Bog'liq туридаги автомобиллар таъминлаш тизимини водород ёқилғисини
Двигателнинг турли хил иш режимларидаги аралашма таркиби салт режимидаги тоза водородда ва жуда кам даражада водород қўшиладиган максимал юкланишда ишлайди. Бу режимларда водород 3% қўшилиб, жуда оз бўлсаям ёқилғи сарфини камайтиради. Двигателдан чиқарган ёнган газларнинг зарарлик даражаси салт юришда ва хусусий режимларда 10 мартагача камайиши аниқланди .натижада шу нарса аниқландики, двигателга қанча кўп даражада водород ёқилғиси берилса, шунча унинг иш режими яхшиланади. Тажрибалар, айниқса, камбағал режимларда двигатель иши яхшиланишини кўрсатди.
Водород билан бирга пайдо бўлган сув буғи двигатель ичидан чиқадиган газларда азотнинг пайдо бўлишини икки марта камайтирди. Двигателга водород бериш натижасида унинг ф.и.к. 5-7% (айрим хусусий режимларда эса 20% ) га ва иш муддати 5-10% гача ошади ва двигателнинг заҳарли газларни атроф муҳитга чиқаришини кўрсатувчи СН и СО бўйича кўрсткичи ўн мартагача камайди.
ҳар қандай бензинли ва дизель двигателини водород ёқилғиси билан ишлатиш имконияти мавжуд. ИЁД ни водород ёқилғиси билан ишлатишга ўтказиш учун унга қўшимча 100 кг ли монтаж конструкция (сув ва магний зоҳираси билан бирга) ўрнатиш талаб этилади. Бунда двигатель конструкциясига минимал ўзгартиришлар киритилади ва бунинг учун кетган меҳнат сарфи двигателни газга ўтишда сарфланадиган сарф-харажатлардан ошмаслиги аниқланган.

Маълумки, планетамизда нефть зоҳирлари чегараланганлиги сабабли келажакда бизни нефть ва унинг маҳсулотларга бўлган катта дефицит кутуб турмоқда ва шу сабабли хозирги куннинг ўзида нефть баҳоси жуда юқори. Бу маълумотлар нефть ўрнига альтернатив ёқилғиларни топиш ва шу асосда ҳалқ хўжалиги учун альтернатив двигателлар ишлаб чиқишни тақоза этади. Бу йўналишда водород ёқилғиси билан ишлатиладиган ИЁД ўзининг жуда муносиб ўрнига эга. Кўп йиллик маълумотларни таҳлил қилиш натижасида шу нарса маълум бўлдики водород ёқилғи сифатида жуда кўп йиллардан бери ишлатилиб келинмоқда ва унинг баҳоси 2-5 кг/долл дан кўп эмас, шу сабабли яқин келажакда унинг ҳалқ хўжалигида жуда кенг даражада қўлланиш имконияти мавжуд.