Aдабиётлар руйхати:
1. Богачев В.Ю. Кичик тос суяги варикоз томирлари. Гинекология. 2006 йил; 8 (4): 64-5.
2. Жобава Е.М., Степанян A.В., Панаётиди Д.A., Болкунова Н.В., Доброхотова Ю.Е.
Варикоз томирларида плацента етишмовчилиги курси, диагностикаси ва терапияси.
Aкушерлик, гинекология, қайта ишлаб чиқариш. 2011; 5 (4): 13-9.
3. Иванов Е.В., Низомов Ф.Х, Михайлова A.В. Пастки екстремиталарнинг варикоз
кенгайиши билан оғриган аёлларда ҳомиладорлик ва туғиш жараёни. Тиббиёт фани ва
Уралнинг таълими. 2012; 13 (71): 5-7.
4. Кравченко Е.Н., Цуканов Ю.Т., Криворотов И.A. Ҳомиладор аёлларда вулва, қин ва
перинеум варикоз томирларининг акушерлик томонлари. Кўпайтириш муаммолари. 2013; 4: 85-
9.
5. Султонов Д.Д., Гаибов A.Д., Калмйков Е.Л., Маллаев С.Х. Тожикистоннинг жанубий
минтақаси қишлоқ аҳолисининг варикоз кенгайиши учун хавфли омиллар. Жарроҳлик
янгиликлари. 2012; 20 (4): 48-51.
ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА ЎСТИРИЛАДИГАН
DUNALIELLA SALINA
МИКРОСУВЎТИ БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАРИНИНГ ФАРМАКАЛОГИК
ХУСУСИЯТЛАРИ
Абдуназаров Н.
Наманган давлат университети II – босқич магистранти
Сўнгги йилларда мамлакатимизда микроскопик сувўтлардан биологик фаол моддлар олиш
ва уларни саноат мақсадларида кенг фойдаланиш ишлари жадаллик билан ривожланиб
бормоқда. Жумладан юртимизнинг жанубий вилоятларидан Қорақалпоғистон Республикаси
Орол денгизининг тўпланиб қолган сув хавзаларида шўрли мухитда ўса оладиган
D. salina
микроскопик сувўтини ўстириш ишлари бошлаб юборилган.
D. salina
сувўтини очиқ сув
хавзаларида етиштиришга қизиқиш доимий ортиб бормоқда.
Dunaliella salina
микросувўти
Dunaliellaceae
авлодига кирувчи бир хужайрали галотолерант микроскопик сувўти
ҳисобланади. Ушбу микроскопик сувўти экстремал яшаш шароитларига бардошлилиги ва
физиологик жиҳатлари туфайли кўплаб биотехнологик ишланмаларда кенг қўлланилган ва
қўлланилиб келинмоқда. Дуналиелла микроскопик сувўти каротеноидлар, глицерол, липидлар,
ферментлар, витаминлар ва бошқа кўплаб биологик фаол бирикмалар манбаи ҳисобланади.
Ушбу
микроскопик
сувўтидан
олинадиган
препаратлар
саратонга
қарши,
антиатеросклерозик, яллиғланишга қарши, антимикробик (антивирус ва антибактериал),
антидиябетик, антиаллергик, йўталга қарши, кардиоактив, гепатопротектор, детоксик ва кўриш
қобилятини яхшиловчи ҳусусиятларини мавжуд.
Терапевтик хусусиятларга эга бўлган
Dunaliella salina
микросувўтидан олинадиган асосий
маҳсулотлар каротиноидлар (α-каротин, β-каротин, криптоксантин, ликопин, лютеин,
зеаксантин, фукоксантин, астаксантин, неоксантин), токофероллар (α-токоферол, γ-токоферол)
63
ва липидлар (
-3,
-6-поли тўйинмаган ёғ кислоталари, церамидлар ва бошқа сфинголипидлар)
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |