Малакавий амалиёт - назарий маълумотларни мустаҳкамлаш, амалий кўникмалар ҳосил қилиш учун ўтказилади. Малакавий амалиёт натижалари бўйича талаба ҳисобот ёзади ва уни махсус комиссияда ҳимоя қилади.
Тошкент архитектура-қурилиш институти ўзининг ахборот-ресурс маркази (АРМ)га эга.
Ахборот-ресурс маркази – дарслик, ўқув адабиётлари ва ахборот коммуникацияларидан жамоатчилик фойдаланишини ташкил этувчи маданий-маърифий ва ахборот маркази.
АРМ хизматидан ТАҚИда ўқиётган барча талабалар фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ўқиш жараёнида ҳар бир талаба ўзига зарур бўлган ўқув адабиётларни белгиланган маълум муддатга олиши мумкин. Зарур адабиёт билан танишиб чиқиши учун АРМ таркибидаги ўқув залларидан ва ахборот коммуникацияларидан фойдаланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |