Маълумот-ахборот ҳужжатлари



Download 72,37 Kb.
bet1/5
Sana14.04.2022
Hajmi72,37 Kb.
#552568
  1   2   3   4   5
Bog'liq
тема 16


Маълумот-ахборот ҳужжатлари
Маълумот-ахборот ҳужжатлари анчайин катта гуруҳ­ни ташкил қилади, улар иш юритиш жараёнида, айниқса, кўп ишлатилади. Бу гуруҳ ариза, баённома, билдиришнома, васиятнома, далолатнома, ишончнома, маълумотнома, тав­сифнома, тавсиянома, таклифнома, таржимаи ҳол, тушунти­риш хати, эълон, ҳисобот каби ҳужжатларни ўз ичига олади.
АРИЗА
Муайян муассасага ёки мансабдор шахс номига бирор илтимос, таклиф ёки шикоят мазмунида ёзиладиган расмий ҳужжат. Ариза амалиётда энг кўп қўлланадиган ва кенг тарқалган иш қоғозидир. Мактаб ўқувчиси ва талаба, мене­жер ва фермер, муҳандис ва олим, тадбиркор ва мансабдор шахс – жамиятнинг барча аъзоси ариза ёзишдан холи эмас. Ариза ёзувчиларнинг ёши ва лавозими, ариза йўлланаётган муассасалар ва идоралар ғоят хилма-хилдир. Аризалар ил­мий-тадқиқот муассасаси директорига, мактаб директори­га, олий ўқув юрти ректорига, корхона директорига, туман раҳбариятига – хуллас, оддий аризачининг таклиф, илтимос ёки шикоятини кўриб чиқиб ҳал қила оладиган ҳар қандай идора, ҳар қандай бошлиқ номига ёзилиши мумкин.
Ҳажми, услуби ва туридан қатъи назар, ариза ўзининг умумий зарурий қисмларига эга ва у ана шу қисмларнинг изчиллиги асосида тузилади.
Аризанинг зарурий қисмлари:
1. Ариза йўлланган муассасанинг ёки мансабдор шахс­нинг номи.
2. Ариза ёзувчининг тураржойи, вазифаси, исми, ота­исми ва фамилияси.
3. Ҳужжатнинг номи (Ариза).
4. Асосий матн (таклиф, илтимос, шикоят).
5. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар номи (агар за­рур деб топилса).
6. Ариза ёзувчининг имзоси, исми ва отаисми бош ҳарф­лари, фамилияси.
7. Ариза ёзилган вақт (йил, кун ва ой).
Шуни эслатиб ўтмоқ жоизки, аризанинг зарурий қисм­лари барча аризаларда ҳам бирдай такрорланавермайди. Масалан, ходим ўзи ишлаётган корхона ёки идора раҳбари­ятига ариза ёзганда, унинг яшаш жойи ҳақидаги маълумот зарур бўлмайди. Бундай ҳолларда ходим ўзи ишлайдиган бўлим ва лавозимини кўрсатса, кифоя. Шунингдек, кўпчи­лик аризалар учун иловаларнинг ҳам ҳожати бўлмайди.
Юқорида санаб ўтилган зарурий қисмларнинг одатдаги жойлашуви 1-иловада кўрсатилди.
Ариза ҳам бошқа ҳар қандай расмий ҳужжат каби аниқ ва қисқа жумлалар билан тушунарли қилиб ёзилиши керак.
Ариза

Download 72,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish