Мақола ва тезислар номи


Ишчи кучининг сифати унинг таркибининг замон талаблари жиҳатидан ижтимоий



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Ишчи кучининг сифати унинг таркибининг замон талаблари жиҳатидан ижтимоий 
ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқлиги даражасини намоён этади. 
Ишчи кучининг 
сифати унинг маълумот, касбий тайёргарлик, малака, иш тажрибаси даражалари каби 
кўрсаткичлар орқали ифодаланади. Фан-техника тараққиётининг жадаллашиб бориши билан 
ишчи кучининг сифатига бўлган талаб ҳам ортиб боради. 
 
Сўнгги йилларда республикамиз меҳнат бозори самарали ривожланишининг асосий 
кўрсаткичлари динамикаси қуйидаги кўринишда намоён бўлмоқда: 2019 йилда иқтисодий фаол 
аҳолининг ўсиши 2001 йилга нисбатан 162,2 %га, иш билан банд бўлганлар сони 148,2 %га, 
шундан иқтисодиётнинг расмий секторида бандлар 3,5%га камайган, норасмий секторда 
бандлар эса 2,4 мартага ошган. Ҳисобот даврида республикадан ташқарида ишлаш учун 
кетганлар сони 10,6 мартага, ишсизлик даражаси 2,2 мартага, иқтисодий нофаол аҳоли сони эса 
113,4%га ўсган. Иқтисодий фаол аҳолининг жами меҳнат ресурсларига нисбати 2001 йилда 
71,6%ни ва 2019йилда 78,3 %ни ташкил этган (1-жадвал).
1-жадвал 
Ўзбекистон Республикасида ишчи кучииресурсслари ҳисобот баланси, (минг киши)
18
 
 
17
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга мурожаатномаси // Халқ сўзи, 
2018 йил 29 декабрь 
18
Насимов Д.А. Рақамли иқтисодиёт шароитида бандликнинг замонавий шаклларини жорий этиш методологик –
услубий асосларини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори (Dsc) диссертацияси автореферати. 


56 
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда таркибий ўзгаришларни инобатга 
оладиган бўлсак, турли касб мутахассисликларининг кўпайиши ва ушбу касб соҳалари бўйича 
етук мутахассисларнинг етишмаслиги кўриниб қолди. Айниқса, техник ходимларнинг 
етишмаслигини кўриш мумкин. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Республикада кўпгина 
тармоқларнинг жадаллик билан ривожланиб бориши натижасида уларга бўлган кадрларни 
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масаласи долзарб бўлиб қолди.
Мамлакатнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишда саноат корхоналари орасидаги 
кластер ёндошуви асосида ривожланиши ҳозирги глобаллашув фаолиятида муҳим ҳисобланади.
Кластер ёндашуви, аввало, алоҳида минтақанинг ёки саноатнинг ва умуман давлатнинг 
рақобатбардошлигини оширишга имкон берадиган янги бошқарув технологияси. Иқтисодий 
адабиётларда "кластер" тушунчаси Майкл Портер томонидан 1990 йилда киритилган, унга кўра 
кластер - бу ўзаро боғлиқ компаниялар, ихтисослашган етказиб берувчилар, хизмат кўрсатувчи 
провайдерлар, тегишли соҳалардаги фирмалар, шунингдек тегишли ташкилотларнинг 
географик жиҳатдан умумлашган гуруҳлари бўлиб, уларнинг фаолияти (масалан, 
университетлар, стандартлаштириш агентликлари ва савдо уюшмалари) рақобатлашадиган, 
лекин ҳамкорлик қиладиган маълум соҳаларда ўз фаолиятини ташкил этади. Шундай қилиб, 
кластерда географик жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган бир-бирига боғланган компаниялар ва 
тегишли ташкилотлар гуруҳи маълум бир соҳада фаолият юритиши, фаолиятнинг умумийлиги 
ва бир-бирини тўлдириши билан ажралиб туриши керак. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти «саноат кластерлари»ни йўлга қўйиш масаласига 
алоҳида аҳамият қаратди. Мисол учун, Наманганда тўқимачилик ва у билан боғлиқ тармоқлар, 
Навоий вилоятида қурилиш ва безак материаллари, Тошкент вилоятида фармацевтика, Тошкент 
шаҳрида электроника ва мебель бўйича «саноат кластерлари»ни ташкил этиш учун 
тадбиркорлик муҳити шаклланган. Лекин, шу билан бирга, рақобатдош маҳсулот чиқариш учун 
кластерда илм, инновация, лойиҳа, молия, инжиниринг ва инвестиция ташкилотлари бўлиши 
керак. 
Ишлаб чиқаришнинг асосий мақсадига эришиш учун барча ресурслардан оқилона 
фойдаланиш, тайёрланадиган маҳсулотнинг ҳар бир бирлигига сарфланадиган ҳаражатларни 
камайтириш керак. Ўзбекистон Республикасида ҳам айнан ишлаб чиқаришни ривожлантириш, 
мамлакатнинг тўлов балансида ижобий тенденцияларга эга бўлишида хом ашё ресурслари эмас, 
балки тайёр маҳсулот эвазига эришишида айнан ишлаб чиқариш асосий ўринни эгаллайди. 
Шунинг учун ҳам саноат тармоқларида таркибий ўзгаришларни амалга оширишда 
модернизация қилиш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни диверсификациялаш орқали 
амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда меҳнат унумдорлиги ҳам марказий ўринни эгаллайди.
Ишлаб чиқаришнинг умумий самарадорлиги харажатлар ва ресурсларнинг айрим 
турларидан фойдаланиш даражасини аниқлаш ва баҳолаш учун қўлланилади ва умуман, халқ 
хўжалиги бўйича, тармоқлар, корхоналар, капитал қурилиш объектлари бўйича ҳисоблаб 
чиқилади. Бундай самарадорликни аниқлаш харажатлар ва ресурслар самарадорлиги 
даражасини, самарадорликнинг асосий йиғимларини акс эттирувчи дифференцияланган 
кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқишга асосланади. Бундай кўрсаткичларга ишлаб чиқаришнинг ёки 
унда тайёрланадиган маҳсулотнинг меҳнат сиғими, материал сиғими, фонд сиғими, капитал 
сиғими киради. 
Мехнат унумдорлиги ўсишини ўртача иш ҳақининг ўсиш суръатларидан илгариловчи 
суръатларини таъминлаш. Бу тамойилнинг моҳияти — ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва 
унинг самарадорлигини ошириш асосида меҳнат даромадларини максимал (энг кўп) даражага 
етказишдан иборат. Бу тамойилга риоя қилиниши жамғариш жараёнининг, кенгайтирилган 
такpop ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини тақозо этади ва корхонанинг ривожланиши ҳамда 
равнақ топишининг зарур шарти хисобланади. Мазкур тамойилнинг бузилиши товарлар билан 
таъмин этилмаган пулнинг тўпланишига, унинг қадрсизланишига, мамлакат иқтисодиётида 


57 
турғунлик ҳолатлари авж олишига олиб келади. Муайян корхона шароитида бу ишлаб чикариш 
воситаларини 
янгилаш 
жараёнининг 
секин-аста 
сусайиб 
бориши, 
улардан 
энг 
истиқболлиларини ишлаб чикариш ва сотиб олиш мўлжалининг йўқлиги ҳамда бунинг 
натижаси сифатида рақобат қилувчи фирмалар ўртасида камроқ сифатли маҳсулотга бўлган 
талабнинг пасайишидир. 
Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи иқтисодий ўсишни кўрсатувчи индикаторлардан бири 
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам барча даврларда меҳнат унумдорлигини ошиши масаласига 
алоҳида эътибор қаратилган. 
Бизнинг фикримизча, меҳнат унумдорлигини ошишини аниқлашда, қуйидагиларни 
ҳисобга олиш зарур: ишлаб чиқаришнинг техник даражасини ошириш; ишлаб чиқаришни ва 
меҳнатни ташкил қилишни бошқаришни такомиллаштириш − бошқарув структурасининг 
ишлаб чиқариш ва ташкилий бўғинларини ҳар бир даражасида бошқаришни яхшилаш, 
бошқаришнинг иқтисодий, ташкилий, ижтимоий - психологик услубларидан самарали 
фойдаланиш, ишчилар малакасини ошириш, иш вақтидан фойдаланиш самарасини ошириш ва 
бошқалар. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish