МАЪМУРИЙ-ҲУҚУҚИЙ БЎЙИЧА
ТЕСТ САВОЛЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қандай қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қўлланилишининг мажбурий шарти ҳисобланади...
А)* матбуотда эълон қилиниши
Б) Президент томонидан имзоланиши
В) Президент имзолагандан сўнг 30 кун ўтиши
Д) Олий Мажлис қарорининг қабул қилиниши
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари қайсилар?
1.вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари
2.маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари
3) Адлия вазирлиги қарорлари
4) бош прокурор буйруқлари
А)1, 3, 4
Б) 3, 4
В)* 1, 2
Д)1,2,3,4
3.Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар …
А) олий юридик кучга эга.
Б) *қонун ҳужжатларидир.
В) барча учун мажбурий ҳужжатлардир.
Д) давлат аҳамиятига молик ҳужжатлардир.
4.Ўзбекистон Республикасининг қонунлари …
А) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.
Б) энг муҳим ва вақтинчалик ижтимоий муносабатларни тартибга солади.
В)* Референдум йўли билан қабул қилиниши мумкин.
Д) Тезкор ва оператив масалаларни ҳал этиш учун қабул қилинади.
5.Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари … қабул қилиниши мумкин.
А) юқори турувчи орган буйруғига биноан
Б)*бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идоралар билан келишилган ҳолда
В) овозга қўйиш йўли билан
Д) фуқаролар иштирокида
6. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан … норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши мумкин.
А) қўшма йиғилишларда
Б) қўшма буйруқлар тарзида
В)* қўшма қарорлар тарзида
Д) биргаликдаги қарорлар тарзида
7.Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг таркибий бўлинмалари ҳамда ҳудудий органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ...
А)* ҳақли эмас.
Б) қўшма йиғилишда қабул қилиши мумкин.
В) ўз ваколат доирасида қабул қилиши мумкин.
Д) ҳақли
8.Қайси жавоб хато?
Вазирлик, давлат қўмитаси ёки идора тугатилган ёхуд у тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқини ҳуқуқий ворисига бермасдан қайта ташкил этилган тақдирда, илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ваколатлари … органга ўтади.
А) юқори турувчи
Б) *бошқа ваколатли
В) қуйи турувчи
Д) вертикал аҳамиятга эга
9. Вазирлик, давлат қўмитаси ёки идора мақомининг … улар томонидан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амал қилишининг тугатилишига олиб келмайди.
А) бекор қилиниши
Б)* ўзгартирилиши
В) тугатилиши
Д) қўшиб юборилиши
10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини тарқатиш тартиби қайси давлат органи томонидан белгиланади?
А)* Адлия вазирлиги
Б) Олий суд
В) Вазирлар Маҳкамаси
Д) Президент
11.Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш қайси муҳим масалани ўз ичига олади?
а) татбиқ этиладиган ҳуқуқий нормаларни шарҳловчи субъектларни аниқлаш
б) *татбиқ қилинадиган ҳуқуқий нормаларнинг мазмунини аниқлаш
с) татбиқ этилаётган нормаларни ҳажми бўйича шарҳлаш
д) барча жавоблар тўғри
е) татбиқ этилаётган нормаларнинг юридик кучига кўра шарҳлаш
12.Мантиқий усулда шарҳлаш - бу:
а) тўғри жавоб берилмаган
б) бу қўлланиладиган ҳуқуқий норма мазмунини, унинг грамматик -
филология, тил қоидаларига асосан таҳлил қилиб бериш
с) *татбиқ этиладиган ҳуқуқий норманинг мазмунини, мантиқ
фанининг қонуниятларига асосан аниқлаш
д) ҳуқуқий норма қайси тарихий шароитда, қандай орган томонидан,
қандай мақсадда чиқарилганлигини аниқлаш
е) хуқуқий норманинг мазмунини бошқа ҳуқуқий нормалар билан
солиштириб, унинг тегишли ҳуқуқ соҳаси тизимидаги ўрнини аниқлаш
13.Грамматик усулда шарҳлаш - бу:
а) тўғри жавоб берилмаган
б) *ҳуқуқий норма мазмунини грамматик - филология, тил қоидаларига асосан таҳлил қилиб бериш
с) ҳуқуқий норма давлатнинг қайси органи томонидан, қандай мақсадда чиқарилганлигини аниқлаш
д) бунда татбиқ этиладиган ҳуқуқий норманинг мазмуни мантиқ фанининг қонуниятларига асосан аниқланади
е) ҳуқуқий нормасининг тегишли ҳуқуқ соҳаси нормалари тизимидаги ўрнини аниқлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |