Лаборатория №17
Мавзу: Симметрик антенналарни ишлаш тамоилларини ўрганиш.
Ишдан мақсад: Симметрик тузилишини ўрганиш
Назарий қисм
Оддий антенналарга асосан симметрик (1.6-расм) ва носимметрик тебратгичлар (1.7-расм) диапазонли Надененко тебратгичи (1.2-расм), шунтли тебратгичлар ва Пистолькорснинг бурчакли антенналарини мисол қилиш мумкин. Дастлаб, горизонтал антенналарнинг конструктив тузилишини кўриб чиқамиз. Оддийлиги туфайли симметрик тебратгич ҚТ диапазонининг асосий антенналаридан хисобланади. Бу диапазонда горизонтал ва вертикал симметрик тебратгичлар қўлланилади. Горизонтал тебратгич диаметри 4…6 мм бўлган таранг тортилган бронза ѐки биметалл симдан тайѐрланади (1.1.а-расм). Бундай симнинг тўлқин қаршилиги 1000 Ом га етади. Тебратгич икки мачта (ѐғочли ѐки асбоцементли) оралиғида тортилган бўлиб, унинг учлари изолятор орқали маҳкамланади.
Мачталарнинг ўзи хам симлар ѐрдамида тортилади. Уларда токларнинг юзага келишини олдини олиш учун симлар λ/4 узунликдан катта бўлмаган бўлаклар билан уланади. Мачтанинг баландлиги h=λ/2...λ бўлганда, тўлқиннинг нурланиш бурчаги Δmах=30...15⁰ бурчаклар оралиғида бўлади.
Симметрик тебратгич танланган частотада ишлаш учун мўлжалланган бўлиб, (0,2...0,25)< l/λ <(0,63...0,67) диапазонида ишлайди. Тебратгичнинг электрик узунлиги 0,63…0,67 дан ортганда унинг йўналганлик хоссалари ѐмонлашади. Тебратгичнинг энг кичик электрик узунлиги линиядаги югурувчи тўлқин коэффициентининг (ЮТК) ўрнатилиши мумкин бўлган энг кичик миқдори билан аниқланиб, у тахминан 0,1…0,15 га тенг. Тебратгичнинг l/λ электрик узунлиги камайгани сайин ундаги актив қаршилик хам камаяди. Реактив қаршилик эса ортиб боради. Бунинг натижасида ЮТК камайиб боради. Агар тебратгичнинг ЮТК си 0,15 дан камайиб кетса, унда бундай антеннанинг мослашуви об-ҳаво шароити ўзгариши туфайли осон бузилиши мумкин.
Антенналар ГТ (l/h) каби белгиланади. Ўрнатилган частотада ишлаш пайтида симметрик яримтўлқинли тебратгичда шунтлаш усули билан яхши мослашишни хосил қилиш мумкин. Тўлқин қаршилиги WФ=600 Ом бўлган фидер учун геометрик муносабатлар қуйидагича: 2l1 = 0,12λ, 2l2= 0,47λ, l3 = 0,15λ.. бундай тебратгич ГШТ (l/h каби белгиланади ва шунтланган горизонтал тебратгич маъносини англатади (1.1.б-расм). Кенг диапазонда узлуксиз ишлатиш учун пасайтирилган тўлқин қаршиликли тебратгичлар (Надененко диполи, 1.2-расм), диапазонли шунтланган тебратгичлар (1.3-расм) ва ўз-ўзини тўлдирувчи тебратгичлар қўлланилади. Шунтланган тебратгичлар симдан ѐки қаттиқ конструкция кўринишида тайѐрланиши мумкин. Бундай тебратгичлар ѐрдамида деярли 4 каррали диапазонда (0,16
l/λ 0,65) ЮТК>0,3 дан кам бўлмаган қийматга эришиш мумкин. Елкалари учбурчак шаклига эга бўлган тебратгичлар ҳам шу каби мослашувга эга.
1.1-расм. Оддий симли антенналар
а) горизонтал тебратгич (ГТ); б) горизонтал шунтланган тебратгич (ГШТ)
ҚТ диапазонида металл пластиналар симлар билан алмаштирилади.
Натижада антеннанинг диапазонлик хоссалари бироз камаяди. Ясси тебратгичнинг кириш қаршилигини тебратгич юқорисидаги бурчакни ўзгартириш орқали ўзгартириш мумкин. Етарлича кенг полосалилик 60...90°
бурчак оралиғида сақланади. Бу антенна қаршилиги WФ = 220 Ом бўлган фидер ѐрдамида озиқлантирилганда тебратгичнинг ЮТК си 0,5 дан кичик бўлмайди. Антеннанинг ЙД сини торайтириш учун созланган пассив тебратгичлар – рефлектор ва директорлар қўлланилади. Улар (0,1...0,3)λ масофада жойлаштирилади. Турли йўналишларда жойлашган корреспондентлар билан алоқа ўрнатиш учун антеннанинг ЙД сини кенгайтириш лозим.
1.2-расм. Надененко диполи (ГДТ)
1.3-расм. Горизонтал диапазонли шунтланган тебратгич (ГДШТ)
Бундай холларда Пистолькорс томонидан тавсия этилган бурчакли антенналар қўлланилади. Унинг горизонтал текисликдаги диаграммаси айланали шаклга яқин. Бурчакли антенна конструкцияси бўйича ўзаро 0°
бурчак остида жойлашган горизонтал тебратгичлардан ташкил топган. Хар бир тебратгичнинг максимал нурлаш йўналишлари бир-бирига перпендикуляр жойлашганлиги учун горизонтал текисликда антенна деярли доирасимон диаграммага эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |