Мансур эшов ўзбекистонда кичик бизнес


I Б О Б. БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ



Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/36
Sana09.07.2022
Hajmi1,22 Mb.
#761948
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
3898-Текст статьи-9840-1-10-20201229

I Б О Б.
БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ШАРОИТИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ
ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖЛАНИШИНИНГ НАЗАРИЙ
АСОСЛАРИ
1.1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг
моҳияти ва мезонлари
Жаҳон хўжалиги тизимида глобаллашув ва халқаро интег-
рация жараёнлари кучайиб, ишлаб чиқаришнинг байналмилал-
лашуви чуқурлашиб бораётган бугунги кунда кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорлик миллий иқтисодиёт ривожланишида, 
макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсишни таъмин-
лашда муҳим ўрин эгаллайди. шу муносабат билан илмий ва 
иқтисодий адабиётларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-
ликнинг моҳияти, мезонлари, уни давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш механизми, молиялаштириш масалаларига алоҳида 
ўрин ажратилмоқда.
Ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий воқеа ва ҳодисаларни ўр-
ганиш уни назарий жиҳатдан асослашдан бошланади. Амалиёт 
эса унга тегишли ўзгартиришлар ва тузатишлар киритади. шу 
нуқтаи назардан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривож-
ланиши муаммосини тадқиқ этаётганда, аввало, унинг моҳияти, 
сифат ва миқдорий мезонларини ўрганиш зарур.
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик инглиз тилидаги 
адабиётларда «small business», «private enterprenourship» деб 
юритилади.
Собиқ Иттифоқ давридаги иқтисодий адабиётларда «номо-
нополистик сектор» ёки «номонополистик корхоналар» каби 


атамалар ҳажми жиҳатидан кичик, ишловчилар сони кам кор-
хоналарга нисбатан қўлланилган.
Фикримизча, «кичик тадбиркорлик», «кичик бизнес ва ху-
сусий тадбиркорлик» ва «кичик корхоналар» каби атамалардан 
маънодош тушунчалар сифатида фойдаланиш мумкин.
Хўш, қандай корхоналар кичик бизнес субъектлари деб 
юритилади?
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка бағишланган 
хорижий ва мамлакатимизда нашр этилган адабиётлар билан 
танишиш натижалари шундан далолат берадики, иқтисодчилар 
орасида унга нисбатан ягона фикр мавжуд эмас. Гарчи кўплаб 
мамлакатларда кичик ва ўрта корхоналарнинг расмий таъ-
рифлари қабул қилинган бўлса-да, уларнинг ўзаро тафовутда 
эканлиги, бир-биридан фарқ қилиши кузатилади.
Масалан, америкалик иқтисодчи Стейли фикрича, қуйида 
келтирилган белгиларнинг камида иккитасига эга бўлган кор-
хоналар кичик корхоналар деб юритилади:
корхонанинг унинг эгаси томонидан шахсан бошқарилиши 
ва нисбатан кам ихтисослашганлиги;
бошқаришнинг олий органлари ва ишловчилар, мижозлар 
ҳамда мол етказиб берувчилар ўртасида бевосита шахсий 
муносабатлар ўрнатилганлиги;
капитал бозорларига киришнинг ва қисқа муддатли кре-
дитлар олишнинг мураккаблиги;
олди-сотди тўғрисида битим тузиш учун кучли мавқенинг 
мавжуд эмаслиги;
корхонанинг нисбатан яқин жойлашган бозорлар ва таъ-
минот манбаларига кучли боғлиқлиги.
1
Фикримизча, юқоридаги белгиларнинг дастлабки иккитаси 
кичик корхоналарга хос бўлса-да, қолганларини ҳам кичик, 
1
Рамзес В.Б.
Мелкие и средние предприятия в послевоенной Японии. 
–М.: «наука», 1965. – С. 33.
I bob
. БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА КИЧИК БИЗНЕС...


ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
ҳам ўрта корхоналарга нисбатан қўллаш мумкин. Инглиз 
иқтисодчиси Ф. кларк кичик бизнесга бағишлаган китобида 
қуйидагича таъкидлайди: «шуни тан олиш лозимки, кичик 
тадбиркорликнинг моҳияти нафақат максимал фойда олишда, 
балки эркинлик, ишнинг ижодий характерда эканлиги, ўзи-
га хос мустақил турмуш тарзи каби номоддий эҳтиёжларни 
қондиришда ҳам ўз аксини топади. Буни эса ҳеч қачон фойда 
ва зарар рақамларида ифодалаб бўлмайди»
1
.
Албатта, ўз ишини бошлаётган тадбиркор учун номоддий 
эҳтиёжларни қондириш муҳим аҳамиятга эга. Бироқ, тадбир-
кор фаолиятини ҳаракатга келтирувчи бирламчи омил фойда 
миқдорини максималлаштиришдир.
Француз иқтисодчилари Ж. шатен ва Р. Гордон корхоналар-
нинг сифат кўрсаткичларига асосий эътиборни қаратган ҳолда 
уларнинг қуйидаги таснифини келтиради:
1) Ҳунармандлар ва кичик хўжаликлар. Улар асосий даро-
мадларини бевосита ишлаб чиқариш функциясидан оладилар. 
корхона эгаси ишлаб чиқариш жараёнига бевосита қатнашади 
ва юқори даражали малакага эга бўлади.
2) кичик корхоналар. Мазкур корхоналар чекланган 
миқдорда ёлланма ишчилар меҳнатидан фойдаланувчи кор-
хоналардир. Бу корхоналарнинг даромадлари унинг эгасини 
яшаши учун асосий манба ҳисобланади ва бу ерда оддий такрор 
ишлаб чиқариш жараёни амалга оширилади.
3) кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни амалга оши-
рувчи кичик ва ўрта корхоналар. Бу корхоналар бир неча ўнлаб, 
ҳатто юзлаб ёлланма ишчи кучига эга бўлиб, талаб ва таклиф 
ўзгаришларига, шунингдек, иқтисодий ва сиёсий қарорлар 
оқибатларига таъсирчан бўладилар.
1

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish