Маълумотлар базасини химоялаш
Режа:
1. Маълумотлар омбори
2. Файллар модели маълумотларининг тузилмалари
3. Маълумотлар базасини бошкариш тизимларини стандартлаштириш
4. Маълумотлар базасининг химояланиши
Маълумотлар омбори
Маълумотлар омборини ташкил этувчи элементлар турли куринишда булиши мумкин. Энг куп таркалган ва амалиётга кулланилаетган маълумотлар матнли файллар ҳисобланади. Чунки матнли файллар оркали турли ахборотларни ифодалаш ва компьютер хотирасида сақлаш мумкин.
Компьютерлар асосидаги ахборот технологияларининг куринишларидан бири маълумотлар омбори хисобланади. Оддий файллардан фаркли равишда маълумотлар омбори компьютер хотирасида жойлашган ахборотларни излаш ва саралашни амалга ошириш имкониятига эга.
Маълумотлар омбори деб, компьютернинг узок муддатли хотирасида сакланаетган ахборотлар ва улар устида аник бир ишлаш усулларига имкон берадиган маълумотлар йигиндисига айтилади.
Маълумотлар омборида турли маълумотлар сакланиши мумкин. Масалан, поезд, самолет, автобусларнинг харакатланиш жадвали, дукон ёки омбордаги махсулотларнинг мавжудлиги хакидаги маълумотлар, талаба, укитувчи ва ходимлар хакидаги маълумотлар ва бошкалар маълумотлар омборига мисол бўла олади.
Маълумотлар омборини яратиш ва уни ишлатиш учун шахсий компьютердан фойдаланиш шарт эмас. Масалан, табибнинг кабулхонасидаги беморлар картотекасини маълумотлар омбори деб хисоблаш мумкин (картотекалар когоздан ёки картонлардан фойдаланиб бажарилган булиши мумкин).
Масалан, табиб компьютерда матн файлларни яратишни ўрганиб, беморлар картотекаларини бир нечта файлларда ёзиб компьютерли маълумотлар омборини хосил килиши мумкин. Албата, бундай маълумотлар омборидан фойдаланилганда беморларни хисобга олиш ва керакли хужжатларни тайерлаш (беморга маълумотнома бериш, рецепт ёзиш ва х.к.) анча тез бажарилади .
Маълумотлар омборини ахборотларни компьютерлашган шаклдаги алохида йигиндиси деб тушуниш мумкин.
Бирор кутубхонадаги барча китоблар ёки бутун дунёда чикаётган журналлардаги математик тадкикотлар хакидаги барча маколалар рўйхатининг жамланиши маълумотлар омборига мисол булиши мумкин.
Ер юзида кенг фойдалананилаетган мавжуд 3000 маълумотлар омборларидан кўп кисми хусусий компьютерларда яратилган. Улар омборларда кандай маълумотларни саклаш, ахборотни кандай йигиш, кандай янгилаш ва расмийлаштириш кераклиги масалаларини хал этишган. Маълумотлар омборлари хам улар жойлашган давлатлар каби турли тумандир. Баъзи ахборот тизимлари катта эмас. Масалан, Австралиядаги "Аусинет" тизими 17 омборга, Американинг "Диалог" тизими 250 дан ортик омборга эга. Купчилик тизимлар уртача улчамларга эга. Швейцариянинг "Дата-Стар" тизими 46, Гарбий Германиянинг "Инка" тизими 42, Франциянинг "Кестель" тизими 45, Буюк Британиянинг "Пернамон Инфолайн" тизими 35 омборга эга.
Маълумотлар омборидаги ахборотлар бир неча усуллар билан ташкил этилиши мумкин.
Маълумотлар омборларининг энг содда ва кенг таркалган шакли жадвал куринишидир. Маълумотлар омборининг бундай куриниши реляцион омборлар деб аталади. Реляцион омборлар аник сондаги устунларга эга булиб,уларнинг хаммаси номларга эга булади. Масалан, гурухдаги укувчилар хакидаги баъзи маълумотларни куйидагича тасвирлаш мумкин:
Компьютерлардан аксарият холларда матнли файллар (турли хат, реферат, шеър ва х.к.)ни яратишда фойдаланилади. Фойдаланувчининг тажрибаси ошиб борган сари у матнли файллар ўрнида турли шаклдаги ва берилган вазифаларни бажарувчи файллардан фойдалана бошлайди. Масалан, матн файл ичида турли хил сонли, белгили маълумотларни киритиш оркали жадвалли, картотекали, видеотекали, ташкилотлар манзили, касаллик варакалари, телефон номерлари ва бошка маълумотларни жамловчи омбор сифатида фойдаланиш мумкин. Бундай омборларда ахборотни тасвирлаш ва жойлаштиришни фойдаланувчининг узи белгилайди.
2-жадвал
Фамилияси
|
Исми
|
Буйи (см)
|
Огирлиги
(кг)
|
Кузининг ранги
|
Саидова
|
Шахло
|
168
|
74
|
Жигар ранг
|
Кодиров
|
Дилшод
|
185
|
79
|
Кук
|
Халимова
|
Машрабой
|
170
|
70
|
Кора
|
Искандаров
|
Рустам
|
186
|
80
|
Яшил
|
|
|
|
|
|
Матнли файлларда ахборотни жойлаштиришнинг бир вариантини аник мисол тарикасида куриб чикайлик. Масалан, Узбекистонда тугилган ва фундаментал фанлар (физика, математика, биология, киме ва х.к.) сохасида фаолият курсатаетган йирик мутахассисларнинг "Фанлар экспертлари омбори" деб номланадиган картотекасини (матнли файлларда) яратиш мумкин. Бундай картотекалардан фойдаланиш анча кулай.
Do'stlaringiz bilan baham: |