Мақола ва тезислар номи


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet453/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   449   450   451   452   453   454   455   456   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Oliy Majlisga Murojaatnomasi, 
28.12.2018 
2.Добрынин А.П., Черных К.Ю., Куприяновский В.П., Куприяновский П.В., Синягов 
С.А. Цифровая экономика – различные пути кэффективному применению технологий (BIM, 
PLM, CAD, IOT, Smart City, BIG DATA и другие) International Journal of Open Information 
Technologies ISSN: 2307-8162 vol. 4, no. 1, 2016 
3.Н. И. Диденко, Д.Фю Скрипнюк, В.В. Кобылинский. Оценка развития цифровой 
экономики на примере Европейского союза. Статья. ISSN 2079-4665 (Print), 2411-796X 
(Online) 2019г. 
4.Sh. Mustofoqulov, Raqamli iqtisodiyot -yangi O`zbekiston taraqqiyotining yangi davri. -Xalq 
so’zi- gazetasi-40-2020-02-25_2 
5.https://www.cisco.com/c/en/us/solutions/collateral/executive-perspectives/annual-internet-
report/white-paper-c11-741490.html
6.https://www.statista.com/statistics/1042743/worldwide-digital-competitiveness-rankings-by-
country/ 
7.https://www.cisco.com/c/en/us/solutions/collateral/executive-perspectives/annual-internet-
report/white-paper-c11-741490.html
 
 
177 Sh. Mustofoqulov, Raqamli iqtisodiyot -yangi O`zbekiston taraqqiyotining yangi davri. -Xalq so’zi- gazetasi-40-
2020-02-25_2 


636 
XIX АСР РУС ЁЗУВЧИЛАРИ АСАРЛАРИДА ЖАМИЯТДАН БЕГОНАЛАШУВ 
МАВЗУСИ 
Саидова Б.А. 
ТошДЎТАУ таянч докторанти 
Ёлғизлик мотиви қарийб икки асрдан буён рус ёзувчилари асарларининг асосий 
йўналишларидан бири бўлиб келяпти. Жамият рад қилган ёки у жамиятни рад қилагн “ёлғиз 
одам” 19-аср рус ёзувчилари ўйлаб топган эмасди. Ёлғиз одам ижтимоий тузум таназзули 
туфайли рус жамияти маънавий ҳаётида пайдо бўлган оғриқли нуқта эди. Рус адабиётидаги 
ёлғиз одамларнинг табиати ҳам ҳар хил. А.Пушкин ва М.Лермонтовнинг романтик 
қаҳрамонлари – исёнкор, шижоатли одамлар. Улар кимгадир ёки нимагадир қарамликни 
кўтара олмайдилар, аммо ёлғизликларининг сабаби ўзларида, ўз қалбларида эканлигини 
яхши тушунадилар. 
Добролюбов: “Бу ёлғиз, ортиқча одамлар” атроф билан алоқаларини бутунлай узишга 
қодир эмас улар шу муҳит манфаатлари нуқтаи назаридан шу синфга боғлиқдирлар, бу 
уларнинг асосий камчилиги, – дейди. – Ана шу манфаатларга хавф туғилса, дарҳол адашган 
ўғилдай шу жамиятнинг қучоғига қайтадилар, аввалги нафратлари муҳаббатга айланади.” 
Биз учун “ёлғиз одамлар”нинг 19-аср рус жамиятида эмас, рус адабиётида пайдо 
бўлиши муҳим албатта. Рус адабиётшунослари ёлғизлик мотиви акс этган асарлар 
қаҳрамонларига “ёлғиз одам”, “ортиқча одам”, “кичкина одам”, “нигилист”, “хўрланган ва 
ҳақоратланганлар” деб ном беришиб, бу сўзларни атама, термин ўрнида қўллашган. Биз ҳам 
“ортиқча одам” дейишимиз мумкин эди, лекин бу – жамият четга суриб ташлаган деган 
торроқ, ижтимоийроқ маънони беришини ҳисобга олдик. Қолаверса, ҳали ўзбек 
адабиётидаги мисолларга мурожааат қилганимизда термин ўзини тўла оқлай олмай қолиши 
мумкин. 
Пушкин, Лермонтов, Тургенев, Гончаров асарларидан мустаҳкам ўрин олган “ёлғиз 
одам” термини аслида рус адабиётига ким томонидан киритилган? Кўпгина 
адабиётшунослар бу терминни А.И.Герцен ўйлаб топган дейишади. Баъзилар эса Пушкин 
“Евгений Онегин” нинг қаралама нусхасида шу терминни ишлатганини далил келтиришади. 
Рус адабиётидаги “ёлғиз ёхуд ортиқча одамларнинг асосий хусусиятлари қандай эди? 
Улар: қандайдир ижтимоий фаолиятга қодир шахслар; жамиятда мавжуд “ўйин усуллари”ни 
қабул қилишмайди; бирор нарсани ўзгартириш мумкинлигига ишонишмайди; ота-оналари 
билан муносабатлари кўнгилдагидай эмас; севги бобида бахтсиз; жамиятдаги ўринлари 
қатъий эмас; кўп ҳолларда шон-шуҳрат ва бойликдан маҳрум; ўзига бегона муҳитга – ё олий 
ёки паст табақа ичига кириб қолишган; атрофга бегоналик туйғуси билан яшашади; 
маълумотларини охирига етказишмаган; чуқур билимга эга донишманд эмас; олим ҳам эмас, 
аммо мулоҳаза қилиш қобилиятига эга; аксарият ҳолларда диний ақидаларга қарши; ич-
ичларидан бўм-бўшликни ҳис этишади; нотиқлик истедодлари бор; ёзув-чизувни яхши 
билишади; баъзилари ҳатто шеърлар ёзишади; ўз яқинларининг тадирига ҳакамлик қилмоқчи 
бўлишади; нафратланиш ҳам уларга бегона эмас; ҳаёт қонун-қоидаларининг қурбони. 
Албатта бу хусусиятлар жуда умумий белгилар. Асарларда жуда бўрттириб 
кўрсатилмайди ҳам. Баъзан бошқа мавзулар, бошқа қаҳрамонларнинг фазилату қусурлари 
билан аралашиб кетадики, бундай образларни “ёлғиз одам” деб баҳолаб ҳам бўлмай қолади. 
Ёлғиз одам мавзусига қайта-қайта мурожаат қилишлар мобайнида бу адабий қаҳрамоннинг 
янги-янги қирралари пайдо бўла борди. Бу мавзуга тегиб ўтган ҳар бир сўз санъаткори ўз 
тасаввурларини, ўз даврининг нафасини ана шу образга йиғиб беришга ҳаракат қилган. 
Мисол тариқасида таҳлилга А.С.Пушкиннинг “Евгений Онегин” романини тортайлик. 
Роман етти йил давомида – 1823 йилнинг майидан 1830 йилнинг декабрига қадар ёзилади. 
Романнинг танаффуслар билан дунёга келишига Пушкин тақдиридаги ўзгаришларгина 
(михайловскка сургун, декабристлар қўзғолони) эмас, туғилаётган янги ғоялар ҳам сабабчи 
эди. Дастлаб замондошлар ҳаёти ҳақида бўлади деб ўйланган асар, етти йиллик шеърий 
кундаликка, ҳаётни теран тафаккур қилиш, кузатишлар ҳосиласи бўлган романга айланди. 


637 
Пушкин Грибоедовнинг “Ақллилик балоси”га суянган ҳолда янги қаҳрамонни – “қалби эрта 
қариган ёшлар” образини яратди. Онегин дворянларнинг олий табақасидан, шунга яраша 
таълим-тарбия олган, ҳаёти беташвиш, кўнгилхушликлар, бойлик ва ҳашам ичида ўтади. 
Романнинг биринчи бобидаёқ у ана шу олий табақанинг ижтимоий ва маънавий ҳаёт 
борасидаги қотиб қолган ақидаларидан воз кечади. Бу ақидалар инсоннинг шахс бўлишига, 
қандай бўлса шундайлигича ўзини намоён қилишига йўл қўймасди. Олий табақанинг 
маънисиз, шавқсиз бачкана ҳаёт тарзи вояга етказган Онегин ўз руҳининг бўм-бўшлигини 
ҳис қилади. У қалбидаги ана шу бўм-бўшликни тўлдириш учун Петербургда ҳам, 
қишлоқдалигида ҳам тинимсиз китоб ўқийди, шеърлар машқ қилади. Аммо инсон ва ҳаёт 
моҳиятини топиш йўлидаги бу уринишларидан бир тўхтамга келолмайди. Ҳаёт ҳақида 
илгари шаклланган тасаввурларидан, руҳий эринчоқлик, “жамият фикрига қараб яшаш” 
кўникмаларидан қутула олмайди. Олий табақа ҳаёти ундаги табиий истеъдодни ўлдириб 
бўлган эди. Ҳаётдан фақат лаззатланиш учун бемаъни югур-югурлардан воз кечган қаҳрамон 
энди фақат мушоҳадалар, ўй-хаёллар билан яшай бошлайди. Онегин энди батамомо 
ёлғизланиб бўлган эди. 
Бу ёлғизликни ташқаридан қараганда, Татянанинг муҳаббати, Ленский билан дўстлик 
муносабатлари бироз йўқотгандай туйилади. Пушкиннинг ўзи изоҳлаганидай Онегин кучли 
ҳиссиётларга қодир эмас, аммо “ўткир ақл соҳиби” эди. Шу боис ҳам у ўзини Татьянага 
олижаноб ва нозик руҳиятли одам сифатида кўрсатса ҳам қизнинг муҳаббатитга муҳаббат 
билан жавоб бера олмайди. Унинг Ленский билан дўстлиги ҳам фожеали тугашига сабаб ҳис-
туйғулар билан яшашга ўрганмаганлигида дейиш мумкин. Татьянанинг қишлоғида 
Ленскийни дуэлга чақириши, на у ўз юрагига, на Ленскийнинг туйғуларига қулоқ 
тутганлигининг, ҳали ҳам олий табақанинг “одамлар фикри билант яшаш” ақидаларига қул 
эканлигининг исботи эди. Совуқ ақл ва туйғусизлик унинг ёлғизлигининг ягона ҳамроҳлари 
эканлигини кўрамиз. 
Ленскийнинг ўлимидан сўнг даъфатан Онегинга туйғулар дунёси ўз эшигини очгандай 
бўлади. Тушкун ва руҳи абгор ҳолда у қишлоқни тарк этиб, Россия бўйлаб кеза бошлайди. Бу 
дарбадарлик унга ҳаётга бошқача кўз билан қараш, ўзини қайта баҳолаш, бекорчи 
эрмакларга қанча куч ва вақт сарфлаганини мушоҳада қилиш имконини беради. Онегиннинг 
руҳиятида янги бир давр бошланади. У Петербургда Татьянини кўргач, аввалги совуққон ва 
мулоҳазакорлигидан асар ҳам қолмайди Кўзи муҳаббатдан ташқарии ҳеч нарсани 
кўрмайдиган ошиққа айланади. Онегинда яна ақл ва туйғу ўртасидаги уйғунлик йўқолган 
эди, энди ақл мағлуб, туйғу ғолиб эди. Аммо энди Татьяна унинг кечиккан муҳаббатига 
жавоб бера олмайди. 
Шундай қилиб Онегин батамом ёлғиз ва ортиқча одамга айланади. Ўзи мансуб 
табақадан нафратланади, ўзининг ҳаётдаги ўрнини англолмайди, ҳеч кимга кераксизлик ва 
ёлғизлик азобида қолади. Энди Онегин нима қилиши керак? Писарев: “Энди унга оқсуяклар 
ҳаётига балога қўл силтагандай қўл силташдан бошқа чора йўқ”, дейди. Герцен эса: “Онегин 
ўз қавми ичида ёлғиз, аммо улардан қутулиб кетиш учун зарур бўлган кучли характера эга 
эмас”, деб ҳукм чиқаради. Пушкин эса ёлғизликка гирифтор қаҳрамон ҳаётини очиқ 
қолдиради: 
Ўқувчи шу ерда қаҳрамонимни 
Қолдирайлик энди узоқ, абадий...178
В.Г.Белинский “Евгений Онегин” ҳақида: “Унинг (Пушкин) бутун ҳаёти, бутун қалби, 
бутун муҳаббати бу асарга жо бўлган, унинг ҳис-туйғулари, тушунчалари, идеаллари шу 
асарда акс этган” 179, деб баҳо беради Ушбу сатрларни ўқир экансиз Онегин тимсолида 
Пушкиннинг ички дунёси ва ёлғизлигини ойнада кўргандай бўласиз. 
178 А.С.Пушкин. Танланган асарлар. 3 Т. ЎзДавнашр, 1955 й.. 168 б. 
179В.Г.Белинский. Сочинения Александра Пушкина. Статья восьмая.С.38. «Евгений Онегин». gramota.ru 


638 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   449   450   451   452   453   454   455   456   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish