ЖИГАР ЦИРРОЗИ КАСАЛЛИГИНИНГ ЭТИОЛОГИЯ ВА ПАТОГЕНЕЗИ
Шокирова Ч.Т.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабаси
Илмий рахбар: ассистент Шарипова А. У.
Долзарблиги. Жигар циррози овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари ичида муҳим
ўрин тутади ва дунёнинг барча мамлакатларида соғлиқни сақлашнинг ўта долзарб
ижтимоий-иқтисодий ва клиник эпидемиологик муаммоси ҳисобланади. Ҳозирги кунда
дунёда жигар циррози билан касалланиш 100 минг аҳолига таҳминан 20-40 беморни ташкил
этади ва бу кўрсаткич доимий равишда ошиб бормоқда. Жигар циррози болаларда катталарга
қараганда кам учрайди. Вирусли гепатит билан касалланганлар орасида жигар циррози
учраш тезлиги 0,5% гача етиши мумкин. Сўнгги йилларда вирусли гепатит С натижасида
келиб чиқадиган цирроз касаллиги 30.3% гача ўсди.
Тадқиқот мақсади. Вирусли этиология, жигар циррози билан оғриган беморларда
вегетатив ҳолатнинг клиник ва прогностик аҳамиятини, адаптив имкониятларини баҳолаш.
Материал ва методлари. Мажбурий текширув усулларига гепатит Б, гепатит С ва Д
турларининг серологик белгиларини аниқлаш, клиник қон текширувида тромбоцитлар,
ретикулоцитлар сони ва протромбин кўрсаткичини аниқлаш, умумий сийдик таҳлили,
копрограмма, яширин қонни аниқлаш учун нажас таҳлили. Будан ташқари,
аминотрансферазалар (АЛТ, АСТ) концентрацияси, фосфат гидроксиди, Гаммаглютамил-
транспептидазалар, креатинин, холестерин миқдори, умумий оқсил ва оқсил фракциялари,
иммуноглобулин, қондаги калий, натрий ва темир концентрацисини аниқлаш киради.
Натижалар. Жигар циррози – жигарнинг сурункали прогрессирланувчи касаллиги,
бириктирувчи тўқима ўсиши ва паренхиманинг патологик регенерацияси натижасида жигар
бўлакчали структураси бузилиши билан хусусиятланади; жигарнинг функционал
етишмовчилиги ва портал гипертензия билан намоён бўлади. Кўпинча у яширин,
сариқликсиз шаклда кечувчи вирусли гепатитдан кейин ривожланади. Жигар циррозининг
асосий белгилари жигарнинг катталашиши ва зичлашиши (80—90%), талоқ катталшиши
(70—80%), камроқ (40%) қорин соҳасидаги, бел, кўкрак қафаси, елка камарида тери ости
веноз тўри ривожланиши, тери сариқлиги, склералар субиктериклиги, тери қичиши, пальмар
эритема, телеангиэктазиялар, асцит ва касалликнинг бошқа ҳам катталар, ҳам болалар учун
хос, этиологияси, цирроз давомийлиги, портал гипертензия ифодаланганлиги даражасига
боғлиқ
кўринишлари.
Ҳулоса. Жигар циррози турлича намоён бўлади ва у хасталикнинг қайси шаклида кечиши ва
даврига боғлиқ. Текширганда жигарнинг қаттиқлашгани ва функциясининг бузилганлигига
қарамай, киши узоқ муддат ҳеч қандай хасталик аломатини сезмай юриши мумкин. Касаллик
зўрайганда бемор дармонсизланади, озиб кетади, иштаха йўқолади, кекиради, кўнгли
айнийди, баъзан қусади, ичи кетади ёки қотади, тана ҳарорати кўтарилади, баъзан сарғаяди,
камқонлик авжига чиқади, жигари ва талоғи катталашади ҳамда қаттиқлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |