Мамлакатимиз солиқ тизимидаги ислоҳотлар миллий иқтисодиётимизни янада ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга хизмат қилмоқда



Download 178,76 Kb.
bet1/14
Sana21.02.2022
Hajmi178,76 Kb.
#71493
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word


Мамлакатимиз солиқ тизимидаги ислоҳотлар миллий иқтисодиётимизни янада ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга хизмат қилмоқда.

Солиқлар аслида давлатнинг мустаҳкам бюджетини шакллантиришга қаратилган тушумлар манбаи ҳисобланиб, ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришга қайта йўналтирилиши билан аҳамиятлидир. Шу боис ҳар бир фуқаро ўзи тасарруф этган мулки ёки даромадининг белгиланган улушини мамлакат ривожи учун ажратиши бу иқтисодий жараённинг барқарорлигини таъминлайди.


Мустақил Ўзбекистонимизда ҳар бир ислоҳот инсон ҳамда унинг манфаатлари учун амалга оширилаётганини жорий йил аввалидан Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг қабул қилиниши, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона 12 фоизга туширилгани, концепциянинг мантиқий давоми сифатида солиқ ва божхона соҳасидаги имтиёзларни тартибга солиш борасида ҳуқуқий асоснинг ишлаб чиқилгани, янада эътиборлиси, тадбиркорлар учун қўшилган қиймат солиғи ставкасининг 20 фоиздан 15 фоизга, ягона ижтимоий тўлов ставкасининг эса 25 дан 12 фоизга пасайтирилганида ҳам кўриш мумкин.


Дарҳақиқат, солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар аввало тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний фаолият ортидан ҳалол даромад орттиришига қаратилгани билан аҳамиятлидир.


Президентимизнинг 2019 йил 26 сентябрь “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони солиқ юкини камайтириш ва тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишдаги номутаносибликларни қисқартиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Бу билан қўшилган қиймат солиғининг узлуксиз “занжири”ни шакллантириш, истеъмол бозорининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун муносиб шароит яратиш мақсадида жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб қўшилган қиймат солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилди.


Энди таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, биргина Навоий вилоятида қарийб 2 минг нафар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари мавжуд бўлса, аввалги тартибда бир ойда ўртача 80 миллиард сўм давлат бюджетига мажбурий тўловларни амалга оширган. Жорий йил 1 октябрдан бошлаб янги тартиб жорий қилингач ноябрь ва декабрь якуни билан яъни 2 ойда бюджетга тушум қарийб 42 миллиард сўмга камаяди. Демак, бир ойда ўртача 21 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағ истеъмолчилар ихтиёрида қолмоқда.


Жорий йил бошидан қўшилган қиймат солиғи тўловчилар икки хил режимда солиқ тўлаб келмоқда. Яъни, товар айланмаси 3 миллиард сўмгача бўлган хўжалик юритувчи субъектлар соддалаштирилган қўшилган қиймат солиғи режимида ва товар айланмаси 3 миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар умумбелгиланган режимда қўшилган қиймат солиғини тўламоқда. Ваҳоланки, ушбу ҳолатда бир хил ишлаб чиқаришга эга бўлсада, йирик корхона 20 фоизли ставкада, кичик корхона эса табақалаштирилган ҳолда фаолият туридан келиб чиқиб, ўртача 7 фоиз ставкада бюджетга қўшилган қиймат солиғи тўлайди. Бу бир хил ишлаб чиқаришга эга солиқ тўловчиларнинг солиқ юки мутаносиб эмаслигидан далолат берарди.


Шуни қатъий инобатга олиб, 2020 йил 1 январдан соддалаштирилган тартибда қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаш режимининг бекор бўлиши адолат ва тенглик, маҳсулот таннархининг арзонлашиши, солиқ тўловчилар даромадининг ошиши ва қўшилган қиймат солиғи тўловчиларнинг солиқ юки бирхиллашишига олиб келади.


Шу ўринда яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратадиган бўлсак, бугунги кунда вилоятда 333 та давлат ташкилотлари ва 209 та давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ягона ижтимоий тўловчи тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар томонидан жорий йил якуни билан 1 триллион 87 миллиард 466 миллион сўм маблағ бюджетга йўналтирилиши кўзда тутилган. Эндиликда, яъни 2020 йил 1 январдан ягона ижтимоий тўлов ставкасининг 25 фоиздан 12 фоизга туширилиши натижасида 518 миллиард сўм хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида қолиши кўзда тутиляпти.


Бугунги шиддатли иқтисодий рақобат муҳитида тадбиркорларга кенг имтиёзлар бериш, зарур қулайликларни яратиш муҳим аҳамиятга эга. Давлатимиз солиқ сиёсатида ана шундай замонавий тамойилларни инобатга олиб, айрим ҳолларда оддийгина ҳисоботларни топшириш муддатларидаги кечикиш ёки баъзи тушунмовчиликлар юзага келган вазиятларда тадбиркорларнинг банклардаги ҳисоб рақамларини вақтинча ёпиб қўйиш ҳолатлари кузатилар эди. Эндиликда бу тартибдан воз кечилиб, тадбиркорга зарур маслаҳат ва кўмак бериш, қўллаб-қувватлаш мақсадида шаффоф тизим яратилди.


Президентимизнинг жорий йил 10 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан тадбиркорлик субъектлари аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олиб, давлат солиқ хизмати органларининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун муддатда ичида молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўласа, тадбиркорлик субъектлари мазкур ҳуқуқбузарлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод этилади. Шунингдек, мазкур қарор билан юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор унга нисбатан қўлланилган молиявий жарималар тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб, қўлланилган молиявий жарималар миқдорининг 50 фоизини ўн кун давомида ихтиёрий равишда тўлаганда, уни жарима суммасининг қолган қисмини тўлашдан озод этиш бўйича молиявий жарималарни ундиришнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.


Мазкур ислоҳотлар натижасида давлат бюджетига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган айрим омиллар ҳам юзага келиши табиий. Биргина қўшилган қиймат солиғи ставкасининг пасайиши эвазига, йўқотилаётган бюджет тушумларини қоплаш мақсадида вилоятда қўшимча манбалар аниқланиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ойига ўртача 43 миллиард сўм маблағ тушуми прогноз қилинмоқда. Бунда хусусан, солиқ ставкасининг пасайиши натижасида янги тадбиркорлик субъектлари ёки солиқ тўловчиларнинг ортиши, ягона ер солиғи тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғига ўтиши ва бошқа енгилликлар ҳисобидан бюджет даромадлари барқарорлашиб бораверади.


Хуллас, яратилаётган барча имкониятлар замирида ягона ғоя мужассам: тадбиркор бой бўлса давлат ҳам бой, аҳоли турмуши фаровон бўлади.





Download 178,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish