«Роббана, аатинаа фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав вақинаа ъазабан-наар».
Маъноси: «Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бер ва дўзах азобидан асра!»
Фалақ сураси
1. Қул аъуузу бироббил фалақ 2. Мин шарри маа холақ 3. Ва мин шарри ғоосиқин изаа вақоб 4. Ва мин шаррин наффасаати фил ъуқоди 5. Ва мин шарри ҳаасидин изаа ҳасад.
Маъноси: 1. «Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман. 2. У яратган нарсалар ёмонлигидан. 3. Ва кириб келган қоронғу кечанинг ёмонлигидан. 4. Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан. 5. Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан», деб айт.
НАСР СУРАСИ
1. Изаа жаа‑а‑насруллооҳи вал-фатҳ 2. Ва роайтан-наса йадхулууна фии‑дийниллааҳи афваажа 3. Фасаббиҳ биҳамди Роббика вастағфирҳу, иннаҳу каана таввааба.
Маъноси: 1. Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса... 2. Ва одамларнинг Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганини кўрсанг... 3. Бас, Роббингни ҳамд ила поклаб ёд эт ва Ундан мағфират сўра. Албатта, У Таввобдир.
«Аллоҳумма! Иннаа настаъинука ва настағфирук. Ва нуъмину бика ва натаваккалу ъалайка ва нусний ъалайкал хойр. Нашкурука ва лаа накфурук. Ва нахлаъу ва натруку ман йафжурук.
Аллоҳумма! Иййаака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду, ва илайка насъаа ва наҳфиду, наржу роҳматака ва нахша ъазаабака, инна ъазаабака бил куффари мулҳиқ».
Маъноси: Аллоҳим! Албатта, Сендан ёрдам сўраймиз, Сендан ҳидоят сўраймиз, Сенга истиғфор айтамиз ва Сенга тавба қиламиз. Сенга иймон келтирамиз ва Сенга таваккал қиламиз. Сенга шукр қиламиз, куфр келтирмаймиз. Ва ким Сенга фожирлик қилса, уни ажратамиз ва тарк қиламиз.
Аллоҳим! Сенгагина ибодат қиламиз, Сенгагина намоз ўқиймиз ва сажда қиламиз, Сенгагина интиламиз ва шошиламиз. Ва Сенинг раҳматингни умид қиламиз ва азобингдан қўрқамиз. Албатта, азобинг кофирларга етгувчидир».
«Субҳана роббийал-ъазийм» (Улуғ Роббим покдир),
«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган кишини эшитади)
«Роббанаа, лакал ҳамд» (Роббимиз, мақтов Сенгадир)
«Субҳана Роббийал-аъло» (Олий Роббим покдир)
Энди Аллоҳ таолонинг бу гўзал исмларининг маънолари билан танишиб чиқайлик.
1. Аллоҳ.
«Аллоҳ» лафзи «алаҳа» феълидан олинган «илоҳ» масдарига мансуб бўлиб, маъбуд – ибодат қилинган зот маъносини англатади. Арабларда «илоҳ»нинг аввалига алиф ва лом ҳарфлари киритилган ва «ал-илоҳу» ҳосил бўлган. Сўнгра ҳамзанинг ҳаракатини ломи таърифга нақл қилинган ва бир жинсдаги икки ҳарф идғом қилинганидан кейин «Аллоҳ» лафзи ҳосил бўлган.
«Аллоҳ» лафзи яккаю ягона маъбуди Ҳаққа исм бўлиб қолган. У Зотдан бошқага бу исм ишлатилмаган.
Баъзи уламолар: «Аллоҳ» исми аъзамдир», деганлар. Бу лафзи жалола ҳақида Ибн Атоуллоҳ Сакандарий каби зотлар алоҳида китоблар ҳам ёзганлар.
2. Роҳман.
«Роҳман» – улуғ неъматларни берувчи.
«Роҳман» сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, барчага – кофирга ҳам, мўминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи, маъносини англатади. Роҳман сифатини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч кимга нисбатан ишлатиб бўлмайди.
3. Роҳийм.
«Роҳийм» – латиф неъматларни берувчи.
«Роҳийм» сифати хосроқ бўлиб, «қиёмат куни фақат мўминларга раҳим қилувчи» маъносини англатади ва Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Набий алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.
4. Малик.
«Малик» – барча нарсанинг эгаси.
«Малик» – ҳақиқий эгадир, Ундан ўзга эга йўқ. Шунинг учун бандалар фақат Унга қул бўладилар. Ҳеч вақтда бир қулга икки хожа бўлмайди. Шунинг учун инсонлар ўзларига ўхшаган инсонларга эмас, балки ягона яратганга, ҳақиқий эга – Маликка қул бўлишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |