3.3 Қисм бўйича хулоса
Бу бўлимда электрон ҳужжат ва электрон ҳужжат айланиш тизими ҳамда
Ўзбекистон Республикасининг электрон рақамли имзо бўйича давлат
стандартининг мазмуни ҳақида атрофлича тўхталиб ўтдим.
77
IV Ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги
Электромагнит майдон таъсиридан ҳимояланиш.
Ҳозирги замон техника тараққиѐти даврида юқори частоталарга эга
бўлган магнит майдонларидан ҳар хил техника ишларида, масалан,
металларни қиздириб тоблаш, эритиш, ѐғоч маҳсулотларини елимлаш ва
бошқа ишларда кенг фойдаланилмоқда. Бундай воситалар билан техник
операцияларни
бажаришнинг
қулайлиги
ортиқча
иссиқликнинг
ажралмаслиги ва ортиқча ускуналарга бўлган эҳтиѐжнинг камайиши бу
усулнинг кенг кўламда қўлланиш имкониятларини яратмоқда. Шунингдек,
иш шароитини яхшилаш ва иш жойларида ҳаво тозалиги таъминланганлиги
сабабли санитария-гигиена томонидан бирмунча қулайликлар туғдиради.
Ҳозирги вақтда радио ва электрон қурилмаларининг, радиотелеметрия,
радионавигация ва бошқа электромагнит тебранишларга асосланган
аппаратураларнинг кенг кўламда қўлланилиши туфайли, кўпчилик ишчилар
радио аппаратуралар билан мулоқотда бўлмоқдалар.
Шунинг
учун
ҳам
электромагнит
тебраниш
тўлқинларидан
муҳофазаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш тақозо қилинмоқда.
Кейинги вақтларда электромагнит тўлқинлари инсон организмига зарарли
таъсир кўрсатиши аниқланди. Бу таъсирнинг хатарли томони шундаки, инсон
бу нурлар таъсирига тушганлигини сезмайди.
Электромагнит майдонининг тавсифи
Электромагнит майдони маълум кучланишдаги электр майдони
Е
(В/м)
ва магнит майдони
Н
(А/м) векторлари орқали ифодаланади.
Ҳаракатланувчи электромагнит тўлқинларининг
Е
ва
Н
векторлари ҳар вақт
ўзаро перпендикуляр бўлади.
Ўтказувчи муҳитда тарқалаѐтганда улар ўзаро қуйидаги боғланишга эга
бўлади:
kz
e
H
E
78
бунда:
-электромагнит тебранишларининг айланма частотаси;
-экран
моддасининг солиштирма ўтказувчанлиги;
-бу модданинг магнит
ўтказувчанлиги,
k
-сўниш коэффициенти;
z
—нурланаѐтган экран юзасидан
аниқланаѐтган нуқтагача бўлган масофа.
Электромагнит тўлқинлари вакуумда ѐки ҳаво муҳитида тарқалаѐтган
бўлса, Е=377Н бўлади. Электромагнит тўлқинларининг тарқалиши
майдондаги энергияни кўчириш билан боғлиқ.
Электромагнит майдонидаги энергия оқимининг тиғизлиги вектори
I (Вт/м
2
) (тиғизлиги) "Умов-Пойнтинг вектори" деб аталади ва у қуйидагича
ифодаланади:
H
E
I
Электромагнит майдони назариясига асосан ўзгарувчи электр ѐки
магнит майдони манба яқинида икки зонага бўлинади: яқин зона ѐки
индукция зонаси бўлиб,
6
2
R
-тўлқин узунлиги бўлиб,
f
C /
тенгламасига асосан аниқланади,
бунда: С — электромагнит тўлқинларининг тарқалиш тезлиги (вакуум ѐки
ҳаво муҳити учун ѐруғлик тезлиги):
f
— электромагнит тўлқинларининг
частотаси ва нурланиш зонаси бўлиб, R >
6
/
масофаларда жойлашган
бўлади.
Индукция зонасида (яқин майдон) ҳали ҳаракатланаѐтган электромагнит
майдони ҳосил қилиб улгурмаган ва электр билан магнит майдонларини бир-
бирига боғланмаган деб ҳисоблаш мумкин. Шунинг учун бу зонадаги
нормалаштириш электромагнит майдонининг ҳам электр, ҳам магнит
майдонлари қўшилмалари сифатида олиб борилади.
Нурланиш зонасида эса майдон ҳаракатланаѐтган электромагнит
тўлқинини вужудга келтиради ва ҳаракатланаѐтган тўлқиннинг муҳим
параметри тўлқин оқимининг зичлик қуввати ҳисобланади. Бу зонадаги
79
нормалаштириш тиғизликка асосан олиб борилади ва бу тиғизлик
нуқтасимон манбагача бўлган масофа квадратига тескари пропорционал
бўлади.
2
4 R
P
I
M
Do'stlaringiz bilan baham: |