Чирчиқ-Охангарон ирригация тизимлари хавза бошқармаси хузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининиг 2019 йилги фаолияти хақида
МАЪЛУМОТ
1.Кириш
Ўрта-Чирчиқ бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 320-сонли, Сув хўжолиги Вазирлигининг 2003 йил 22 ноябрдаги 207-сонли буйруғи асосида Чирчиқ-Охангарон ирригация тизимлари хавза бошқармаси кошидаг Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бшлим хисобланади.
Бўлим манзили: Тошкент вилояти Нурафшон шахри Тошкент йўли кўчаси 88 уйда, Ўрта-Чирчиқ тумани <<Ирригация>> биносида жойлашган. Телефон ва факс рақами +99870 762 63 24.
Бўлимда жами 30 та ишчи ходимлар фаолият юритади Шулардан 1 та етакчи мутахассис 1 та 1-тоифа мутахассис, 28 таси электро машинистлардан иборат.
Бўлиимда 7 та насос станцияси мавжуд бўлиб, жами агрегатлар сони 27 та. Хар бир насос станциясига номлар берилган. Булар Ўзбекистон, Пахтакор, Пахтаобод, Боғдорчилик, Озодлик ,Ангор1 , Ангор2 насос станцияларидир.
Бўлимдаги насос станциялар Тошкент магистирал канали ва Туябўғиз сув омборидан сув олиб, ”Ангор чашма нур”, ”Бирлик”, ”Бахром Баходир Агро”, ”Азамат Полвон Бахт” ва ”Зангори Тўлқин” СИУ истемолчиларига узатади.
Бўлимнинг асосий вазифалари:
1.Бўлим насос агрегатларига техник қаров ўтказиш ва агрегатларни нуқсон пайдо бўлиш сабабларини, ўрнатилган ўлчов асбобларини кўрсаткичлари асосида тахлил қилиб, нухсонни бартараф зтиш.
2.Насос агрегатларидан фойдаланаётганда суткалик журнал тутилиб, шу жумладан ишга тушириб ва тўхтатиш, салник ўрамаларини ўзгартириш вақти хақидаги, мойнинг теператураси хамда подшипниклардаги мойни алмаштириш, ёрдамчи ускуналарнинг қандай ишлатаётганини назоратга олиб, ишлашини таъминлаш.
3.Насос агрегатларидаги барча нухсонларини смена журналидаги ёзувлар ва ускунани кўздан кечириш натижалари асосида таъмирлаш ишлари тури ва хажмини анниқлаб, таъмирлаб бориш ва авариясиз ишлашини амалга ошириш.
4.Новегация даврида кузги қишки таъмирлаш ишларини, жумладан туб ва жорий таъмирлашни амалга ошириш. Насос станцияларидаги агрегатлар, юк кўтариш мосламалари, роторлар, задвижкалар тўғрисида 013 счётда мавжуд мол-мулкларни асраш вамақсадли фойдаланишни назорат қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
Чирчиқ-Охангарон ирригация тизимлари хавза бошқармаси қошидаги
Насос станциялари ва Энергетика Бошқармаси
ЎРТА-ЧИРЧИҚ БЎЛИМИ
2019 ЙИЛ УЧУН
ХИСОБОТИ
Чирчиқ-Охангарон ИТХБ қошидаги НСЭБ Ўрта-Чирчиқ бўлимининг 2019 йил учун йиллик хисоботи
Do'stlaringiz bilan baham: |