Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet399/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   395   396   397   398   399   400   401   402   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
 
 
1-расм. Ақлий фаолиятга таъсир қилувчи омиллар. 
Ақлий фаолиятни сусайтирувчи омилларга озиқ-овқат, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, 
тушкин кайфият, керагидан ортиқ телевизор кўриш, компьютер олдида ўтириш. 
Ақлий фаолиятни оширувчи омиллар: она ҳомиладорлиги даврида организмда йод 
миқдорини оширувчи озиқ-овқатлар жумладан денгиз карами, балиқ истеъмол қилиши 
керак. Туғилган бола икки ёшгача она сути билан озиқланиши керак, хурмо, сабзи, карам, 
бодринг, чеснок, лавлаги, йоднинг суткалик истеъмол миқдори 200 мгдан кам бўлмаслиги 
керак. 
Ақлий фаолиятни ривожлантирувчи омилларга қуйидагилар киради: 
1.Эрталаб спорт билан тоза ҳавода шуғулланиш; 
2.Қатъий режимга амал қилиш; 
3.Чет тилларини ўрганиш; 
4.Фойдали билим берувчи интернет сайтларидан фойдаланиб туриш; 
5.Билимли инсонлар билан мулоқот қилиш; 
6.Касб-ҳунар берувчи марказларга қатнашиш; 
7.Noteook, Iphone, Ipad сотиб олиш. 
Тарихга назар соладиган бўлсак, ўзбек халқи асрлар давомида ёш авлодни мустақил 
ҳаётга меҳнатга тайёрлашга алоҳида эътибор беришган. Меҳнат қилиш, меҳнат 
қуролларининг янги турларини ўйлаб топишга ҳаракат қилган, чунки яшашнинг асосини 
Ақлий 
фаолиятга 
таъсир қилувчи 
омиллар
Сусайтирувчи 
Кучайтирувчи 
Ривожлантирувчи 


539 
меҳнат ташкил қилади. шунинг учун халқ педагогикасини меҳнат тарбияси ташкил қилади. 
Халқнинг меҳнатга бўлган муносабати қуйидаги халқ мақолларида акс этиши бежиз эмас. 

Меҳнатнинг таги роҳат; 

Меҳнат қилган элда азиз; 

Ишлаган тишлайди, ишламаган кишнайди кабиларни олиш мумкин. 
Халқ педагогикасида касбга йўналтиришнинг икки усули мавжуд: 
1.Ота-онадан мерос бўлиб ўтувчи. 
2.Устоз шогирдлик анъанаси. 
Ҳозирги кунга келиб меҳнат тарбияси умумий ўрта таълим мактабларида, касб-ҳунар 
коллежларида амалга оширилмоқда. Ижтимоий тарбияни ташкил этиш жараёнида меҳнат 
тарбияи ўқувчиларни руҳий ва амалий жиҳатидан меҳнат фаолиятига тайёрлаш керак. 
Меҳнатга руҳий тайёрлашга қуйидаги вазифалар киради: 

Меҳнатнинг мақсади, вазифасини англаш; 

Меҳнат фаолиятини ташкил этиш рағбатини қарор топтириш; 

Меҳнатни ташкил этиш кўникма ва малакасини шакллантириш. 
Меҳнат тарбиясига янгича ёндошиш ўқувчилар томонидан эгалланган билимларни 
амалиётда қўллай олишни таъминлашга олиб келади. 
Меҳнат таълими ва тарбиясини ташкил этишда қуйидаги вазифаларни амалга 
оширишини тақозо этади: 

Меҳнатнинг моҳиятини англаш орқали ўқувчиларга меҳнатнинг шахс камолоти ва 
жамият тараққиётидаги ролини ёритиб бериш; 

Инсон меҳнати маҳсули бўлган моддий ва маънавий неъматларни қадрлаш ва авайлаб 
асрашни ўргатиш; 

Меҳнатга нисбатан рағбат ва муҳаббатни уйғотиш; 

Муайян касб-ҳунар сирларини ўзлаштиришга эришиш керак. 
Ўқувчилар меҳнат фаолияти турлари қуйидагича: 
1.Маиший меҳнат. 
2.Ўқув меҳнати. 
3.Ўқув-ишлаб чиқариш меҳнати. 
4.Жисмоний меҳнат. 
Маиший меҳнат оила ва болалар боғчаси, ўқув меҳнати 1-4-синф ўқувчиларига, ўқув-
ишлаб чиқариш меҳнати эса 5-9-синфларга тўғри келади. Бу даврда ўқувчилар ўқув 
устахоналарида, мактабга тегишли тажриба синов майдончаларида, оталик корхоналарида 
мураккаб меҳнат фаолтяини бошдан кечиради. 
Ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш йўлларидан бири таълим ва 
тарбиянинг биргаликда олиб борилишидир. Бунинг учун мактабда ўтиладиган меҳнат 
таълими фанини бошқа фанлар – физика, математика, кимё, чизмачилик каби фанлар билан 
ўзаро алоқадорликда ўқитилиши яхши самара беради. Иккинчидан мактабда ўтиладиган 
фанлар амалиёт билан, ижтимоий фойдали меҳнат билан боғлаш ҳам бир усулдир. 
Таълим ва тарбиянинг биргаликда ўқитиш принциплари қуйидагилардан иборат: 
1.Ҳар бир дарсда таълимий, ривожлантирувчи ва тарбиявий масалаларни қўйиш 
керак. 
2.Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг буйруқларида 
кўрсатилган вазифаларни дарс билан боғлаб ўқувчиларнинг касб танлашида давлат 
сиёсатидаги устивор йўналишларни ўқувчилар онгига сингдириб бориш керак. 
3.Дарс жараёнида дарсни ташкил этишда ижтимоий фойдали меҳнатга бўлган 
ижобий муносабатни шакллантириш масаласини ҳал қилиб бориш керак. 
4.Ўқувчиларнинг ўз фикрларини асослаши, хулосалар чиқариш қобилиятини 
ривожлантириш масаласига эътиборни қаратиш керак. 
5.Ўқувчиларнинг ақлий, ижодий қобилияти, ўртоқлари билан ўзаро тўғри 
муносабати, сўзлашиш, муомила маданиятининг шакллантириш ўқитишнинг тарбиявий 
натижаси бўлиб ҳисобланади.


540 
Таълимни тўғри йўлга қўйиш орқали ўқувчиларга табиат қонунлари билан уларнинг 
турмушда намоён бўлиши ўртасидаги объектив мавжуд бўлган боғланишларини кўра 
билишига ёрдам бериш зарур. Масалан, ўқувчилар физика дарсларида қаттиқ жисмларнинг 
хоссаларини, куч, масса, тезлик, ишқаланиш каби билимларни ўрганади. Бу вақтда агар улар 
ўқув устахоналарида ишлов бериладиган металларнинг физик-механик хоссаларини ва 
тузилишини билмасалар, ўлчовини тўғри олмасалар, ишқаланишни қандай йўл билан 
камайтиришни билмасалар, уларнинг олган билими юзаки бўлиб қолади. 
Бу масалани меҳнат таълими дарсларида автомобил тузилишини физика, химия, 
чизмачилик фанлари билан боғлаб ўргатиш мисолида кўриб ўтамиз. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   395   396   397   398   399   400   401   402   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish