Мамлакатимиз реал сектор корхоналарига инвестициялар жалб қилиш ҳолати ва уларни баҳолаш



Download 423,06 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana22.02.2022
Hajmi423,06 Kb.
#101793
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
26 S Obidov

Тадқиқот методологияси 
Тадқиқотнинг асосий мақсади жаҳон хўжалиги тизимида глобаллашув 
жараёнларининг 
чуқурлашуви 
ва 
мамлакакатимиз 
иқтисодиётини 
модернизациялаш шароитида минтақалар реал сектор корхоналарига 
инвестициялар жалб этиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий 
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқот жараёнида таққослаш, 
иқтисодий-статистик ва абстракт фикрлаш усулларидан кенг фойдаланилди. 
Тадқиқот натижасида минтақалар реал сектори корхоналарини 
модернизациялаш меҳанизмларини такомиллаштиришга оид илмий-амалий 
таклифлар ишлаб чиқилди. Хорижий инвестицияларни ўзлаштириш орқали 
минтақаларда қулай инвестицион муҳит барпо этиш омиллари ва шарт-
шароитларига баҳо берилди. 
Ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан мамлакатимиз 
минтақаларида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган инвестиция 
сиёсатини ташкил этиш ва реал сектор корхоналарини модернизация 
қилишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича мақсадли 
давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил 

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz
 
Таҳлил ва натижалар 
Мамлакатни модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга 
оширишнинг муҳим шарти ва манбаи сифатида фаол инвестиция сиёсатини 
амалга ошириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш муҳим аҳамият касб 
этади. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантириш учун хорижий 
инвестицияларни жалб қилиш сиёсати мавжуд маблағлар, амалдаги шарт-
шароитлардан келиб чиқиб мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтириш, ҳамда 
инвестицияларни иқтисодиётнинг устувор тармоқларига жалб қилишга ва 
улардан самарали фойдаланишга қаратилган.
Тадқиқотнинг 
асосий 
мақсади 
мамлакакатимиз 
иқтисодиётини 
модернизациялаш ва жаҳон хўжалик тизимида глобаллашув жараёнларининг 
чуқурлашуви шароитида худудлар реал сектор корхоналарига инвестициялар
жалб этиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий таклиф ва 
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди: 
- қатор 
йиллар давомида ўтказилган ислоҳотлар ва инвестиция 
сиёсатининг асосий тамойиллари ва йўналишларини илмий жиҳатдан асослаш; 
- Ўзбекистон Республикаси инвестиция сиёсати ва унинг ўзига ҳос 
жихатларини очиб бериш ҳамда тегишли ҳулоса ва таклифларни 
шакллантириш; 
- ишлаб 
чиқаришни 
модернизациялаш 
меҳанизмларини 
такомиллаштиришга оид илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқиш; 
- мустақиллик 
йилларида 
Ўзбекистон 
иқтисодиётига 
хорижий 
инвестициялар жалб этиш динамикасини таҳлил қилиш ва унга таъсир этувчи 
омилларни аниқлаш; 
- республикамизнинг табиий-иқтисодий имкониятларидан келиб чиққан 
ҳолда Ўзбекистонда қулай инвестицион муҳит барпо этиш омиллари ва шарт-
шароитларига баҳо бериш; 
- иқтисодиётни 
эркинлаштириш 
шароитида 
Ўзбекистонда 
олиб 
борилаётган инвестиция сиёсати ва модернизация қилиш меҳанизмларини 
такомиллаштиришнинг истиқбол кўрсаткичларини аниқлаш. 
Ўзбекистан Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг жаҳон 
молиявий-иқтисодий инқирозига багишланган асарида 2009 - 2014 йилларга 
мўлжалланган мамлакат иктисодиётини модернизациялаш дастурини ишлаб 
чиқиш тўғрисидаги масалага алоҳида эътибор қаратди. Ушбу дастурда 
иқтисодиётимизнинг асосий тармоқларини модернизация қилиш ва техник 
янгилаш, мамлакатимизнинг янги марраларни эгаллаши учун кучли туртки 
берадиган ва жаҳон бозорида рақобатдошлигини таъминлайдиган замонавий 
инновация технологияларини жорий қилиш бўйича мақсадли лойиҳалар ўз 
ифодасини топган. Мазкур кенг кўламли дастурни амалга ощириш учун 
мамлакатимизда сўнгги йилларда жиддий тайёргарлик кўриб келинмоқда. Жаҳон 
молиявий-иқтисодий инқирози бу жараённи янада жадаллаштиришда туртки 
бериб, уни ҳар томонлама тезлаштиришни тақозо этмокда[11].
Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга оширишда инвестицияларни 
жалб 
этиш, 
аввало, 
ички 
манбаларни 
сафарбар 
этиш 
ҳисобидан 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил 

Download 423,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish