Маълумотлар базаси ҳақида асосий тушунчалар


Маълумотлар базаси ҳақида асосий тушунчалар



Download 1,4 Mb.
bet2/9
Sana23.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#134115
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
30-темаМББТ

1.Маълумотлар базаси ҳақида асосий тушунчалар


Ахборот технологияларнинг ривожланиши ва ахборот оқимларининг тобора ортиб бориши, маълумотларнинг тез ўзгариши каби ҳолатлар инсониятни бу маълумотларни ўз вактида қайта ишлаш чораларини қидириб топишини тақозо қилади. Ахборот технологияларда ахборотларни компьютерларда қайта ишлаш кун сайин ривожланмоқда ва жамиятнинг барча жабҳаларига кириб бормоқда. Шу боис, компьютерда маълумотларнининг сақланиши ва у билан боглиқ билимларга эга бўлиш муҳим ҳисобланади.
Маълумотларни сақлаш, узатиш ва қайта ишлаш учун маълумотлар базаси (МБ) ни яратиш, сўнгра ундан кейин фойдаланиш бугунги кунда долзарб бўлиб қолмоқда.
Компьютердаги маълумотлар- маълумотлар базасида сақланади. Улар махсус дастурлар - маълумотлар базасини бошқариш тизимлари ёрдамида бошқарилади. Маълумотлар базасини бошқариш тизими – (МББТ-ДВМС-ДаtaBaseManagementSystem) маълумотларни киритиш, қайта ишлаш ҳамда бошқариш ҳақидаги универсал дастурлар воситасидир.
Маълумотлар базаси маълум бир соҳага тегишли бўлган маълумотлар тўпламидир. Маълумотлар базаси МББТ орқали қайта ишланади.
Бугунги кунда маълумот(берилган)лар муҳим ҳаётий миллий ресурслар сифатида қўлланилади. Бу ресурсларии шундай ташкил этиш лозимки, унан фойдаланиш максимал қулайлик ва фойда келтирсин. Шундай килиб, маълумотлардан фойдаланиш, яъни уларии маълум бир технология асосида йиғиш, саклаш, қайта ишлаш ва узатиш муҳим муаммо ҳисобланади. Бу муаммони ечишга ҳаракат қилиш, маълумотларни ишлаш жараёнидаги янгича ёндашиш янги технологияни келтириб чиқарди. Бу гехнологиянинг асосини маълумотлар базаси(МБ) ва банклари(МБн) ташкил этади. Маълумотлар базаси ва банкларидан фойдаланиш ўзаро боғлаиган маълумотлар тўпламларига киришни, улардан фойдаланиш ҳамда ишлашни автоматлаштиради, маълумотларни янгилаш, кераксизини йўқотишни автоматлаштиришни таъминлайди.
Ахборот баъзи операциялар, жумладан қабул қилиш, узатиш,ишлаш, саклаш ва фойдаланиш объекти бўлиб хизмат қиладиганисталган воқеа, мазмун, жараён ва ҳоказолар ҳақидаги билдиришдир.
Маълумотлар деб, маълум бир шаклда қайд қилинган, қайтаишлаш, саклаш ва узатиш учун ярокли хабарга айтилади.
Маълумотлар базаси деб, компьютер хотирасида сакданадиган бир-бирига боғлиқ бўлган бир предмет соҳадаги маълумотларнинг тўпламидир.
Ушбу таърифдан қуйидаги хулосалар келиб чикади.

  1. Компьютер хотирасидаги маълумотлар базаси доимо ишчи ҳолатда бўлиши шарт.

  2. Компьютер ҳотираси катта ҳажмда бўлиши шарт.

  3. МБдаги маълумотларни тезкор қидирув усуллари мавжуд бўлиши керак.

  4. МБ кўпгина амалий масалаларда ишлатилиши мумкин.

  5. МБдаги маълумотлар доимо мантиқий, бир-бирига боғлиқбўлиши керак.

Маълумотлар базасини нормал ишлатиш учун у қуйидага хусусиятларга эга бўлиши керак:

  1. МБдаги маълумотларнинг бир нусхали бўлиши. Акс ҳолда хотирада сақланадиган маълумотлар икки нусхада бўладиган бўлса, бу қарама-қаршиликка олиб келади.

  2. Маълумотларни биргаликда ишлата олиш имкони, яъни МБга кўп фойдаланувчилар ёки кўпгина дастурлар томонидан мурожаат қилиш имкони бўлиши керак.

  3. МБни кенгайтириш имкони, яъни МБга янги маълумот­ларни киритиш ва МБ таркибига янги объектни киритиш имкони бўлиши керак.

  4. МБ билап ишлаш қулайлиги, яъни МБнинг таркиби дастурловчи ва фойдаланувчи учуй оддий, тушунарли шаклда бўлиши керак, бу МБ устида бажарилаётган амаллар оддий кўринишга эга бўлиши керак.

  5. МБ га эффектив мурожаат қилиш вақти қанча кам бўлса, МБ билан ишлаш унумдорлиги шунча юқори бўлади.

  6. МБнинг ўзаро мослиги, яъни маълумотларнинг физикавий сақланганлиги ва мантиқий мослиги (маълумотлар бир-бирига мантиқий қарама-қарши бўлиши мумкин эмас) ҳамда маълу­мотларнинг фаоллиги.

Предмет соҳа деб, бошқаришни ташкил килиш ва уни автоматлаштириш мақсадида ўрганилиши лозим бўлган объектив дунёнинг бир қисмига айтилади МБни бошқариш учун маълумотлар базасини бошқариш тизимлари ишлатилади. МББТ деб, МБни яратиш, ишлатиш ва кўпчилик фойдаланувчилар томонидан биргаликда фойдаланишни таъминловчи тил хамда дастурлар таъминотлари тўпламига айтилади.
Маълумотлар банки деб, маълумотларни марказлаштирган тартибда йиғиш ва коллектив тарзда ундан фойдаланишни таъминловчи дастурлар, тил ҳамда ташкилий воситалар тизимига айтилади. МБнпинг компоненталарига МБ ва МББТлари киради. МБн исталган маълумотлар тўпламига тегишли бўлиши мумкин, жумладан, мустақил файллар, МБ ва ахборот қидирув тизимлари.
МБларини кенг миқёсида ишлатилиши қуйидаги омилларбилан аникланади:
- оперативлиги билан (маълумотларга тез ва оперативкиришимконияти билан);
- қулайлиги билан (исталган талабга жавоб ола олишлиги, маълумотларни такомиллаштириш ва ўзгартирувчи эффектив усулларнинг мавжудлиги);
- ҳимояланганлиги ва яхлитлиги билан маълумотларга рухсатсиз кириш мумкин эмаслиги ҳамда ЭҲМ техник воситаларнинг носозлигидан ҳимояланганлиги.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish