Туғилган йили: Туғилган жойи: 28.01.1973 Тожикистон Республикаси Ленинобод вилояти.
Миллати: Партиявийлиги: ўзбек йўқ
Маълумоти: Тамомлаган: олий 1997 й. Хўжанд давлат университети
ўрта махсус 2005 й. Тошкент вилояти Педагогика билим юрти
Маълумоти бўйича мутахассислиги:ўқитувчиси.
тарбиячи
Илмий даражаси: Илмий унвони: йўқ йўқ
Қайси чет тилларини билади: Ҳарбий (махсус) унвони: рус, инглиз тиллари йўқ
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа): йўқ
Халқ депутатлари республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим): йўқ
Меҳнат стажи 24 йил.
Раҳматуллаева Нилуфар Иноятуллаевна 1973 йилда Тожикистон Рэспубликасининг Ленинобод вилоятида туғилган.
1997 йил Хўжанд Давлат университетини Педагогика сохасини тамомлаган.
2005 йилда Тошкент вилояти Мактабгача таълим коллежини “Мактабгача таълим” ёъналишини битирган. Ўзбекистонда Таълим сохасида
24 йилдан бери исҳлаб келмоқда.
Раҳматуллаева Нилуфар Иноятуллаевна таълим сохасининг мутахасисис сифатида меҳнат қилиб, таълимга муносиб ҳисса қўшмоқда.
2013 йилда “Энг обод таълим муассасаси” Республика кўрик танловининг Республика босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади.
2015 йилда “Йил тарбиячиси” Вилоят босқичида ташкилот тарбиячиси фахрли 2-ўринни эгаллади.
2015 йилда “Халқ маорифи аълочиси” унвони билан тақдирланган.
2018 йилда “Соғломжон-полвонжон” Республика кўрик танловининг вилоят босқичида тарбияланувчилари фахрли 2-ўринни қўлга киритди.
2019 йилда Тошкент вилояти Август конференсиясида Мактабгача таълим тизимидаги самарали меҳнати, ёш авлодга замонавий таълим бериш ва юксак фазилатлар рухида тарбиялашда эришган муваффақиятлари, соха ривожига қўшган салмоқли хиссаси, жамоат ишларидаги фаол иштироки ва фидойилиги учун фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
2020 йилда Олмалиқ шаҳар ҳокими томонидан Мактабгача таълим сохасидаги ютуқлари учун Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.
2017-2018 йилларда ишламаётган 2 та гуруҳ ҳомийлар томонидан таъмирланиб, ишлаш учун ишга туширилди.
2020 йилда бўш хоналарни таъмирдан чиқарилиб, мажбурий таълим ва қисқа муддатли гуруҳлар учун ишга туширилди.
2020-2021 йилларда ёзги айвончалар таъмирланди шу билан биргаликда ташкилотнинг барча эшик ромлари акфа ромларга алмаштирилди.
Ташкилотимизда пуллик хизмат кўрсатиш бўйича таэквондо ва гимнастика тўгараклари очилган. Ташкилот тарбияланувчилари катта ва тайёрлов гуруҳларида инглиз ва рус тиллари бўйича машғулотлар олиб борилади. 11-сонли ташкилотда шу кунгача 400 га яқин бола қамраб олинган.
Унинг бутун меҳнат фаолияти мазкур Мактабгача таълим сохаси билан боғлиқ. Меҳнат фаолияти мобайнида қизғин фаолият юритиб, таълимга ўз хиссини қўшиб келмоқда. Унга топширилган вазифаларни сидқидилдан бажаради. Меҳнат жамоаси ва махаллада ўтказилаётган тадбир ва учрашувларда мустақиллик йилларида мамлакатимиз таълим сохасида амалга оширилаётган ислохотларнинг аҳамияти ва самараларини кенг тарғиб қилиб келмоқда. Оилада ибратли она.
Ўз касбининг моҳир устаси, фидойи ва жонкуяр инсон сифатида соха ҳодимлари ва махалла аҳли ўртасида ҳурмат қозонган.
Раҳматуллаева Нилуфар Иноятуллаевна ўзига юклатилган вазифани ўз вақтида бажаради, ҳамда маъсулиятли раҳбар. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашади. Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилади.
Иш фаолияти давомида ўзининг муомула одоби, интилувчанлиги, юқори ташкилотлардан берилган тапшириқларни ўз муддатида ижро этишга ҳаракат қилиши билан ҳурмат қозонган. Ҳар бир ҳодим билан доимо хушмуомулада, уларнинг муаммоларини вақтида ҳал қилиб беришга ҳаракат қилади. Йиллар давомида ўз ишига маъсулият билан ёндашиб келган, раҳбарлик фаолиятида ҳамда мактабгача таълим сохасида инновацион педагогик технологияларни жорий этишда ҳамда мамлакатимизда таълим сохасида амалга оширилган кенг кўламли ислохотларининг мазмун-моҳияти ва унинг самараларини тарғиб қилиб келмоқда.
Мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган касаба уюшмаси, бошланғич ташкилоти, Хотин қизлар бошланғич ташкилотларида олиб борилаётган ишларда бевосита қатнашади. Янгиликлардан фойдаланган ҳолда иш олиб боради. Креатив фикрлар асосида яратувчанлик қобилиятга эга. Педагоглар орасида қўл меҳнатини тарғиб этади.