Foydalanilgan adabiyotlar:
1.В. А. Какичев. «Гpaничные свойства интеграла типа Коши многих переменных». Уч.
зап. Шахт. пед. ин-та. 2,вып. 6,1959-г,25-90 с.
2.Ф. Д. Гахов. «Краевые задачи». Москва. Наука. 1977-г.
3.Н. И. Мусхелишвили. «Сингулярные интегральные уравнения». Москва. Наука. 1968-г.
4.Газиев. «Поведение интеграла типа Коши вблизи границы полицилиндрической
области». Самарканд-1987.
772
5.Sh. O’razaliyev. «Koshi tipidagi integralning polisilindirik soha chegarasi yaqinidagi
xususiyatlari haqida». ,,Yangilanayotgan O’zbekistonda fan, ta’lim va innovatsiya uyg’unligi’’
mavzusidagi Respublika ko’p tarmoqli ilmiy masofaviy onlayn konferensiyasi. Toshkent. 2021.
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДАГИ ТУМАН МАРКАЗЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
ВА РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ўрозалиев И.М.
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти магистранти
Замон шиддат билан олдинга қараб илдамлаб ҳар бир кун кечаги кундан катта фарқ
қилмоқда. Архитектура соҳасидаги қилинган ишлар ҳар бир мамлакатнинг ўтмиши, бугуни
ва келажаги сифатида бутун бир давлатнинг тимсоли сифатида чиройли, маҳобатли ва
кўркам бино ва иншоотлар яратади. Бугунги кунда Ўзбекистонда сиёсий ва маънавий
ривожланиш, жамиятни демократлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар,
ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник тараққиёт ҳамда мамлакатимиздаги шаҳарсозлик
соҳасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини жадал ривожланиб бормоқда229.
1-расм.
Жиззах вилоятининг зоналарга
2-расм.
Туман марказларида аҳолига умумий
бўлиниш схемаси. 11-расм. хизмат цилиш тизимининг схемаси.
Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларда аҳолининг турмуш
даражасини ошириш, туман жамоат марказларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш,
ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-
коммуникатсия тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосида
аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида топшириқлар берилиб, юзага келган
муаммолар ечими бўйича ишларнинг амалга оширилиши зарурлиги кўрсатилган230.
Жиззах вилояти Ўзбекистон Республикасининг марказий қисмида жойлашган ўзига хос
тарихга эга, улкан сиёсий, иқтисодий, маънавий мавқега эга бўлган, фан, маданият, туризм
равнақ топган вилоятлардан биридир. Жиззах – узоқ йиллик тарихга, ўзига хос маданиятга
эга юрт. Жиззах вилояти пахта ва ғалла етиштириш бўйича мамлакатда етакчи вилоят
ҳисобланади.
Вилоят 1973 йил ташкил этилган бўлиб, маъмурий маркази Жиззах шаҳри. Вилоят
майдони 21,2 минг кв. км бўлиб, республика умумий майдонининг 4,7 фоизини ташкил
229 Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз-Тошкент
“Ўзбекистон ”,2016;
230 Интернет маълумотлари;
773
этади. Аҳолиси 2018 йил 1 июл ҳолатига 1337 минг киши ёки республика аҳолисининг 4,1
фоизига тенг. Аҳолининг 89,0 фоизини ўзбеклар, 1,2 фоизини руслар, 0,5 фоизини татарлар,
3,1 фоизини қирғизлар, 2,3 фоизини тожиклар, 3,9 фоизини бошқа миллат вакиллари ташкил
этади.
Вилоят Ўзбекистоннинг марказий минтақасида жойлашган. Узунлиги шарқдан ғарбга
180 км, жанубдан шимолга 175 км.ни ташкил этади.
Вилоят шимол ва шимолий шарқ томонидан 216,9 км узунликда Қозоғистон
Республикаси билан, шарқ томондан 91,9 км узунликда Сирдарё вилояти билан, шарқ ва
жанубий шарқ томондан 326,7 км узунликда Тожикистон Республикаси билан, жануб ва
жанубий ғарб томондан 199,8 км узунликда Самарқанд вилояти ва ғарб томондан 83,7 км
узунликда Навоий вилояти билан чегарадош.
Вилоят рельфи пасттекстликлар, чўл ва даштлар, қирлар ва тоғлардан ҳамда табиий
кўллардан иборат. Тоғ ён бағирларидаги адирларда лалмикор деҳқончилик, боғдорчилик,
узумчилик ва чорвачилик ривожланган.
Ҳудуд ранг-баранг табиий манзаралари. Ноёб ва экзотик рельфи, ўзига хос мўътадил
иқлимга эга. Зомин, Бахмал, Фориш ва Янгиобод тоғлари ва тоғ ён бағирларида арчазорлар,
бодомзорлар, ёнғоқзорлар, камёб шифобахш ўсимликлар мавжуд231.
Вилоятнинг Арнасой, Дўстлик, Мирзачўл, Зарбдор, Зафаробод ва Шароф Рашидов
туманлари вилоят қишлоқ хўжалиги юкини елкасига олган. Бу туманларда деҳқон ва
фермерлар ғалла, пахта, пилла ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда
юқори ҳосилдорликка эришмоқдалар.
Вилоятнинг умумий экин экиладиган майдонларининг 261,2 минг гектари
суғориладиган, 993,4 минг гектари лалми ерлардир. Ушбу ер майдонлари асосан Сирдарё
дарёсидан 127 км узунликдаги Саркисов номли Жанубий Мирзачўл канали орқали сув олади.
Шунингдек, узунлиги 143 км бўлган Сангзор дарёси ва 94 км узунликдаги Туятортар канали
орқали Зарафшон дарёсидан сув олади.
Вилоятда олтин, мис, вольфрам, волостанит, қўрғошин, рух, оҳактош, мармар, силикат
ва бошқа қурилиш материаллар заҳираси мавжуд.
Вилоятда табиий ресурсларга бой 40 та кон мавжуд. Жумладан, 1 та олтин, 2 та кумуш,
3 та рангли металл конлари бор. Ҳозирги кунда бу конлардан республика ва вилоят
иқтисодиёти учун фойдали бўлган материаллар қазиб олинмоқда. Минерал хом ашё
ресурсларининг асосий захираси Бахмал, Ғаллаорол, Ш.Рашидов, Фориш, Зафаробод
туманлари ҳудудига тўғри келади.
Бахмал туманида қопланувчи тош, мармар, охактош, Ғаллаорол туманида цемент хом
ашёси, воллостанит, мармар, Ш.Рашидов туманида мармар, силикат маҳсулотлари хом
ашёси, абразив, корунд, Фориш туманида цемент хомашёси, қум-шағал заҳираси мавжуд.
Жиззах вилояти тарихининг жуда бойлиги ва ўзига хослиги, шунинг билан бирга,
замонавий тараққиёт имкониятлари кенглигидан келиб чиқиб, халқаро ташкилотлар ва
хорижлик сайёҳларни оҳанрабодек ўзига тортиб келмоқда. Шунингдек, Зомин, Бахмал
тоғлари, жахонга машҳур Жиззахнинг сомсаси, оши, Зомин тандири, Бахмал олмаси бошқа
масканларда топилмас мўжизалар сирасига киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 мартдаги «Жиззах» эркин
иқтисодий
зонасини
барпо
этиш
тўғрисидаги
ПФ-4516-сонли фармонига асосан ташкил этилган «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида
бугунги кунда 15 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолият олиб
бормоқда.
Вилоятнинг тарихи, меъморий обидалари, буюк зотлар. Ҳозирги кунда яшаб, меҳнат
қилаётган, эл-юртга танилган машҳур шахслари.
231 Ў.Носиров ва Рая Нурқулова “Жиззах вилояти” ЎзМЭ, биринчи жилд, Тошкент-2000й;
774
Жиззах – қадимий воҳа. Вилоятда ҳали сиру синоати тўлиқ ўрганилмаган тарихий тош
битиклари, қоятош расмлар, қадимий конлар, хусусан, Ғаллаоролда йилнинг мавсумларини
белгилашда фойдаланилган Қуёш календари бўлган232.
Ҳозирда Жиззах вилоятида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Шароф Рашидов” кўчасининг икки тарафлама йўл қисмида янги турдаги бино ва
иншоотлар қад кўтарган. Жиззах шаҳри бошқа вилоятлар марказига нисбатан катта эмас.
Ҳар бир вилоят маркази аҳоли сонига, ривожланиш босқичларига ва аҳоли агломератсиянига
қараб катталашади. Бугунги кунда вилоятнинг аксарият туманларидан ҳамда қўшни
вилоятдан аҳолининг шаҳар марказига оқими анча сезиларли даражада ортган. Шу боис
шаҳарни архитектура ва шаҳарсозлик жиҳатидан кенгайтириш мақсадга мувофиқ саналади.
Шаҳарни кенгайтириш албатта шаҳарга чегарадош туманларнинг қўшиб олиниши яъни
шаҳарнинг кенгайиш жараяони билан амалга оширилади.
Жиззах шаҳрининг умумий майдони 49 минг 640 гектар, 2021 йилнинг май ойи
ҳолатига кўра аҳоли сони 184 минг кишини ташкил этади233.
Хаёт фаолияти ва фазовий шаклларнинг уйғунлиги, уларнинг ўзаро мувофиқ ва монанд
бўлиши айнан шаҳарсозлик воситалари ёрдамида амалга оширилади.
Ҳудудларини зоналарга бўлиниши аҳолини жойлаштириш шароитларида турли хилма -
хиллик ва кескинликларни аниқлаб беради.
232 Профессор Ў.Носиров, “Жиззахдан айтар сўзим” китоби (Т., “Эхтремум Пресс”, 2011й);
233 Жиззах.уз;
775
3-rasm. “Jizzakh city-2025” loyiha takliflari234.
Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш керак, архитектура-қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасида
амалга оширилиши керак бўладиган ишлар ҳали бисёр. Чунки, мамлакатимиз кундан кунга
ривожланиб бормоқда, аҳоли турмуш тарзи ҳам замон талабига мос равишда илдамлар
бормоқда.
Юртимизда амалга оширилиширилаётган бетакрор кўринишга эга гўзал лойиҳалар
ҳамда соҳа мутахассисларининг билим даражаси бошқа давлат мутахассислари билан
беллаша оладиган даражада ўсиб бормоқда.
Мақолада акс эттирилган таклиф лойиҳалар яқин 4 йил ичида юртимизнинг кўркига
кўрк берадиган архитектура жиҳатидан комплекс қиёфанинг ривожланишида, шаҳар ташкил
этишда ва туман марказларини ҳозирги замон талаби даражасида амалга ошириш борасида
фойдали бўлади деган умиддаман.
234 Ўрозалиев Исмоил. “Жиззакҳ cитй-2025” Ижодий лойиҳа таклифлари, Жиззах-2019 й.
.
776
Do'stlaringiz bilan baham: |