Маълумки, айни даврда руй бераётган хар кандай ходиса инсоният тафаккурида уз аксини топади. Фан хам ижгамоий онг шакли шамойилида уз замонасига хос хусусиятларни акс этгиради



Download 0,51 Mb.
bet7/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#78695
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
Majmua boshqaruv

Мухокама предмети.
Инсоний муносабатлар тахлили. Бу икки жихат узаро муносабатда икки тамойилга риоя килишни назарда тутади. Биринчидан, мухокамага куйилган масалада ютказиб куймаслик лозим, иккинчидан уртадаги инсоний муносабатлар бузилиб колмай, балки яхшилансин.
Музокара давомида инсоний муносабатни ривожлантириш хисобига мухокама предмети юзасидан ютуктни кулга киритиш мумкин. Масалан, жангари фильмларда кзтшаб намойиш этилувчи лавхалардан бири - яхши ва емон полициячилар хулкидир. Ёмон полициячи шубха остидаги кимсага аввалданоқ купол муносабатда булади ва уртадаги муносабатни низо даражасига олиб келади, иккинчи полициячи эса шубхали одамга ўта ижобий ва олижаноб муносабатда булади. Натижада яхши полициячи жиноят юзасидан яширилган маълумотни «хамирдан қил сугургандай» тортиб олади. Бу мисодда икки карама-карши ҳиссий муносабатга асосланган тактика тергов жараёни негизини тушунишга ёрдам беради.
Музокара утишидаги асосий боскичлардан бири - ечим талаб этаётган масалани муҳокама қилиш жараёни булиб, бунда ушбу масала юзасидан томонларнинг фикрини аникдашга эътибор қаратилади. Бу боскичда томонларнинг масала юзасидан фикри аниқ тасаввур этилиши лозим. Музокара иштирокчисидан бу боскичда талаб килинувчи малака - уз фикрини аниқ равон баён этишдир. Ўз навбатида, бошқа томоннинг мулоҳазасини бугкул тушуниш учун аниклаштирувчи саволлар бериш уринлидир.
Муаммони ҳал этишга оид ечимлардаги фарқ ва зиддиятларни ҳисобга олган холда, одатда компромистик ёки иккала томоннинг манфаатини кондирувчи қарорга келинади. Бордию муаммо ечимини ишлаб чикиш боскичи ҳаддан ташқари куп вакт талаб қилса, музокара жараёнида киска танаффус эълон қилиш уринлидир.
Муаммо ечими иккала томонни кониктириши жуда кийин. Шу максадда музокара давомида бир неча ечимлар устида бош котириш мақсадга мувофик- ХаР сафар у ёки бу ечим устида тухталар эканмиз, унга таъсир этувчи омилларни аниклаб олишимиз ва тухтамга келишимизга салбий таъсир этувчи кучларни бартараф этиш имкониятини излаб топишимизни хам та козо килади. Мана шу кучлар ичида психологик мазмунга эгалари устида бироз тухталиб утишни лозим топамиз.
Музокара якунига салбий таъсир этувчи психологик омиллар. Карор қабул килиш жараёнига салбий таъсир Угказувчи психологик омил сифатида куйидагиларни санаб ўтиш мумкин:
Юзага келиши кутилаётган номаълум шароитдан цурциш. Келажакда нима булишини билмаслик ва бундай номаълумликни кандай килиб ҳал этиш муаммоси турри ечимни кечикиб қабул килишга олиб келади. Айни шароитда энг макбул воситалардан бири кутилаётган музокарага ижобий муносабатда булишдир. Нотаниш вазиятда ишонч билан харакат килишнинг асосий усули - ижобий тарзда фикр юритишдир.
Узга томоннинг тасодифан каршилик курсатиши. Бир караганда текис утаётган музокара иштирокчиси учрашув охирлаган пайтда яна каршилик курсатиши ҳар қандай одамни газабга, ҳам саросимага солади. Бундай вазиятда давомли пауза сакдаш оркали муносабатга бир оз масофа киритиш маслахат берилади. Чукур нафас олиб, хотиржам холатда сабру токатда баъзи ибораларни такрорлаш оркали («Мен хотиржамман», «Узимни уз кулимда ушлаб турибман», «Вазиятни тула-тукис бошкараяпман») нафакат узимизни, балки хавотирда турган узга томоннинг кайфиятида хам узгариш пайдо килоламиз ва сухбатни давом эттириш пойдеворини кайта тиклаймиз. Вазият бир оз осойишталаниб, рухий ишонч кайтгандан сунг узга томонга уни нима безовта килаётгани, нега кайфияти бирданига узгаргани хакида савол билан мурожаат этиш мумкин. Айнан шу услуб оркали мавжуд зурикиш сабабини аниклаш ва уни бартараф килиш имконияти тугилади.
Кутилмаган фикр ва таклифлар. Одатда томонлар музокарага тайёрланар экан, юзага келиши мумкин булган хамма ечим вариантларини куриб чикадилар. Бу жараёнда узга томон айни ечимга кандай муносабатда булиши хакида бош котирилади. Лекин, бу тахминлар доим хам музокара иштирокчисини кониктирмаслиги аниқ ва аксинча, баъзан музокара мантигига мутлакр тугри келмайдиган фикр ва таклиф билан чикиш холлари хам учраб колади. Бундай вазиятда музокара иштирокчисидан узга томонни тулароқ тушунишга, янги ечим тафсилотини аниклашга интилиш кузатилгани маъкул. Бизнинг тафаккуримиз одатда, ноанъанавий ва тасодифий ечимларга дархол уз тугёнини намойиш килади. Психиканинг бундай хусусиятини билиш, кези келганда учраган кийинчиликни тезда енгиб утиш ва фаолликни янада ошириш имконини беради. Демақ кутилмаган таклифни иложи борича пухта урганиш ва уни асословчи далилларни талаб этиш лозим. Бундай вазиятдан кугулиш имконини берадиган яна бир усул катъийяттр-Бу услуб, узга томоннинг баъзи камчилиги туфайли узилиб колиши кутилаётган музокарани охирига етказишга ва хатто муваффакиятли якунлашга асос булади.
Кутилмаган уамкорлиқ Баъзан узга томон биз кутганимиздан эртароқ шартимизни кабул килиши, ҳамда биз билан хамкорлик килишга тайёрлигини намоён этиши мумкин. Айни пайтда ортикча шубҳа ва ишончсизлик карор кабул килишимиз йулидаги тусиққа айланади. Мазкур вазиятга шубҳа билан караш кулай имкониятни бой беришга олиб келиши мумкин. Аммо, кутилмаган розилик ортида яширин ниятнинг борлиги эхтимоли ҳам йуқ эмас. Бундай вазиятда юзага келган шубҳани ва узга томоннинг самимийлик даражасини аниклаш лозим. Самимиятни аниклаш музокара жараёнидаги анча мураккаб холат хисобланади. Мавжуд имкониятлардан бири узга томон харакатидаги новербал сигналларни тахлил этиш оркали яширин, юзага чиколмаётган маълумотларни олишдир.
Карор кабул килиш купинча вакт танкислиги вазиятида утади ва музокара иштирокчиларида маълум зуриқишни уйготади. Хатто, музокара иштирокчилари узга томонни нокулай вазиятга куйиш ва имкониятни узлари томонга буриш максадида турли найрангларга ҳам борадилар. Шулардан бири узга томон учун вакт танкислиги шароитини юзага келтириш услубидир. Юзага келиши мумкин булган бундай нохуш вазиятга нисбатан рахбар маълум даражада карши тура олиш малакасига эга булиши лозим. Куйида шундай малака ҳакида айтиб утилади ва бу, кези келганда, нафакат вактни ютиш, ҳатто навбатдаги максадни бажариш учун ҳам ёрдам беради. Масалан, вакт танкислиги шароитида вактдан ютишдаги услублардан бири - сухбатдош таклиф этаётган ечим ёки карорни батафсил такрорлашдир. Одатда бу усул психологияда «вербализация» деб, аталади ва бу орқали нафақат узга томон карашини аниклаш, балки, такрорлашга сарфланаёган вакт орқали «пауза» каби кушимча муддатга эга булинади. Бундай шароитда кулга киритилган ҳар кандай пауза уйлаш учун яна бир муддатдир. Шу каби усуллар каторига вактдан ютиш мақсадида кисқа муддатли танаффус эълон қилиш, ойнани очиб куйиш баҳонасида бир оз вактни чузиш, бир пиёла чой билан чалриш ва ҳоказо услубларни санаб утиш мумкин.
Музокара олиб бориш шароитида тусиқ пайдо булишининг яна бир манбаи - узга томонга хос шахсий муаммолардир. Бунинг натижасида уртада зуриқиш, тушунмовчилик ва хатто, узаро шубҳа, ишончсизлик пайдо булади. Сухбат чогидаги бундай тусикларни олиб ташлаш малакаси жуда зарур хислатдир. Шу максадда куйида бир неча услубни таклиф этамизки, уларни куллаш нафакат муносабатларни ойдинлаштиради, балки музокара олиб борувчи шахснинг ниятини самимийлаштириш имконини хам беради. Масалан, орада бирон зурикиш вазияти пайдо булса, хазил-мутойибага мурожаат этиш, музокара иштирокчиларини ёкимли бирон-бир тадбирга таклиф килиш, сухбатни бошка йуналишга буриш каби услублардан фойдаланиш керак.
Кўп холларда узга томон музокара давомида асоссиз равишда уз салбий муносабатини намосн килади, ёки сухбат иштирокчиларига ишончсизлик билан карайди. Бундай киши келаётган маълумот ичидан фақатгина уз шубхасини тасдикловчи далилларни излайди, масала мухокамасига Кутшнча бир томонлама карайди. Шуни унутмаслик керакки, ўзга томоннинг бундай муносабатини танкид остита олмаслик зарур ва имкон булган пайтда орадаги ишончсизлик булутини таркатишга харакат килиш лозим. Бунинг учун, авваламбор мазкур инсоннинг ички холатини иложи борича туда акс эттиришга, уни тушунишга интилиш зарур. Бундай вазиятда рахбар: «Хуш, мен унинг Урнида булсам, нима килган булардим, унга хос характер хислатлари ва имкониятлари менда булганда вазиятни кандай идрок этардим?», деган саволни уз-узига бериши керақ Умуман, сухбат чогидаги хар кандай салбий холат макбул ечим топиш имкониятини камайтиради ва музокарани боши берк кучага киритади. Шунинг учун, иложи борича салбий холатларни камайтириш ва уларни хатто бартараф этиш устида доимий иш олиб бориш лозим. Бу йуналишдаги оддий тадбирлардан бири — иложи борича узганинг салбий ҳолатига нисбатан шу тарзда жавоб беришга интилмасликдир. Сухбатдошингиз Канчалик зуриқишига қарамай иложи борича узингизни хотиржам тутинг. Ундаги салбий холат такрорланаверса, энг макбул йуллардан бири - бу холат натижасида пайдо булаётган ўз хиссиётингиз хакида очиқ-ойдин гапиришдир. Бундай услуб вазиятни ойдинлаштириш орқали, суҳбатдошнинг ишончсиз ва салбий муносабати суҳбатга қандай тускинлик килаётгани хакида унга аниқ маълумот беради.
Хавдоний ечим топиш йулида. Масалани хал этиш даврида асосий эътибор томонлар манфаатини қондирувчи ечимга қаратилади. Тугри тушунилган эхтиёжлар ечимни топишни енгиллаштиради. Ечим излашда одатда икки томон хам уз фикрини айтади ва таклиф этилаётган мулохаза қанчалик уларнинг манфаатига мос келиши тахлил этилади. Бирон ечимга келиш осон эмас, хар бир томоннинг ечими узи учун тугри ва тушунарли.
Айни шароитда ечимнинг тугри ва макбуллигини аниқлаш мақсадида объективлик мезонларидан фойдаланилади. Бундай мезонлар сифатида самимийлиқ хакдонийлиқ қонунийлик ва амалиёт тамойиллари таклиф этилиши мумкин. Ушбу мезонларни томонлар кабул килар экан, уларнинг амалий жихати хам бир хил тарзда кулланиши керақ Агар ечим иккала томон учун бир хил ишлай олса, демақ у хаётий ва объективдир. Мабодо музокарада бир томоннинг манфаати устун куйилса, учрашув чогида гурур ва «паст кетмаслик» каби гайритабиий хислар намоён булса, тамойиллар ишламайди. Агар бир томон уз ечимида қаттиқтурса-ю, узга томонни эшитишни хохламаса, демак музокара муддатидан аввал тугаши табиий.
Таклиф этилаётган ва ишлаб чиқилаётган ечимларга эътиборли булиш хамда бу ечимлар узганинг манфаатига қиёслаб борилиши лозим. «Агар бу ечим Сизнинг манфаатларингизни қониктирса, нега уни қабул килмаяпсиз? Чунки, бу ечим Сизники булмагани учунми?». Бу саволлар сухбат узилиши арафасида учрайдиган куп Холлардан биридир. Агар ечим анча вактгача бахс мавзусига айланаётган булса, томонлардан - «Умуман музокарани давом эттириш керакми ёки йукми?» - деб сураш лозим.
Низолар мавзусидаги «СЕН-МЕН маълумот» услубига қаранг вахоланки, музокарадаги кийинчиликларни мухокама этиб бориш мавжуд тусикдарни тезда бартараф этиш имконини беради. Шундан сунг, хар қандай кабул килинаётган карорнинг объективлиги бир неча бор текшириб утилиши даркор. Агар бу текширув давомида санаб утилган тамойиллардан четланиш сезилса, музокара давом эттирилиши ва макбул ечим устида яна иш олиб борилиши лозим. Мабодо, узга томон масалани ечишдан бош тортаетган б$шса, хакдоний булмаган карор кабул килиниши кандай окибатга олиб келиши хакида биргаликда уйлаб куриш керақ Вазият та козоси билан объектив мезонга мос келувчи карор топилса, унинг устида т$Ьсгалган маъкул, хар калай хеч кандай ечимдан кура бирон-бир карор устида тухташ муаммони ечиш имконини беради ва зарурат тугилган пайтда музокара столига яна кайтиш мумкин.
Музокара давомида ёлгон ишлатиш. Музокара давомида ёлгон маълумот бериш объектив мезонга зид келувчи, лекин шунга карамай, куп учраб турадиган холдир. Музокарадаги у ёки бу томоннинг ёлгон ишлатиш сабабларини тахдил этмаган холда, ёлгонга берилмаслик ва унга қарши туриш имкониятлари хакида тухталиб утамиз.
Ёлгондан самарали фойдаланиш купгина сотув шартномаларига оид музокараларда, киска муддатли шартномани имзолашда куп учрайди. Авваламбор, шуни айтиш лозимки, алдовнинг самараси иккала томоннинг иштирокини такозо этади, алдовчи жараёнга канчалик тайёрланган булса, узга томон хам хар кандай алдовга карши тура олиш малакасига эга бўлиши лозим. Умуман олганда, одам икки холда купрок алданади - биринчидан, ушбу муаммони тезрок хал килиш максадида шошилганда, аникроги унинг ижобий натижасини жуда хохлаганда, иккинчидан эса, масала хакида етарлича маълумотга эга булмаган пайтда. Шунинг учун, музокара олиб борувчидан доимо вазиятни аник тасаввур этиш ва уз орзуси курбони булиб колмаслик ҳамда булажак музокара мавзуси хакида купрок маълумот йигиш лозим.
Бундан ташкари, маълум психологик конунлар мавжудки, уларнинг инсон рухиятида амал килиши ёлгонга берилиш эхтимолини кучайтиради. Жумладан, куйидагиларни киритиш мумкин:
Обру-эътиборга эга шахс билан мулокотда унга шубхасиз ишона бошлаймиз.
Узга шахс бизга канчалик ёкимли булса, унинг маълумотини шунчалик ишонч билан кабул киламиз ва аксинча, биз ёктирмаган кимсанинг маълумотини шубха остига оламиз ва ишонкирамай караймиз.
Одамнинг билим савияси ва аклий салохияти канчалик юкори булса, у ҳаётга шунчалик ишонч билан карайди, у мушоҳадага мойил, вазиятларни мустакил равишда тахдил кила олади ва ёлгон таъсирига камрок берилади.
Мулокот давомида инсоннинг айрим хатти-харкатлари унинг ёлгон ишлатиши аломати булиб ҳисобланади.
Суҳбатдошимиз кўзини кули билан беркитиши шу каби холат хакида маълумот бериши мумкин. Ёлгон гапириш сохасида баъзи «пихини ёрган» кимсалар бундай пайтда бурнига кулини текизиш билан чекланади ва бу билан ёлгондан ут олган хаяжонини яширмокчи булишади,
Купчилик ёлгон гапираётган одамлар шеригинииг кўЬига карашга уялишади. Шунинг учун кўз харакагларига хам эътиборли булиш керақ Кузатишлардан аникланишича, одам ёлгон гапираётганда, яъни мавжуд булмаган нарсани хаёлида тасаввур этаётган пайтда кузи ҳам ўзига хос равишда харакатлар содир киларкан. Хусусан, мавжуд нарсани хотирлаётганда иккала куз гавҳари юкорига ва чап томонга йуналади, янги нарсани (ёлгонни) яратишда эса аксинча, юкорига ва ўнг томонга ҳаракатланади. Айтгандай, чапакай кимсаларда бу жараён тескари утади. Бундан ташкари ёлгон гапираётган кимсанинг к$Ьи ён атрофга тез-тез харакатланади.
Аникланишича, тананинг маълум холати хам ёлгонни ифодалаши мумкин. Одам ҳакикатни гапираётганда бош ўнг томонга сал энгашади ва тана хотиржам булади, ёлгон гапираётганда бош тугри ҳолатни эгаллайди ва тана зурикиш ҳолатига келади.
Кўйида келтирилган белгилар суҳбатдошимиз ёлгон гапираётганлигини аниклаш учун ахборот манбаи булиб хизмат килиши мумкин:
Куп гапириш, аниқ матннинг кузатилмаслиги.
Жавоб беришдан аввал узоқ сукут сакланиши.
Чузиб ва паст товушда гапириш.
Ички зурикиш.
Номуносиб кул хатти-харакатлари.
Табиий булмаган юз ифодаси.
Юзнинг нотабиий кизариши ёки окариши.
Куз корачигининг нихрятда кенгайиши.
Кузни сухбатдошдан олиб кочиш.
Тез-тез киприк крканп.
Ишончсизликни ифодаловчи кул харакатлари (даханни, бурунни, кршни кдшиш).
Чаккани кдшиш.
Мийигида кулиш, сунъий юз ифодалари.
Шуни унутмаслик лозимки, хар бир инсонда ушбу курсаткичларнинг намоён булиши узига хос тарзда утади. Одамни билмай туриб, у ёки бу белгига караб талкан бериш мумкин эмас. КУрсатилган белгиларга асосланишдан аввал узга кимса билан кисман булса хам оддий мулокот шароитида булиш лозим. Эслаб колинган айнан шу вазият, кейинчалик такдослаш намунаси булиб хизмат килади. Огохлантириш шундан иборатки, юкоридаги хар бир кўрсаткич узга кимсанинг хаяжонланиши ифодаси булиши хам мумкин. Сухбат чогида алданиб колмай деган кимса куйидаги кридага амал килгани маъкул: «Бир манбадан олинган маълумот -хали маълумот эмас. Икки манбадан олинган маълумот -фиколаш учун туртки. Ва факдтгина уч манбадан олинган маълумот ушбу ахборотнинг ҳаққонийлигини у ёки бу даражада тасдиклаши мумкин».
2.7. Рахбар ва оила
Рахбар ва оила муаммоси. Инсон улгайган сари унинг ҳаётида оиланинг урни ва аҳамияти кучайиб боради. Катта ёшли ҳар бир инсон учун оила ҳиссий сокинлик маскани, умид ва мақсадлари манбаига айланади.
Оилавий муҳитнинг раҳбар кайфиятига таъсирини, хатто унинг ходимларига булган муносабатда акс этишини инкор этиш кдшин. Шу муносабат билан оилавий хаётнинг ички қонунлари, оиладаги ;узаро муносабат шакллари ҳақида хабардор булиш, раҳбарнинг уз-ўзини бошқариш имкониятини кенгайтиради.
Ишлаб чиқариш соҳасини тадқиқ этувчи психолог М. фейнберг изланишлари асосида аникланган маълумот шундан иборатки, раҳбарларнинг туртдан уч қисми ишхонадаги ишларини уйга олиб кетишар экан. Улар мунтазам равишда оилага тааллукли йигин ва маросимларда иштирок этолмайдилар, ишхонада куп вакт ушланиб қоладилар, мехнат сафарларига кетадилар ва оилага етарли вакт ажратолмайдилар. Раҳбар лавозим погонасидан канчалик юқорига кутарилса, бу белгилар шунчадик аниқ ифодаланиб бораверади. Чет эл тадкикотлари орқали аникланган бу маълумотлар уз моҳиятига кўра щароитимизга татбиқ этилиши мумкин. Ёш рахбар ходимлар орасида >ггказган тадқиқотларимиз кўрсатишича, уларнинг аксарият купчилиги оилага кам вакт ажратишади. Хатто якшанба кунлари ҳам ишга борадиган, дам олиш вактини эса оиласига багишлай олмайдиган раҳбарлар ҳам куп учрайди. Албатта, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ва корхона олдидаги вазифаларни самарали ҳал килиш раҳбардан нафақат оиласи, балки шахсий хаётидаги ва ҳатто, соглигига тегишли купгина чекловларни талаб қилади. Рахбарнинг ташкилот ва оила уртасида булиниши унда иккиланиш ҳолатини турдиради ва хатто, оилавий муносабатларда айрим йукотишлар эвазига уз ишига, ишлайдиган муассасага нисбатан совуш хам кузатилиши мумкин. Натижада раҳбар ишхона ва оила манфаатлари гирдобига тушиб қолади, икки кутб орасида руҳий ва жисмоний саломатлигини йуқота бошлайди.
Раҳбар инсон сифатида миссий яқинлик эҳтиёжида булади. Баъзи бир тадқиқотлар орқали хдтто бундай яканликнинг меъёри ҳам $шчаб куйилган. Аникланишича, узини бахтли деб ҳисоблайдиган оилаларда эр-хотин ҳафтасига 10-12 соат вактни биргаликда утказаркан. Узбек оилаларига хос куп фарзандлилик ва буви-бувалар билан биргаликда яшаш эса ушбу кўрсаткич орқали ифодаланувчи омилни янада купроқ инобатга олишни талаб килади.



Зиддиятни хал этиш имконияти. Рахбар ёки ходимнинг оиласи ва хизмати уртасидаги зиддиятни хал этиш куп жихатдан ташкилотнинг юкори бутин рахбариятига боглиқ. Ташкилот микёсида окилона юритилаётган кадрлар сиёсати хар бир ходимнинг оиласидаги туб бурилишлардан хабардор булишни, оилавий кийинчиликлар даврида унга ёрдам кули чуза олишни назарда тутади. Бу борада баъзи бир чет эл илгор компанияларида амалга оширилувчи тадбирлар хакида тухталиб утамиз. Масалан, баъзи бир ташкилотларда, рахбарга мехнат таътилида у рафикаси билан дам олиши учун кушимча йулланма ва йул чипталари такдим этилади, янги уйланган ёки фарзанд курган ходимларни маълум вакт давомида ҳамда узоқ муддатга меҳнат сафарига жунатилмайди, фарзандларни турли таълим муассасаларига жойлаштиришда кумак курсатилади, оила аъзоларининг рахбар ишидан хабардор булиб туришлари максадида уларни баъзан ишхонага олиб келишга рухсат берилади.
Раҳбарнинг уз ходими ҳаёти билан қизиқиши ва эътиборли булиши унинг оиласида содир булаётган узгаришларнинг хизмат юзасидан юз берувчи узгариш билан мос келиб колмаслигини таъминлайди. Масалан, ходимнинг уйида фарзанд дунёга келиши ёки оила аъзоларидан кимнингдир бетоблиги ёхуд йирик оилавий маросимлар тараддуди каби омиллар ходимнинг хизмат погонасидаги узгаришлар билан мос келиб колмаслиги лозим. Ушбу мазмунга куйидаги тасвир уринли келиши мумкин:
Узилмас чизиқ билан ходимнинг ишхонадаги хизмат у'згаришлари тасвирланган булиб, узуқ чизиқ билан эса унинг оилавий ҳаётидаги узгаришлар белгиланган. Хар бир чизикнинг юқори чукдисида тегишли узгаришлар содир булади. Шу маънода тасвирдаги икки чизиқнинг юқори нуктаси иложи борича бир пайтнинг узида устма-уст тушиб колмаслиги лозим. Масалан, оклада янги фарзанд тутилиши ва ходимни янги лавозимга тайинлаш даврининг узаро мос келиб колиши, албатта ходимда кучли асабий зурикишни юзага келтиради ва нафакат оилада, балки ишхонадаги хизмат вазифаларни уддалашда ҳам уз аксини топади.
Бундан ташқари, лавозим масъулияти та козоси билан пайдо булувчи шахсий, оилавий ҳаётдаги баъзи-бир нохушликлар раҳбар ниманидир нотурри қилаётганлиги белгиси эмасмикан, деган савол ҳам уринлидир. Одатда оиласига диққат-эътибори етишмайдиган раҳбарнинг ташкилотдаги вазифаларни бажаришга ҳам вакти етмайди. Демақ раҳбарлик услубини, мехнат юритиш амалиётини узгартириш орқали вактни қисман иктисодлаш ва нафакат ишдаги, балки оиладаги мухитни ҳам согломлаштиришга имконият яратиши мумкин. Бу йуналишдаги асосий тадбирлардан бири — раҳбарнинг бошқарувга оид вазифаларини ходимлари орасида таксимлай олиши ва баъзи бир ваколатларни ўз уринбосарларига топширишидир. Ташкилотда узаро ишончнинг мавжудлиги, самимий ва инсоний муносабатлар хукм суриши, ходимларнинг касбий маҳоратлари бу тадбирлар учун асос булиб хизмат килади.
Оилавий мухитни ташкиллаштириш. Оила аъзолари уртасида узаро ишончнинг мавжудлиги, мажбуриятларнинг оила аъзолари томонидан аниқ таксимоти ва узаро ёрдам га доимо тайёрлиқ оиладаги мавжуд зуриқишларни енгиллаштириш шартидир. Бундан ташкари инсон хулқига оид харакатлар ҳам оилавий муҳитни согломлаштирувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Баъзи бир рахбарлар ишдаги вазифаларни устувор, деб биладилар ва оиладаги 100 сум чамаси масалани ташкилотдаги миллион сумлик климат билан улчайдилар. Албатта, бундай назар хар кандай оилавий муаммони арзимас килиб курсатади ва натижада оилавий муаммоларни чеккага суриб куйишни та козо этади. Шунинг учун нафакдт рахбар, балки хар кандай оила эгаси хеч кдчон оилавий масалаларни узга мухит ва жамоага хос меъёр буйича улчай олмайди. Рахбар оиласидаги хар кандай «арзимас» ишга хам имкон даражада эътиборли булгани маъкул.
Юкорида номи зикр этилган тадкдкотчи М.Фейнбергаинг аникдашича, фарзандларнинг кейинчалик ота касбини эгалламаслик сабабларидан бири - ушбу касб юзасидан ота-она таъсирида шаклланган салбий таассурот экан. Шу муносабат билан уйда, фарзандлар орасида уз хизмати, иши юзасидан салбий фиколар билдирмаслик ва болада ишдан эрта ранжиш хиссини уйготмаслик маслахати берилади.
Оилавий мухит ва шахс шаклланиши. Оила кичик гурух сифатида шахснинг шаклланишидаги асосий омиллардан биридир. Оилавий мухит, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги иштироки улгайган шахс характерида уз аксини топади.
Рахбар узининг бошкарув фаолиятидаги хатти-харакати, ходимлар билан муносабатини тахлил кила туриб, купгина хусусиятларнинг илдизини айнан узи яшаб улгайган оилавий мухитдан топиши ажабланарли эмас.
Рахбар уз итоатидаги ходимлар билан муносабатини такомиллаштириб борар экан, узининг баъзи бир одатларидан воз кечишга ва янги хислатларни узида шакллантиришга интилади. Мана шундай жараёнда у «Нега ходимлар билан муносабат куришда айнан шу услубни куллайман?», «Нега яна шу одатимдан воз кечолмаяпман?» каби саволлар билан уз-узига мурожаат этади. Инсоннинг уз-узини тахлил этишга мойиллиги табиий холдир.
Психология фанида таникли олим 3. Фрейд давридан аникланган хакикат шундан иборатки, инсон узидаги у ёки бу хислатни узгартириши учун аваламбор, бу халакит берувчи Холатнинг илдизини англаб етиши лозим. Афсуски, бизнинг купгина шахсий хислатларимиз шаклланишига сабаб булувчи оилавий мухит, оиладаги турли муносабатлар таъсири шунчалик илк даврда руй берадики, уларни эслашимиз ва асл сабабини хотирамизда қайта тиклашимиз жуда мушкул. 3. Фрейд мана шундай хотираларни қайта тиклаш ва шахс томонидан англаниши учун махсус услублардан, шу жумладан, гипноздан хам фойдаланган.
Куйида баён этиладиган оилавий хаёт моделлари тахлили укувчига уз утмишига бир қадар назар солишга, ва шу орқали узининг хозирги мехнат услуби хамда ходимлар билан юзага келаётган муносабатинйкг сабабларини англаб етишига ёрдам бериши мумкин.
Бундан ташқари, оилавий хаёт хусусиятлари, кичик гуруҳ сифатида унга хос конуниятларни билиш кул остидаги ходимлар хулкидаги у ёки бу холатлар сабабини аниклашга, кези келганда ҳатто, уларнинг хаётидаги муаммоларни хал этишда кумак беради.
Оилавий муносабатлар моделлари. Оилавий муносабтларни уч асосий турга тоифалаш мумкин: "Биз", "Биз+Мен+Мен", "Мен+Мен" намуналар.
"Биз "намунасига кура яшайдиган оилада аъзолар доимо бирга булишга интилишади. Бундай муносабатлар факатгина эр-хотин хамжихатлигида эмас, балки фарзандларга булган муносабатни хам уз ичига олади. Вакт утиши билан, ҳатто эр-хотин, хам куриниши, хам ички дунёсига кура бир-бирларига ухшаб кетишади.
Бундай мухитда шаклланаётган фарзанд уз муносабатида иложи борича очиқликка, узгалар билан хамкорлик муносабатларини урнатишга интилади. Мехнат фаолиятида эса у ёки бу вазифаларни бошқа ходимлар билан биргаликда бажаришга мойил, якка тартибда бажарилувчи фаолиятни унча хуш курмайди. Унинг учун жамоадаги ижобий ва соглом мухит, инсоний муносабатлар етакчи уринга чиқа бошлайди. Бундай оилавий мухдгда шаклланган шахс рахбарлик фаолиятини бажарар экан, хар бир масалани ходимлар иштирокида хал этишга интилади ва хатто, якка узи карор кабул киладиган шароитларда қийинчилик сезиши мумкин.
"Виз, Мен+Мен " намуна. Бундай оилада айрим сохаларда эр ва хотин биргаликда харакат килишига карамай, баъзи бир масалаларни алохдца хал этишга интиладилар. Масалан, уйда мехмон кутаётганда, кариндошлар даврасида бирга булиш, лекин уз дуст-биродарлари билан алоҳида-алоҳида муносабатлар куриш. Оилавий хаётга тегишли масалаларни биргаликда хал этиш, шахсий муаммоларда эса мустакилликка интилиш. Бундай ота-она муносабатлари мухдгида улрайган фарзанд хам купдан-куп оилавий хаёт лавхаларини узлаштириб боради. Хатто ота билан бир масалани, она билан эса бошқа масалаларни хал этиш хакидаги коидани узлаштиради. Бундай фарзанд улгайиб мехнат жамоасида фаолият юритар экан, ҳамкасабалар ва ходимлар билан булган умумий ва хусусийликни тез англаб олади, кайси масалани гуруҳ билан хал килиш мумкин-у, кайсинисини узгалардан сир тугиш керақ деган саволга тез жавоб топа олади. Кези келганда мустакдгс равишда иш юритади ва уз кобилиятига ишонади.
"Мен+Мен" намунаси. Оилавий ҳаёт муаммо ва масалалари эркакники ва аелники деб таксимланади. Мен сенинг ишингга аралашмайман, сен эса меникига кабилида иш юритилади. Бундай муҳит албатта, бола тарбиясига хам салбий таъсир этиши мумкин. Бола бундай оилавий муносабатларни тез илгаб олади, качон ва кайси масала буйича кимга мурожаат этишга фаросати етади. Бироқ, оилавий хаётнинг жозибадор ранглари, хамжихатлик ва хамкорлик муносабатларидан келиб чикувчи мазмундор ва чукур хислар фарзанд учун бегона булиб қолади. Бундай мухитдаги фарзанд тез улгаяди. ўз муаммо ва саволларига жавоб излай:да мустакдп ҳаракат кила олади, аммо уз эҳтиёж ва мацсадларини устувор килиб куяди. Раҳбар сифатида 5гккаҳокимликка, узгалар фикрини инобатга олмасликка мойил. Ушбу келтирилган оила намуналарида шахс шаклланишига оид таърифларни узил-кесил деб булмайди. Бу таърифлар шахсда у ёки бу хислатларнинг шаклланишига асос булиб хизмат килади холос. Боланинг улгайиши давомида шунчалик куп омиллар мавжудки, уларнинг тарбиявий кучини назардан четда колдириб булмайди. Масалан, мактаб муҳити, тенгкурлар давраси, турли гуруҳ ва жамоаларга аъзолиқ узга ясинс висиллари билан муносабат хусусияти ва бу йулдаги муаммелар шахснинг уз-узини тарбиялаши ва комилликка интилишдаги асосий омиллардир.
Оша таркиби ва шахс хислатлари. Оила кичик гуруҳ сифатща миллат ва худудга хос хусусиятларни узида акс эттирада. Узбек оилаларига хос хусусиятлардан бири - унинг кўп фарзандлилиги ва куп погоналилигидир. Куп поюналилик дегандг, бир оилада бир неча авлод вакилларининг бирга яшашлгри назарда тутилади. Масалан, ота-она, фарзанд ва невараларнинг бирга яшаши. Оиланинг бундай таркиби бола у!гайишида, фарзанднинг ижтимоий мухит билан муносаэатлар куришида ўзига хос тарзда таъсир этади. Хусусая, куп погонали оилаларда улгаювчи фарзандларда катталарга иззат, эътибор шаклланиши учун кулай омиллар мавжуд. Бундай оилада бола иерархик муносабатлар тизимини тез узлаштиради. Бундай мухит гуруҳ иштирок-чиларининг ёшига қараб муносабат куришда, шахснинг гурухдаги ижтимоий мавкеини тез илгаш ва шунга мувофик муносабат куришга кучли таъсир этади.
Ошадаги фарзандлар сони ҳам бола характерида уз аксинитопади. Тахлилимизни уч фарзандли оила мисолида давом эгтиришимиз кулай. Одатда тунгич фарзандга оиладаги ташкший масалалар юклатилади ва бундай вазият болада масъулият ҳисси эрта шаклланишига имкон яратади. Оиладаги тунгич фарзанд ука-сингилларга бош, ота-онанинг урнигамасъул ва кези келганда ота-она топширигига биноан кичикларга етакчилик килади. Бундай шароит болада ташкшотчилик қоб"илиятининг эрта шаклланишига асос булиб жзмат килади.
Ошадаги Уртанча фарзанднинг мавкеи узгача. Одатга кура, угганча фарзанд катта акага буйсуниши лозим ва шу билан &1рга узидан кичикларни бош кара олиш имкониятига ҳам эп. Лекин у кичикларга булган таъсирини айрим вазиятлардагина бажара олади. Ота-онанинг кенжа фарзандга «эркатой» сифатида эътиборли булишлари эса уртанча фарзанднинг калтис ҳолатини янада заифлаштиради, унинг ички гурикишини кучайтиради. Оилаларни урганиш давомяда тунгич ва уртанча фарзанд уртасидаги муносабатларда келишмовчилик ҳоллари куп учраши кузатилган. Бундам муҳитда эса, уртанча фарзандда низога мойиллик шаклланишининг эхтимоли купаяди.
Оилада кенжа фарзанднинг мавжудлиги вазиятни янада кескинлаштиради. Одатда оиланинг эркатойи булмиш кичик фарзанд ота-онанинг эътиборини узига тортади, катта ака ва опалардан эса унга деярли уйиндан бошка юмуш колмайди. Бундай муҳит кенжа фарзандда атроф-муҳитга бир оз енгилроқ, хатто, уйиномуз муносабатда булишга асос булиши мумкин. Албатта, ушбу тавсифларни мутлакр хакикатга йуйиш хато буларди. Лекин, куп фарзандли оилага хос булган ички гуруҳий динамика болада у ёки бу характер хислати шаклланиши эхтимолини оширади. Куп фарзандли оилавий мухитда шаклланган хислатлар эса албатта шахслараро муносабатларда уз аксини топмай куймайди, ва инсон мехнат фаолиятига кадам куйганда жамоа аъзолари билан буладиган муносабатларга таъсир этади. Америкадаги бир канча илгор тадбиркорлар биографиясини урганиш натижасида уларнинг купчилиги оилада тунгич фарзанд эканликлари х&кида маълумотлар мавжуд.
Шахсюшг уз-узини бахолаши. Оилавий мухитда шахснинг асосий характер хислатларига асос солинади. Бу характер хислатлари эса улгайган фарзанднинг мехнат жамоасига кириб боришида ва хатто рахбарлик фаолиятини амалга оширишда хам уз аксини топади. Мана шундай характер хислатларидан бири шахснинг уз-узини бахолашидир.
Уз-узини баҳолаш деганда инсоннинг бирон-бир муаммоли вазиятга нисбатан уз кучи ва кобилиятини мослаштириш жараёнига айтилади. Шахс каршисидаги масала ечимининг мураккаблигини акс эттирган х°лда ва бу ечимни уз имкониятлари билан киёслаган ҳолда уз-узига юкори, адекват/мос ёки паст бахо бериши мумкин. Юкори баҳолаш хусусиятига эга шахс узини хар қандай масаланинг уддасидан чиқа оладигандай тутади, уз кучи ва қобилиятига хаддан зиёд ишонади. Адекват равишда узини бахолаш даражасидаги одам эса, ечимни уз қобилияти ва имконияти билан хакдоний тарзда таққослай олади, уз масъуллигига керагидан ортиқ вазифани кабул килмайди. Уз-узини паст бахолаш хусусиятига эга инсон уз кучи, кобилияти ва имкониятига етарли даражада ишонмайди. Бундай киши ута кобилиятли булиши мумкин, лекин узига нисбатан танкидий муносабатнинг кучлилиги натижасида ундаги мавжуд имкониятларни тугри бахолай олмайди.
Шахснинг уз-узини баҳолаши хислати раҳбар фаолиятидаги мухим психологик омиллардан биридир. Рахбар уз каршисидаги масалани еча олиш ёки олмаслиги, кандай муддатларда кузланган мақсадга эришиши ва хатто, лавозимдаги усишни режалаштиришда ҳам уз-узини баҳолаши хусусиятидан келиб чикади. Шу муносабат билан шахснинг уз-узини баҳолаши адекват даражадан сал юқори булиши мақсадга мувофикдир. Одатда, шахснинг уз-узини баҳолаш методикаларида кайд этилган даражалар куйидаги кийматларда ифодаланади:

Психологларнинг фикрига кура, инсондаги уз-узини баҳолаш даражаси 0,75 қийматда булганда оптимал ҳисобланади. Бундай ҳолат инсоннинг уз олдига доимо имкониятидан юкорироқ мақсадлар куйиш ва доимо уз-узини такомиллаштиришга туртки булиб хизмат килади.
Уз-узини баҳолашнинг негизи оилада шаклланади, деб таъкидлаб угилган эди. Ота-онанинг фарзанд қобилиятларини баҳолашлари аста-секин боланинг уз қобилиятини узи бахолашига айланади. Ота-она фарзанди қобилиятини юкори баҳолаши, бола ютукларини қайта-қайта эслатишда, унинг бирон ишни бошлаши ва якунлашига ишонч билдиришда ва дастлабки хатоларни иложи борича танкид килмаслик оркали ифодаланади.
Болада уз-узига ишончнинг пастлиги эса муглакр тескари оилавий мухитда кузатилади. Боланинг хар бир камчилигига эътибор каратиш, уни мустакил харакатларига ишончсизлик билдириш, бола уддалаётган ишидаги ютуклар урнига камчиликларни куриш унда, хаддан зиёд танкидийликни ва уз-ўзини паст бахолашни шакллантиради. Фарзандни мана шу икки кугб уртасидаги оптимал нуктада улгайтириш булажак рахбар муваффаклятининг асосини яратишга замин булиши мумкин.



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish