Трубаларнинг торайиши
Кескин торайишда (1.66- расм) кесимлар нисбати бир хил бўлган кес-кин кенгайишга нисбатан камроқ энергия сарф бўлади. Бу ҳолда энер-гиянинг сарф бўлишига тор трубага киришдаги ишқаланиш кучи ва уюр-малар пайдо бўлиши сабабдир. Уюрмаларнинг пайдо бўлиши эса оқим-нинг тор трубага кириш олдидаги бурчакни айланиб ўта олмай, кенг труба сиртидан ажралишига ва торайишига, натижада труба девори ва оқим ора-сида жуда секин ҳаракатланувчи уюрмали оқим пайдо бўлишига олиб келади. Оқимнинг торайиши у тор трубага кирганда ҳам давом этади ва сўнгpa кенгаяди. Бy даврда гидравлик йўқотиш кескин кенгайишдаги каби аниқланади. Шундай қилиб, босимнинг тўлиқ пасайиши қуйидагига тенг бўлади:
(7.10)
бу ерда —тор трубага киришдаги ишқаланишни аниқловчи қаршилик коэффициенти; - торайгандаги тезлик.
Кескин торайишнинг қаршилик коэффициенти торайиш даражаси
га боғлиқ ва И.Е.Идельчик томонидан таклиф қилинган қуйидаги ярим эмпирик формула билан аниқланиши мумкин:
(7.11)
Формулалардан кўриниб турибдики, деб ҳисоблаш мумкин бўлса, яъни катта идишдан трубага кириш ҳолида, агар кириш бурчаги сил-лиқланган бўлмаса, қаршилик коэффициенти (1.70-расм). ζтор—0,5 бўлади. Кириш бурчаги (кириш қирраси) силлиқланган бўлса, қаршилик кучи камаяди.
Текис торайиш (1.67- расм) конфузор деб аталади. Конфузорда суюқлик оқаётганда тезлик ортиб, босим камайиб боради. Суюқлик катта босимли соҳадан кичик босимли соҳага қараб ҳаракат қилгани учун уюр-малар пайдо бўлиши ва диффузордаги каби оқимнинг сиртдан ажралиши-га ҳеч қандай сабаб йўқ. Шунинг учун конфузорда энергия фақат ишқала-нишга сарф бўлади. Шундай қилиб, конфузордаги қаршилик кучи худди шундай диффузордагига қараганда кичик бўлади.
Конфузордаги босимнинг пасайишини диффузордаги каби элементар бўлакларга бўлиб, сўнгра интеграллаб ҳисоблаш мумкин. Шу усул билан қуйидаги формулани оламиз:
(7.12)
бу ерда n—торайиш даражаси.
Тор трубага киришда оқимнинг девордан ажралиши ва озроқ уюрма ҳосил бўлиши кузатилади. Бу уюрмани йўқотиш учун баъзан конуссимон трубанинг цилиндрик трубага туташган жойига маълум шакл берилиб, силлиқ туташтирилади. Бундай туташтирилган трубалар сопло дейилади.
Суюқликлар иштирокида бир механизмнинг иккинчи механизмни ҳаракатга келтиришига асосланган механизмлар гидравлик узатмалар де-йилади, бунда суюқлик узатма механизмидаги куч занжирининг бир ҳал-қаси ҳисобланади. Гидравлик узатма бир агрегатда икки хил парракли машинадан, яъни марказдан қочма насос ва гидравлик турбинадан бирга-ликда фойдаланувчи қурилмадан иборат. Унда энергия Электр двигатели-дан гидродвигателга суюқлик оқими ёрдамида берилади. Гидравлик узат-малар катта энергия сиғимига эга бўлиб, кинетик имкониятлари деярлик чекланмаганлиги туфайли машинасозлик техникасининг турли соҳаларида кенг қўлланилмоқда.
Транспорт машиналарида гидравлик узатмалардан фойдаланиш етак-ловчи ғилдиракларнинг тезлигини жуда камайтириш имконини беради, бу эса машиналарнинг йўлдаги тўсиқлардан ўта олишини ва двигателлар-нинг барқарор ишлашини таъминлайди.
Гидравлик узатмаси бўлмаган автомобиль двигателлари, кўпинча, турган жойидан қўзғалишда, тепаликларга кўтарилишларда, бурилишлар-да ва бошқа ҳолларда ўчиб қолади. Гидравлик узатмали двигатель бу кам-чиликлардан ҳолидир. Маховик билан двигатель ва куч занжирининг қол-ган ҳалқалари орасида бикр боғланиш йўқлиги сабабли, улар, шунингдек, двигателнинг ўзи ҳам зарбага учрамайди. Гидравлик узатмалар турган жо-йидан силжишда ва тезликни ўзгартиришда ҳосил бўладиган кескин силкинишларни камайтиради, бу эса машинадан фойдаланиш даврини узайтиради. Гидравлик узатмали автомобиль тепаликка кўтарилишда, пастликка тушишда ва бурилишлардакам тажрибали ҳайдовчининг бош-қаришига ҳам имкон беради.
Хулоса
Корпусда иш ғилдиракларининг мумкин қадар яқинлаштирилиши сабабли қурилмаларда трубалар, спираль камералар, диффузорларнинг зарурияти бўлмай қолади, демак, бу қисмлардаги гидравлик қаршиликларга бўладиган сарф бартараф қилинади. Шунинг учун ФИК фақат иш ғилди-ракларидаги йўқотишлар ҳисобига бўлади ва 0,85÷0,98 қийматларга етади.
Тепловозлар, автомобиллар, тракторларда, кучли вентилятор ва насос узатмаларида, кемачиликда ва бурғулаш машиналарида ер қазиш ва йўл машиналарида, авиацияда гидравлик узатмалардан фойдаланилади.
Ҳозир деярлик ҳамма замонавий металл ишлаш станоклари гидро-узатмалар билан таъминланган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТ
1. Б а ш т а Т. М., Р у д н е в С. С., Н е к р а с о в Б. И., ва бошқалар, М.,«Машиностроение» 1970 г.
2. Н е к р а с о в Б. Гидравлика и ее применение на летательних аппаратах.М., «Машиностроение» 1967 г. 3. Киселев П. Г. Гидравлика основы механики жидкости. М., Энергия 1980 г.
4. О с и п о в П. Е. Гидравлика и гидравлические машины, М., «Лесная промышленность, 1965 г,
Do'stlaringiz bilan baham: |