб, у 
лойдан ясалган ва пушти рангга бўялган. Унинг қора сочлари медальон 
кўринишидаги икки қават қора боғгич билан ўралган. Чап қўли буклаб қорини 
устига қуйилган. 
Эътиборга лойиқ ва ҳозиргача жумбоқ бўлгани: бодхисатва пешонасига 
алебастр сурилган чуқурча хол қўйилган. Хол очилганда, унинг ичидан ҳалқага 
ёпиштирилган кичкина олтин тақинчоқ чиққан. Бошқа биноларда катта 
миқдорда ҳайкалчалар бўлаклари, тақинчоқлар топилиб, уларнинг кўпчилигига 
олтин суви юритилган. Будда тасвирланган расм парчалари, кўплаб сопол 
идишлар, жумладан: деворларида қадимги юнон, ҳинд ёзувидаги брахма 
битиклари сақланган кўза қолдиқлари,чироқлари топилган. Ибодатхона III 
асрда қурилган. 
Қува. 1957 йилда Фарғона водийсидаги Қува шаҳри вайроналарида 
архитектура ва ҳайкалтарошликнинг ажойиб намунаси бўлган буддизм 
ибодатхонаси қолдиқлари топилган. Ушбу материаллар Фарғона вилоятида VII 
асрда буддизм дини кенг тарқалганини тасдиқлайди. Ҳолбуки, бу даврда Ўрта 
Осиёнинг бошқа ҳудудларида зардуштийлик дини ( унинг маҳаллий диний 
анъаналарни ўзига сингдирган бир тури) ҳукмрон бўлган. Бу ерда топилган 
худоларнинг ҳайкал сифатидаги тасвирлари, дин ҳимоячилари – Будда 
антиподлари алоҳида эътиборга лойиқ. Улар ўзининг қўрқинчли кўринишлари 
билан одамларни дунёвий ҳавас ва гуноҳлардан қўрқитган, художўйда уларга 
нисбатан ғазаб уйғотган. 
1974 йилда Зартепада Ўзбекистон Фанлар Академияси Археология 
институтининг қазиш ишлари олиб борилиши натижасида буддизм 


59 
ибодатхонаси топилган. Бу ерда Будданинг олтин суви юритилган ҳайкали ва 
иккита бронза шамдон топилган. 
Сурхондарёдаги Қоровултепада топилган VIII асрга тааллуқли Будда 
тасвирини акс эттирган терракот
6
ҳайкалча майда пластик ҳайкалтарошлик 
намунасидир. Тақасимон тагликка Будданинг оёқларини чалиштириб ўтирган 
авлиё нирвана ҳолатидаги бўрттириб ишланган тасвири туширилган. Ёдгорлик 
Ўзбекистон тарихи музейида сақланмоқда. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish