Мақола ва тезислар номи


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet297/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.
Sh.M.Mirziyoyevning “1-oktabr – O‘qituvchi va murabbiylar kuni” ga bag‘ishlangan 
tantanali marosimdagi nutqi. 
2.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining PQ-4623-sonli “Pedagogika ta’lim sohasini 
yanada rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Qarori. 2020 yil 28 fevral.
3.
F.U.Jumanova, 
O.M.Jabborova. 
Uchinchi 
renessans 
davrida 
boshlang‘ich 
ta’lim.ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES VOLUME 1 | ISSUE 4 | 2020. 
4 .http.www.lex.uz
ТАЛАБАЛАРНИНГ ТЕХНИК ИСТЕЪДОДИ ТАРКИБИЙ КОМПОНЕНТЛАРИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ 
Кувандикова Г.Г. 
Тошкент давлат техника университети катта ўқитувчиси, 
Аннотация: 
ушбу мақолада талабаларнинг техник истеъдоди таркибий 
компонентларини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари, истеъдод 
муаммосининг ўрганилиши турли олимларнинг қарашларида илмий жиҳатдан ўрганилиши, 
ҳамда истеъдод инсоннинг ҳаёти давомида муҳим қобилиятларнинг шаклланиши ва 
ривожланишини таъминлайдиган ва унга муайян фаолиятда юқори натижаларга эришиш 
имкониятини берадиган тегишли хусусиятларнинг ўзига хос бирлигидир. Шу билан бирга, 
шахс ривожланишининг турли босқичларида истеъдоднинг тўғри ривожланиши учун 
тегишли шарт-шароитлар зарур. 
Калит сўзлар: 
истеъдод, ижодий фикрлаш, интеллектуал етуклик, мотив, 
қадриятлар, ижодий тасаввур. 
 
Маълумки, 
ҳар 
қандай 
замонавий 
жамиятнинг 
интеллектуал 
салоҳиятини 
ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири юқори малакали техник ходимлар бўлиб, олий 
ўқув юртларининг техника йўналишида таълим олувчи истеъдодли талаба-ёшлар унинг қайта 
шаклланувчи манбаси саналади. Шу билан бирга, ҳозирги глобаллашув ва ахборотлаштириш 
шароитида мавжуд бўлган жамиятнинг ривожланишида интеллектуал салоҳиятни сақлаб қолиш 
ва ошириш жуда муҳимдир. Илм-фан, таълим, ишлаб чиқариш, инновацион технологияларни 
жорий этиш бўйича энг ривожланган мамлакатлардаги тажриба ва муваффақиятлар ушбу муҳим 
йўналишда доимий равишда такомиллаштириш, техник жиҳатдан истеъдодли талабаларни 
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш зарурлигини кўрсатади. 


394 
Шахс ижтимоийлашувининг мураккаб жараёнлари, ёш шаклланиши билан боғлиқ 
ижтимоий 
ривожланиш 
ҳамда 
жамиятнинг 
узлуксиз 
ижтимоий 
ўзгаришлари, 
индивидуаллашиш, яъни муайян ижтимоий шароитларда узлуксиз биологик етилиш 
жараёнида шаклланади. Қобилиятли инсоннинг ривожланиш жараёни жуда узоқ ва инсон 
ҳаётининг муҳим қисмини эгаллаб, ўн йиллар давомида амалга ошади. Бу эрта болаликда 
намоён бўла бошлайдиган муайян бошланғич, оралиқ ва регулятив хусусиятларга эга, 
мақсадли сифат ва миқдорий ўзгаришларни бошдан кечириб, ўспиринлик ва ўсмирлик 
даврида кристалланишнинг маълум бир босқичи ўтади ва ёшлик, етуклик ва ҳатто кексалик 
давридаги ижодий ютуқлари амалга оширилади. Шу билан бирга, таълим даврида 
истеъдодни мақсадли ривожлантириш унинг такомиллашишига, самарадорлигини оширишга 
ёрдам беради. Ривожланиш жараёни қанчалик тараққийлашган бўлса, инсон ўша ўқув 
вақтларида кўпроқ билим, кўникма ва малакага эга бўлиши мумкин. 
Инсоннинг истеъдодини аниқлаш ва ривожлантириш муаммоси психология фанининг 
энг долзарб масалаларидан биридир, аммо айни пайтда у жуда мураккаб, шунинг учун у 
нисбатан кам сонли тадқиқотчилар томонидан кўриб чиқилади. Шу билан бирга, истеъдодни 
ривожлантириш муаммосига ягона концептуал ёндашув, яъни ижодий, интеллектуал ва 
махсус қобилиятларнинг ривожланишини таъминлайдиган универсал омил тавсифи 
йўқлигини кўрсатади. Хусусан, фаолиятли ёндашув вакиллари шахснинг ижодий 
ривожланишида ижодий фаолиятнинг асосий ролидан келиб чиқиб, ижодкорликнинг 
ривожланиши фаолиятнинг характери ва тузилишига боғлиқлигини таъкидлайди. Бошқа 
олимлар эса шахс ривожланишида фаолиятнинг ролини инкор этмасдан, қобилиятлар ва 
психологик-индивидуал хусусиятлар, масалан, темперамент, махсус қобилиятларнинг 
ривожланишида етакчи роль ўйнаш позициясидан келиб чиқадилар. Олимларнинг учинчи 
нуқтаи назари, субъектив-шахсий ёндашув позициясига асосланган бўлиб, унга кўра, 
ижодкорлик шахснинг ўз-ўзини ифодалашга, ўз-ўзини фаоллаштиришга қаратилган 
фаолияти билан боғлиқ. Бошқалари орасида ижодий жараённи интеллектуал фаолиятнинг 
турли даражалари ўзаро таъсири натижаси сифатида қарайдиган нуқтаи назар ажратилади. 
Бу масалада олимларнинг ижодий қобилиятлар, истеъдод ривожланишига атроф-муҳит 
таъсирининг муҳимлиги борасидаги фикрлари ҳам долзарбдир [1]. 
Шахсий йўналтирилган таълим олувчининг субъект сифатида хусусиятларини 
аниқлаш, унинг субъектив тажрибасини ҳисобга олиш ва ўз-ўзини қадрлашни тан олиш ва 
ушбу тажрибага максимал таянган ҳолда мақсадли таъсирларни қуришга асосланади. Агар 
талабаларни ўқитиш жараёнини ташкил этиш ўз-ўзини фаоллаштиришга асосланган бўлса, у 
одатда ахлоқий ўз-ўзини англаш, адекват ўз-ўзини баҳолаш, рефлексия, ўз-ўзини таҳлил 
қилиш ва ижодий тасаввурни ривожлантиришга ёрдам беради. 
Бунда олий ўқув юртларининг техника йўналишидаги талабаларининг шахсий ўз-ўзини 
ривожлантириши ёшларнинг шахсий ва касб-ҳунар шаклланиши билан боғлиқ мураккаб 
интегратив жараённи ўзида акс эттиради ва ўзи ҳамда жамият манфаатларини амалга 
ошириш имкониятини берувчи ўзларининг маънавий, ахлоқий, ижтимоий ва касб-ҳунар 
фаолияти фазилатларининг шаклланганлиги даражасидаги мақсадга йўналтирилган 
шахснинг ўз-ўзини такомиллаштириши саналади [2]. 
Бундан ташқари, талабалик даврида техник истеъдод тушунчасини талқин қилишнинг 
назарий ва методологик асосини амалга оширувчи қатор принципларни ажратиш мақсадга 
мувофиқдир: 
кўплик принципи; 
субъектлилик принципи; 
захира принципи. 
Техник истеъдоднинг феномени шахснинг ташқи кўринишлари хилма-хиллигида 
намоён бўладиган ўзига хослиги билан ажралиб туради. Шахснинг ижодий фаоллиги ҳар 
доим илмий-техникавий ва ўз-ўзини ривожлантирувчи табиат фаолиятида намоён бўладиган 
ақлий ҳосилаларнинг ортиқчалигини назарда тутади. Шу муносабат билан техник 
истеъдоднинг ҳар бир ўзига хос ҳолати нисбатан индивидуалдир [3]. 


395 
Талабалик даврида техник истеъдод беш даражада ифодаланиши мумкин. Гипотетик 
жиҳатдан ҳар бир даража умумий интеллектуал тузилмалар ва назарий техник қобилиятлар 
ва макон тасаввурларининг муайян шаклланиши билан тавсифланади. Турли даражадаги 
шахсият ютуқларининг мотивацияси ҳам турли хил характерга эга. Шуни ҳам таъкидлаш 
керакки, техник истеъдоднинг намоён бўлиши ёнлама жараён бўлиши мумкин эмас, аксинча, 
улар кўпинча олдиндан тахмин қилинмайди ва кўпинча ижодкорлик субъекти томонидан 
амалга оширилмайди. Шундай қилиб, истеъдодлилик психодиагностикаси фақат истеъдодли 
шахсларнинг яширин сифатлари ва имкониятларини очиб беришни таъминлайдиган 
даражадаги тизим сифатида бўлиши мумкин. 
Амалиёт шуни кўрсатадики, ижодкорликни фаолият сифатида ўргатиш деярли мумкин 
эмас, чунки бугунги кунда ижодий ҳаракатни самарали ўргатиш мумкин бўлган универсал 
ёндашувлар йўқ. Шу билан бирга, ижодий шахс тегишли тайёргарлик элементларини қўллаш 
орқали ривожланиши мумкин [4]. 
Ушбу жиҳатни ижодий шахсни ривожлантириш жараёнининг ўхшашлиги билан 
ҳисобга олган ҳолда, тегишли ижтимоий муҳитни шакллантиришга самарали ҳисса 
қўшадиган, шахснинг мавжуд салоҳиятини очиб берадиган, узоқ муддатли ўз-ўзини 
ривожлантиришга мослаштирадиган энг мақбул технологияларни қўллаш тавсия этилади. 
Техник истеъдодни ривожлантириш жараёни аста-секин ўз-ўзини ривожлантириш жараёнига 
ўтадиган, ижодий фаолиятнинг ўзига хос услубини шакллантирадиган ички ҳолатга 
айланиши керак. 
Шундай қилиб, ушбу ёндашув олий таълим муассасаси талабасининг истеъдоди ҳақида 
касбий тайёргарлик жараёнида, тегишли фаолиятда аниқланган, ишлаб чиқилган ва амалга 
ошириладиган муайян психологик хусусиятлар тизими, шунингдек, кучли гуруҳ ўзаро 
таъсирида мақсадли психологик таъсир натижасида яхлит психологик ғояга асосланган. 
Белгиланган ёндашувнинг асосий таркибий қисмлари талабанинг техник истеъдодини 
янгилаш ва ўз-ўзини англаш, салоҳиятдан ҳақиқий, долзарб ҳолатга ўтказиш ва янада 
ривожлантириш кераклигини кўрсатади. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish