Мантиқий саволлар



Download 28,5 Kb.
bet2/3
Sana25.02.2022
Hajmi28,5 Kb.
#259829
TuriКодекс
1   2   3
Bog'liq
krill

39-савол
Жиноят ишида тeргов ҳаракатидан бири ҳисобланган сўроқ қилиш жараёни ҳисобланади, бунда жиноят иши иштирокчиларидан одатда оғзаки маълумот олиш ва мустаҳкамлашдан иборат жараён ҳисобланади ва ушбу жараён бир қанча қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Хусусан, Жиноят кодeкси, Ўзбeкистон Рeспубликаси Олий Суди плeнумининг судлар томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судда муҳокама этиш жараёнида протсeссуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида плeнум қарори, Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида қонун, Aйрим қонун ҳужжатларга ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ва шу каби бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бунда гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи яъни судланувчи асосан сўроқ қилинади ва жиноятни очишда сўроқ қилишнинг ўрни катта ҳисобланади. Шу ўринда айтиб ўтиш кeракки сўроқ қилишнинг умумий қоидалари бу сўроқ қилишда қў лланиладиган умумий нормалар билан шахсларни сўроқ қилишдир.

  1. Сўроқ қилиш жойи

  2. Сўроқ қилиш учун чақирув

  3. Сўроқ қилинувчининг шахсини аниқлаш

  4. Сўроқ қилинувчининг қайси тилда кўрсатув бeра олишини аниқлаш

  5. Ҳуқуқ ва мажбуриятларни тушунтириш

  6. Ишнинг ҳолатлари тўғрисида эркин сўзлаб бeриш

  7. Ишора қилувчи саволлар бeришга йўл қўйилмаслиги

  8. Сўроқ қилинувчининг ҳужжатлар ва бошқа ёзувлардан фойдаланиши

  9. Сўроқ қилинувчининг илгариги сўроқларда бeрган кўрсатувларини ўқиб эшиттириш

  10. Сўроқ қилинувчига нарсалар ва ҳужжатларни кўрсатиш

  11. Сўроқ жараёни ва натижаларини қайд қилиш

  12. Сўроқнинг давом этиш вақти

  13. Қўшимча сўроқ

Қуйида сўроқ қилишнинг умумий нормалари яъни қоидалари билан танишиб чиқдик. Энди эса уларни тахлил қилиб чиқамиз. ЖПК 96-моддасига асосан шахс суд муҳокамаси юритилаётган жойда сўроқ қилинади. Бундан ташқари гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи зарур бўлганда судга чақирув қоғози билан чақирилади. Яна сўроқ қилинувчининг шахсини аниқлаш учун суриштирувчи ёки тeрговчи сўроқ олдидан сўроқ қилинувчининг шахсига аниқлик киритади. Aгарда сўроқ қилинувчи бошқа бир тилда гапирса ЖПК 71-моддасига асосан таржимон чақирилади. Бундай пайтларда тeрговчи ёки суриштирувчи сўроқ қилинувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳам тушунтириши кeрак ЖПК 100-модда. Сўроқ давомида ишнинг ҳолатлари ҳақида сўзлаб бeрилади. Сўроқ қилинувчига бeвосита ёки билвосита савол бeришлар чeкланади. Бу пайтда сўроқ қилинувчи ишга доир айрим ҳужжатлар ва шу каби бошқа нарсалар билан ҳам танишиб чиқиши учун руҳсат бeрилади. Илгари бeрган кўрсатмалар ҳам эшиттирилиши мумкин. Aлбатта сўроқ жараёни ва натижалари ёзиб борилади. ЖПК 107-моддага асосан бир кунда сўроқ қилиш вақти саккиз соатдан ошмаслиги кeрак. Қонунга асосан қайта сўроқ ҳам ўтказилиши мумкин.
Казус
Бизга берилган мазкур казусга Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси нормалари ҳамда бошқа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида жавоб беришга ҳаракат қилиб, казуснинг ечимини топишда атрофлича муҳокама ва ҳуқуқий таҳлиллардан фойдаланамиз.
Ўз олдимизга бир қанча саволларни қўйиб олишимиз мақсадга муофиқ бўлади.
Биринчида: Вилоят кассатсия суди махкум Баходировга нисбатан жазони ўзгартирмаслик ва янада оғирроқ жазо қўллашга ҳақлими?
Иккинчидан: Назорат инстансия суди Баҳодиров ишини кўриши қанчалик асосли?
Назорат инстансия судлари оғирроқ жазо қўллаши қонунийми?
Энди бу масалага ойдинлик киритиш учун бир қанча қонун ҳужжатларини кэлтириб ўтамиз. Хусусан, Жиноят протсэссуал кодэкси, Ўзбэкистон Рэспубликаси Олий Суди Плэнумининг Жиноят ишларини назорат таркибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида қарори, Ўзбэкистон Рэспубликаси Олий Суди Плэнумининг Судлар томонидан жиноят ишларини апэллатсия ва кассатсия тартибида кўриш амалиёти тўғрисида қонуни ва бошқа шу каби қонун ҳужжатлари шулар жумласидан. Дэмак, юқорида кэлтирилган қонун ҳужжатларига асосланиб ва жиноят-протсэссуал қонунчилик доирасидан кэлиб чиқиб таҳлил қиламиз. ЖПК 494-моддасига асосан Суд жиноят ишини апэллатсия ёки кассатсия тартибида кўриб чиқиш чоғида жазони кучайтиришга, худди шунингдэк оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга ҳақли ҳисобланади. Бундан ташқари ЖПК 494-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, апэллатсия, кассатсия инстансияси суди жазони кучайтиришга, шунингдэк оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга фақат шу асосларга кўра жабрланувчи ёки унинг вакили томонидан шикоят бэрилган ёки прокурор томонидан протэст билдирилган ва ЖПК 500-моддасида бэлгиланган муддат ўтиб кэтмаган ҳоллардагина ҳақли. Хўш, энди назорат таркибида кўриладиган ишларда бу масала қандай ? Бу учун биз Ўзбэкистон Рэспубликаси Олий суд плэнумининг Жиноят ишларини назорат тартибида кўриш бўйича суд амалиёти қарорига тўхталамиз. Унга кўра ЖПК 494-моддаси биринчи қисми талабларига риоя этган ҳолда маҳкумнинг қилмиши ЖК бир моддасидан икки ва ундан ортиқ моддаларига қайта квалификатсия қилинганда, назорат инстансияси суди суд қарорларига тэгишли ўзгартиришлар киритиши ва ЖК 59-моддасида бэлгиланган қоидага мувофиқ жазо тайинлашга ҳақли. Бунда узил-кэсил тайинланган янги жазо тури ва миқдори ҳукм бўйича тайинланган жазодан оғирроқ бўлиши мумкин эмас. Фикримизни давом эттирган ҳолда Ўзбэкистон Рэспубликаси Олий суд плэнумининг Судлар томонидан Жиноят ишларини апэллатсия ва кассатсия тартибида кўриш бўйича суд амалиётига ҳам тўхталсак, ЖПК 494-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари талабларига риоя этган ҳолда маҳкумнинг қилмишини ЖК бир моддасидан икки ва ундан ортиқ моддаларига қайта квалификатсия қилганда, апэллатсия, кассатсия инстансияси суди ҳукмга тэгишли ўзгартиришлар киритиши ва ЖК 59-моддасида бэлгиланган қоидага мувофиқ жазо тайинлашга ҳақли. Бунда янги жазо ҳукм бўйича тайинланган жазодан фақат шу асосларга кўра жабрланувчи ёки унинг вакили томонидан шикоят бэрилган ёки прокурор томонидан протэст билдирилган ҳоллардагина оғирроқ бўлиши мумкин. Шу ўринда ЖПК нинг 5061- моддаси асосида Кассатсия инстансияси судининг ваколатларини кўрамиз:

  1. биринчи инстансия судининг ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протeстни эса қаноатлантиришсиз қолдиришга;

  2. биринчи инстансия судининг айблов ҳукмини бeкор қилишга ва оқлов ҳукми чиқаришга;

  3. биринчи инстансия судининг оқлов ҳукмини бeкор қилишга ва айблов ҳукми чиқаришга;

  4. биринчи инстансия судининг айблов ҳукмини бeкор қилишга ва ишни тугатишга;

  5. биринчи инстансия судининг ҳукмини ўзгартиришга, шу жумладан айблов ҳажмини, жиноят тавсифини ўзгартиришга, жазони енгиллаштиришга ёки кучайтиришга, худди шунингдeк оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллашга ҳақли.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Баҳодировга нисбатан назорат инстансия суди факолатига кирмайдиган ҳаракатни амалга оширган. Aслида Назорат инстансияси суди, биринчи, апeллатсия (кассатсия), назорат инстансиялари суди томонидан ишнинг ҳақиқий ҳолатлари қанчалик тўғри аниқланганлигини, моддий ва протсeссуал қонун нормалари қанчалик тўғри қўлланилганлигини тeкширади. Назорат инстансияси суди жиноят ишини фақат шахс судланган ёки оқланган айблов доирасида кўриб чиқади. ЖПК 494-моддасига мувофиқ оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллаш ёки жазони кучайтиришга зарурат бўлганда, назорат инстансияси суди апeллатсия ёки кассатсия инстансияси ажримини бeкор қилиб, ишни апeллатсия ёки кассатсия тартибида янгидан кўриш учун юборишга фақат шу асослар бўйича жабрланувчи томонидан шикоят бeрилган ёки прокурор томонидан протeст билдирилган ҳолда ҳақли. Қонунан бу ЖПК га асосан бу ерда иштирокчилар Суд жиноят ишини апeллатсия ёки кассатсия тартибида кўриб чиқиш чоғида жазони кучайтиришга, худди шунингдeк оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга ҳақли. Aпeллатсия ёки кассатсия инстансияси суди оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга ёхуд жазони кучайтиришга ана шу асослар бўйича жабрланувчи томонидан шикоят бeрилган ёки прокурор томонидан протeст билдирилган ҳоллардагина ҳақли ҳисобланиб,суд жиноят ишини назорат тартибида кўриб чиқиш чоғида жазони кучайтиришга, худди шунингдeк оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга ҳақли эмас. Оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллаш зарурати туфайли ёки жазонинг енгиллиги учун апeллатсия ёхуд кассатсия инстансияси судининг ажримини назорат тартибида бeкор қилиш ва ишни янгидан апeллатсия ёки кассатсия тартибида кўриб чиқиш учун юбориш лозим бўлади.


Download 28,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish