Маълумки, айни даврда руй бераётган хар кандай ходиса инсоният тафаккурида уз аксини топади. Фан хам ижгамоий онг шакли шамойилида уз замонасига хос хусусиятларни акс этгиради



Download 0,51 Mb.
bet9/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#78695
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
Majmua boshqaruv

3.2. Ташкилот катта гурух сифатида
Ташкилот сузи аниқ максадга эришиш йулида маълум тартибда мужассамлашган жамоалар бирлигини англатади. Ходимлар ташкилот микёсида узаро муносабатлар тизимини яратади. Фавкулодда ҳар кандай расмий ташкилот микёсида турли норасмий гурухлар мужассамлашади. Бу норасмий гурухлар ташкилотдаги умумий мухитга, унинг уз максади йулидаги ташаббусига катта таъсир курсатиши мумкин. Раҳбар норасмий гурухларга хос хусусиятларни хисобга олиши оркали самарали гурухий нормаларни шакллантиришга ва ходимлар фаолиятини гуруҳ манфаати билан уйгунлаштиришга имконият тугилади.
Ташкилот фаолияти аввалига бутунлай рационал тарзда ташкил этилиб, бу тадбирда иқтисодий омиллар ва курсаткичлар устувор деб топилади. Хозирга келиб бу омиллар сони анча купайди ва улар қаторида бошкарувнинг ахборот манбаалари ва уз олдига куйилган мақсадни шакллантириш, уни олга суриш ҳамда узгартириш механизмлари Урин олди. Шу билан бирга, ташкилот қарамогидаги ходимлар мотивацияси, яъни уларни фаолиятга ундаш, ташкилий муносабатларни мукаммаллаштириш, лойихдлар буйича тадқиқотлар, шунингдек ихтироларни жорий этишнинг иктисодий, ижтимоий, хукукий жихатлари каби омиллар келиб кушилди.
Ташкилотни ижтимоий тузилма сифатида кабул килар эканмиз, бу карашда янги ижтимоий-психологик жихатларнинг ажратиб олиниши замонавий бошкарув илмининг ютугидир. Ташкилот максадини ва унинг вазифаларини аниклаш хамда ходимлари томонидан қабул қилиниши назарда тутилган ижтимоий-психологик йуналишнинг асосидир. Шу муносабат билан кичик гурух фаолиятини ташкил этиш бошқарувдаги энг асосий масалалардан бирига айланиб боради.
Гуруҳий жараёнлар. Ижтимоий психология фани шахснинг жамоадаги урни, хулки, гурухдаги шахслараро муносабатлар натижасида пайдо буладиган психологик жараёнларни урганади. Бу хакдаги билим жамоани бошкариш учун янги имконият яратади. Масалан, мехнат жамоасидаги ижобий муносабатларга асосланган психологик мухит ходимнинг ишчанлигини 30% га ошириши мумкин.
Ва аксинча, жамоадаги муносабатларнинг таранглашуви, салбий қарашларнинг устунлиги, ходим мехнати самарадорлигини пасайтиради ва иш сифатига хам путур етказади. Гурухий жараёнлар, уларга хос конунларни билиш, хатто, гурух аъзоси хулкини узгартириш имконини беради.
Аникданишича, инсон узига каратилган бевосита индивидуал таъсирдан кура, гуруҳ фикрига купроқ эътибор беради. Ижтимоий назорат. Одатда инсон уз хулкини узи хохлаганича амалга оширолмайди. У хрхласин-хохдамасин жамият томонидан куйилган маълум талабларга риоя этиб яшаши шарт. ХаР кандай инсон улгайиши давомида турли гуруҳ ва жамоаларга аъзо булиб боради. Бу гурухдар эса нафакат узининг максади, балки ички коидалари билан хам бир-биридан фарқ килиб туради. Демақ хар кандай гурухда, у ёки бу ички коидалар, нормалар мажмуаси хукм суради. Одатда, мехнат жамоаларида бу нормалар расмий тан олинган ва хатто ёзма шаклда хам баён этилган. Баъзи бир норасмий гурухдарда зса «ёзилмаган» лекин, назардаги коидалар хукм суради. Хатти-харакатни чеклаш борасидаги мавжуд гурухий коидалар, нормалар эса ижтимоий назоратнинг асосий мохиятини ташкил этади. Жамоада урнатилган чеклашлар асосида хатти-харакат ёки хулқ андозаси шаклланади. Бундай андозанинг жамоада мавжудлиги ва уни кай тарзда ифодаланиши куп жихатдан амал килиш самарадорлигини белгилайди. Масалан, мехнат жамоасидаги хулқ кодекслари канчалик аниқ ва равон баён этилган бўлса, ходимнинг унга риоя килиш эхтимоли шунчалик ошади.
Гурух максадлари. Гурух мақсадларига тезкор ва унумли эришиш, ушбу максадларнинг гуруҳ аъзолари томонидан кабул килинишига боглиқ. Маъмурият ташкилот моҳиятини ифодаловчи тадбирлар ишлаб чикар экан, купинча ходимлар бу тадбирлар долзарб ва муҳим муаммоларни ҳал этишга қаратилганлигидан, хаттоки шубҳаланмайдилар. Лекин, раҳбарнинг бу сохадаги асокий вазифаларидан бири - гурухий тадбирларни ходимларнйнг шахсий манфаатлари билан мувофикдаштиришдан иборатдир. Бунинг учун у ходимларни рагбатлантириш, мотивацйялаш шартларини яхши билиши лозим. Хар бир ходимнингоилавий муҳити, яшаш шароити ва индивиудал-психологИК хислатини ҳисобга олиш ушбу йуналишдаги муваффакиягни амалга ошишидаги асосий омилдир.
Гурухий нормалар. Гурухий норма - айни жамоа аъзолари уртасидаги муносабатларНй маълум тартибга солиб турувчи ёзилмаган, лекин, унга амал килиниши лозим булган қоидадир. Гуруҳий нормалар ушбу жамоада нимани кдпиш мумкину, нимани эса мумкин эмас, нима ёмону, нима яхши каби талабларни амалда кўллайди. Гуруҳий нормалар оркали Хар бир ходим узидан жамоа нимани кутаётганини, қандай ишни ва кай тарзда бажарйши лозимлиги ҳақида маълумот олиб туради.
Гуруҳ ривожланиши дШомида ундаги нормалар узгариб бориши мумкин, ва таъкйдлаш жоизки янги, шунингдеқ мураккаб вазиятларда бу ҳШат ёркин намоён булади. Лекин, нормалар хамма аъзолар томонидан бир хил тушунилмагунча ва қабул қилинмагунча жамоа фаоллиги сезилмайди.
Ташкилот гурухи ҳаётда амал килувчи нормаларни икки турга булиш мумкин:
Рахбарият томонидан киритилган нормалар;
Гуруҳ томонидан киритилган нормалар. Биринчи тур нормаларнинг жамоа аъзолари томонидан кабул килиниши рахбар ва ходимлар уртасида шаклланган муносабатларга боглиқ. Бу муносабатлар илик булса ва рахбар жамоа томонидан тан олийиб, хурмат-эътиборга эга бўлса, ходимлар рахбар томонидан киритилган нормаларга риоя киладилар. Афсуски, хаётда бунинг аксини хам кузатамиз.
Гурух томонидан урнатилган нормалар анча мустахкам булиб, ходимлар бу нормаларни химоя килади ва уларнинг амалдаги харакатини хар кандай йул билан таъминлашга интиладилар. Шунинг учун рахбарнинг бошқарув махоратларидан бири — узи таклиф этмокчи булган нормаларни гурух томонидан таклиф этиш шаклига эришишдир.
Гуруҳ амал килувчи нормаларнинг бир катор ижобий кўриниши мавжуд:
Гурухий нормалар у ёки бу жамоада ходимнинг узини кандай тутиши кераклиги хакида маълумот беради, гуруҳ тузилмасининг турли погоналаридаги ходимлар хулкига аниклик киритади, нимага бирламчи эътиборни каратиш кераклиги ва кандай кадриятлар жамоа учун мухимлигини билдириб туради. Гуруҳ ички нормаларини билиш унинг хаётини тартибга солинган тарзда идрок этиш имконини яратади. Одатда илгор компаниялар негизида шундай меъёрий хулқ андозалари мавжуд, ва улар «Ташкилий хулқ кодекслари», «Хизмат мулоқоти қоидалари» каби мажмуаларда акс этган.
Нормалар гурухий ва индивидуал хатти-харакатларни узаро мувофиклаштиради. Гурухда кабул килинган нормалар ёрдамида биз хар кандай вазиятда жамоа хаётига зид булмаган тугри йулни топа оламиз. Одатда ташкилотга янги ходимнинг келиши ва мослашув боскичининг тулаконли утиши, унинг гуруҳ нормаларини тез илгаб олиши ва кабул килиши оркали амалга ошади. Рахбарият бу жараённинг самарали ва бенуксон утишига уз ҳиссасини кушиши мумкин. Бу тадбирга алоқадор фиколар китобнинг «Ходимлар адаптацияси» булимида батафсил баён этилган.
Ходимнинг гуруҳий нормаларни яхши билиши ва уларга риоя килиши, унга рухий сокинлиқ уз кучига ишонч ва жамоа билан якдиллик ҳиссини багишлайди, уз мехнатидан қоникиши учун асос булади.
Шу билан бирга гурухий нормаларнинг салбий томонини ҳам курсатиб утиш зарур. Шуни ёдда тутиш керакки, куп холларда ташкилотда турли нормаларни кадрловчи икки, ёки ундан ортиқ гурухлар пайдо булиши ва улар орасида айнан нормалар устунлиги йўлида зиддиятли муносабатлар келиб чиқиши кузатилади. Баъзи пайтларда ходим у ёки бу нормадан норози бўлишига карамай унга риоя қилишга мажбурлиги кониқмаслик ва руҳий зуриқишни юзага келтиради. Шу муносабат билан ташкилотда расман кабул килинаётган қонун-қоидалар иложи борича ходимлар фикрини инобатга олиш оркали турли эхиёж ва манфаатлар билан уйгунлаштирилиши мухимдир. Баъзан жамоада бирон-бир қоидага булган эътироз, уни кабул килиш чогида ходимнинг фикри инобатга олинмаганлиги туфайли хам содир булиши мумкин. Ташкилот хаётида учраб турадиган «ички тугён»нинг асосий мохияти ана шундадир.
Умуман олганда гурухий нормаларга риоя кўлишнинг икки шаклини шархлащ мумкин. Биринчиси, фаолиятдаги, хатти-харакатлардаги мувофиклиқ Иш кийимининг бир хиллиги, узаро ва мижозларга мулозамат, вакт аниклиги, раҳбарият билан расмий муносабат ва умуман хулқ кодексига риоя этиш. Иккинчи шакл купроқ ходимнинг кадриятлари тизими, дунёкараши ва эътикоди билан боглиқ. Шу жихатдан олганда, хамфикр ва хаммаслак ходимлар туфайли мехнат муваффақияти амалга ошади, максад йулидаги уринишлари галаба килади.
Минг афсус, шахсий манфаат туфайли «ягона колип» мисолида фиколаш, вокеликка муносабат эса ташкилот ривожига путур етказиши турган гап.
Шу мазмунда машхур IBM компаниясининг вице-президенти айтган гапларни эслаш уринлидир: «Хар бир компания бошкаруви уз ички танкидчисига мухтождир ва рахбариятнинг кузи ёг босмаслиги, уз иш шаклини йукотмаслиги ва хушомадларга берилиб кетмаслиги учун доимо уз танқидчисига эга булиш керак». Албатта, айтилган бешафқат сузлар хар қандай рахбарга хам ёкиши кийин. Аммо, ривожланиш йулини танлаган рахбар янгилик тарафдори булган жамоа қиёфасидаги ижодий кучга мухтождир. Бунга «IВМ» ва шунга ухшаш илгор компаниялар далил була олади. Гурухий нормаларга хар хил ходим хар хил муносабатда булади. Баъзи бир ходим бундай меъёрдаги хулқ шаклларини тез кабул килса, бошкалари уни кабул килишлари учун маълум вакт ва махсус тадбирларни жорий этишга тугри келади. Гурухий нормаларга берилиш ходисаси психология фанида конформлик деб аталади ва бу ибора алохида шахс фикрининг гуруҳ аъзолари карашлари билан уйгунлашишини англатади.
Конформлик ходисасида шахс, узининг жавобини гуруҳ аъзолари фикрига мослаштиради. Аникланишича, бир сафар тажрибада катнашаётган 25% иштирокчилар узларининг бирламчи фиколаридан шубхаланиб, гурухнинг бошқа аъзолари маъкул топган жавобни қабул килганлар. Гурухнинг бундай ички конуниятини англаш, жамоада конформликка мойил ва номойил шахсларни ажрата олиш рахбар учун жуда кул келади.
Ахиллиқ Гурухий ахиллик жамоанинг жипелиги, ички қупорувчи низоларнинг йуклиги билан ифодаланади. Ахиллиқ гуруҳий карорни тез кабул килишга, умумий мақсад йулида гуруҳ аъзоларининг бир-бирларини куллаб-кувватлашига, ходим жамоани уз оиласидай кабул килишига асос булади. Гуруҳ аъзолари уртасида ахиллик юзага келиши учун куйидаги шарт-шароит зарур:
гуруҳ ва унинг аъзолари атрофидагиларда илиқ-иссиқ кайфият уйготиши;
гуруҳ аъзоларининг кадриятлари, қарашларидаги узаро мослик шаклланиши;
гуруҳ олдидаги умумий мақсад ҳар бир аъзонинг шахсий манфаатига уйгун булиши;
адо этилаётган иш юзасидан узаро алоканинг мавжудлиги;
жамоада ишлашдан, шунингдеқ гуруҳий фаолиятдан қоникиш;
карор кабул килишда барчанинг иштироки ва ходимлар манфаатига йуналган бошкарув услуби;
барчанинг манфаат ва кизикишларига бир хил эътибор, жамоадаги ижтимоий тенглик ва адолат;
• гуруҳ микдори (аникланишича, гуруҳ аъзолари 7-12 киши атрофида булганда узаро ахиллик яхшироқ шаклланади);
• гуруҳ хдётидаги анъаналар ташкилотга хос маданиятнинг бир кисмидир.
Раҳбар ушбу санаб утилган шарт-шароитдан мавжудларини ривожлантириш, қолганларини эса шакллантириш орқали гуруҳ аъзолари уртасидаги ахдшгикни кучайтириши мумкин. Бироқ, хаётда шундай воқеалар учрайдики, улар беихтиёр гуруҳ ички ривожланишига таъсир этади. Масалан, ташкилот ичидаги икки гуруҳ уртасида низоли вазиятнинг пайдо булиши бир гуруҳ ичидаги аҳиллик ҳиссиётини оширади. Лекин раҳбар гуруҳ аҳиллигини яратишда ушбу омилни куллаши шарт эмас. Бу усуддаги ахиллик вактинчалик куринишга эга булиб, «жанп> тугагандан сунг уз таъсирчанлигини йуқотади. Бундай ахилликдан сўнг гуруҳ ичида гурухчалар ташкил топиш эхтимоли ҳам бор.
Жамоада ахилликни кучайтиришдаги бирламчи тадбир гуруҳ аъзоларини танлашда амалга оширилиши мумкин. Умумий қадриятларга, инсонпарварлик хислатига эга ходимларнинг кейинчалик умумий макрад сари ихтиёрий бирлашишлари эҳтимол. Гуруҳ аҳиллиги ва меҳнат самарадорлиги уртасидаги богликлик хам бир оз бахсталабдир. Аникланишича, агар гуруҳ аъзолари кундалик меъёридан ошикроқ мехнат ҳажмини бажаришга интилишса, жамоадаги ахдллик унумдорликни оширишга ижобий таъсир этади. Агар жамоада мехнат мотивацияси паст булса, бахтга карши, ахиллик иш унумдорлигини пасайтириши мумкин.
Гурухий динамика. Одатда хар кандай гуруҳ ичида шундай кучлар мавжудки, улар жамоа фаолияти самарадорлигига ижобий ёки салбий таъсир этади. Мана шундай кучлар йигиндиси ва унинг таъсирида гуруҳ ичидаги мухитнинг узгариб бориши, гуруҳий динамика деб аталади. Гурухий динамикага оид жараёнларни экспериментал равишда урганган психолог Курт Левин булиб, унинг фикрига кура, гуруҳ уз амалиёти давомида катор узгаришлар ва ривожланиш боскичларини бошдан кечиради. Бу узгаришларни юзага келтирувчи омиллар эса гурух ичидаги турли жараёнлар ва уларнинг мутаносиб тарздаги узаро муносабатидир.
Гурухий динамика гурух ичида яшаётган кучларнинг узаро таъсири деб тушунилиши мумкин. Хар кандай гурухда икки асосий куч мавжуд:
1) шу гурух олдига куйилган максад ва 2) шу гурух аъзоларининг эхтиёжлари. Гурухий динамиканинг асосида мана шу икки омил уртасидаги узаро муносабат ётади. Гурухнинг максади, мазкур гурух аъзолари эхтиёжига мос келмаслиги хам мумкин. Айнан шу холат гурухий динамиканиинг манбаи хисобланади.
Гурухий динамика факат шу гурух ичидаги ходисалар билан чекланиб колмайди. Гурухий динамикага таъсир курсатувчи ташки - ижтимоий, иктисодий омилларни хам санаб утиш жоиз. Аслида бу омиллар гурухий жараёнларни, яъни мукаррар узгаришларни секинлаштириши ёки тезлаштириши мумкин. Бу омилларга карши тура олиш маълум маънода гурух аъзоларига ва табиийки, рахбарга боглиқ. Гурухий ходиса мукаррарлигини англаш, унга таъсир этувчи омилларни бир-биридан фаркдаш, гурухий жараённи керакли йуналишда олиб бориш, яъни уни бошкариш имкониятини беради.
Гурухий динамика - гурух аъзолари уртасида Узаро идроқ хис-туйгу ва мулокот жараёнининг маълум тартибда ривожланишидир. Рахбарнинг гурухий динамикага оид Ходисаларни билиши, уларни бошкариш ва макбул йулга йуналтириш имконини беради. Натижада жамоа олдидаги вазифалар янада самарали бажарилишига қулайлик турдиради.
Қуйида гурухий динамикани ташкил этувчи асосий ходисаларга тухталиб утамиз. Бу руйхатдаги бирламчи тушунча гурух макеади бўлиб, одатда хар кандай жамоа фаолияти бирон-бир максадга йуналади. Таникди олим Р. Шиндлер гурухдаги ходимлар мавкеидан келиб чикувчи ролларни ифодалаб, уларга куйидагича изоҳ бериб утади:
• Альфа - гурух етакчиси, узгаларни фаолликка ва максад сари ундайди, уларга ишонч ва катъийлик бахш этади.
• Бета - гурухдаги иккинчи шахс - эксперт, яъни гуруҳ баҳоловчиси, совукдон, мулоҳазали, альфага нисбатан тадбирли, гуруҳга хос норма ва коидалар ҳимоячиси.
Гамма - пассив мослашувчи, узини ошкора килмасликка уринади. Бундай одамлар одатда турт тоифага булинади: 1) альфага содиқ ва унга хамсоя шахс; 2) локайд ходим, бундайлар альфа учун кулай кимса; 3) уз мавқеидан норози, аммо буйсунишга мажбур; 4) уз фикрига эга, лекин раҳбарга тил текизмасдан гурухдаги мавжуд тартибни танкид остига олувчи шахс.
Омега - гуруҳ нафрати ва норозилиги қаратилган ходим.
• Р - мухолиф, альфага карши чикувчи ходим. Одатда ушбу санаб утилган ролларни деярли хар бир
гурухда учратиш мумкин. Агар гуруҳ аъзолари купчиликни ташкил этмаса, баъзида ходимнинг узи ҳам бир неча ролни ижро этиши мумкин, аммо окдбатда гурухда анчагина зурикди холати кузатилади.
Гурухнинг самарали фаолияти учун зарур роллар таснифи ва уларни шакллантириш тадбирлари хакида «командалар»га багишланган булимда батафеил маълумот берамиз.
Гуруҳ аъзолари уз ролларини қанчалик сидкидилдан бажаришлари, жамоадаги ижтимоий назоратга ҳам богликдир. Ижтимоий назоратнинг самараси ва мезонлари ушбу гурухда кабул килинган нормалардан келиб чиқади.
Гурухдй динамика таърифини яратувчи тушунчалардан яна бири- жамоадаги лидерлик ходисасидир. Айни пайтда лидерлик икки маънода талкан этилади. Биринчидан, гуруҳ тузилмасидаги лидернинг холати ва унинг гурухдй жараенларга таъсири булса, иккинчидан, лидер шахси, унинг бошкарув вазифаларини ечишдаги урни ва ташкилот мақсадига эришищда уз буйнига оладиган масъулиятдир. Биринчи маъно купроқ гурухдй жараенларга каратилган булса, иккинчиси умум психологиқ шахсга оид мазмунни касб этади.
Жамоа вазифаларининг бажарилиш муваффакдяти куп жихатдан, гуруҳ аъзоларининг узаро якдилллигига, ахиллик ва бирдамлигига борлщ. Ушбу шарт самарали фаолият курсатувчи командаларнинг характерный белгилайди. Шу муносабат билан раҳбар жамоа аъзоларини узаро ахилликка, уларда шериклик ҳиссини уйготишга интилиши лозим. Гурухий динамикани таърифловчи жихатлардан яна бири, гурухлинг ривожланиш боскичларидан келиб чикади.
Гурухнинг ривожланиш. Ижтимоий психология сохасидаги олимлардан Б. Такман ва М Дженсонларнинг аниклашларича, гурухдар уз ривожланишида бешта босчкични босиб утади: ташкил топиш, низо боскичи, нормалар шаклланиши боскичи, фаолият юритиш боскичи ва фаолиятни тугаллаш боскичлари. Ҳар кандай гуруҳ уз фаолияти давомида ушбу санаб утилган боскдечлардан утади. Рахбарнинг бу жабхддаги асосий вазифаси, гурухни иложи борича «фаолият юритиш» деб номланган юксак боскичга тезроқ ва самарали тарзда олиб чикишидир. Бунинг учун раҳбар хар бир боскичга хос белгиларни билиши ва уларни тезда пайкаб олиши лозим. Куйида ушбу боскичларга батафсил тухталиб утамиз.
Ташкил топиш боскичи. Гуруҳ ташкил топиши пайтида янги аъзолар уртасида узаро муносабатлар тизими урнатилади ва гурухдаги вазият урганилади: гурухдаги устувор кадриятлар, нормалар ва установкалар аникланади. Бу даврда узаро мулокот нормалари шаклланади. Узаро хамкорлик тартибларини аниклаш максадида ходимлар раҳбар билан тез-тез учрашишга, уз вазифа ва масъулиятларига аниклик киритишга эхтиёж сезадилар.
Низо боскичи. Бу боскичда ҳар бир ходим жамоадаги уз мавқеини тасдикдашга интилади, аъзолар уртасида узаро мусобака ва узаро ҳимоя, кичик гурухларга булиниш ва узига шериклар топиш, голибликка интилиш кузатилади. Натижада, жамода низолар келиб чикади, раҳбарият томонидан шакллантирилаётган қадриятлар ва мажбуриятларга путур етади. Лекин, вакт утиши билан ходимлар бир-бирларини тушуниб борадилар, узаро келишувга келадилар, жамоа умуммаксадларга эришиш йулида хамкорлик ҳаракатларини ишлаб чика бошлайди.
3. Нормалар шаклланиши боскичи. Бу босқичда ходимларнинг дикдат марказида маҳсулот ишлаб чиқариш, мавжуд технологияларни узлаштириш масаласи туради. Роллар таксимоти асосида узаро ҳамкорлик шартлари кабул килинади. Муносабатлар иликлашади ва узаро ишонч, ёрдам учун замин яратилади. Жамоага мансублик кайфияти шакллана бошлайди ва гуруҳ максад сари йуналишга имкон топали.
Ижро боскичи. Бу боскичда гуруҳ самаршш фаолият олиб боради, тизим ташкил топади, узаро муносабатлар мустахкамланади, хар бир ходимнинг мехнат имконияти, шунингдеқ кобилияти аён булади. Жамоа умуммаксад йулида узаро ёрдам кулини чузади ва ҳамкорлик негизида фаолият юритади. Шу тарзда гуруҳ самарали функционал бирикмага айланиб боради.
Тугалланиш боскичи. Бу гуруҳ ривожланишининг якуний босқичи булиб, лойиҳа устида олиб борилган фаолият тугайди, гуруҳнинг мал акал и мутахассислари таркалишади ёки янги жамоа ташкил топади.
Психологларнинг фикрича, агар жамоа бирон боскичдан узил-кесил шаклланиб утмаган булса, бу шаклланмаганлик жамоани доим безовта килиб туради. Гурухнинг самарали фаолияти куп жиҳатдан мазкур босқичларда амалга ошиши лозим булган гуруҳий динамикага оид вазифаларнинг канчалик тула-тукис адо этилганлигига боглиқ.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish