1.3. Психологиянинг бошкарувда тутган урни
Бошкарув ҳақида умумий тушунча. Фанда бошкарув тушунчаси тизимнинг $з хаёт фаолиятини таъминлаш жараёни сифатида тушунилади. Бундай тизимлар қаторига биологиқ техниқ ижтимоий тузилмалар киради. Бошқарув тузилма сифатида бошкарувчи ва бошқарилувчи булакларга ажратилади.
Бошқарув уз тасарруфидаги бошкарилувчи булакка мунтазам, режали ва макрадга йўналган тарздаги таъсир кучига эга. Бундай узаро фаолият тизимнинг ишчанлик кобилиятини таъминлайди. Бошқарувдаги тадқиқотлар кибернетика фани юзага келиши туфайли жадал суръатлар билан ривожланиб, мураккаб тузилмани бошкаришнинг илмий асосланган тавсиялари амалиётга татбиқ этила бошланди.
Бошкарув билимлари куп жихатдан давр эхтиёжини акс эттирувчи асосий манбаа булиб хисобланади. Бошкарув жараёни, бир томондан, тузилманинг яхлитлигини таъминласа, иккинчи томондан уни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш имконини беради. Шу уринда бошкарувнинг икки асосий функцияси фаркланади: максадга йуналтирувчи ва ташкилий функциялар.
Максадга йуналтирувчи функция тузилмани янада мукаммшглаштириш максадига йуналтиради. Ташкилий функция эса тузилманинг максадга эришишдаги ички тартиби ва унинг турли кисмлари уртасидаги узаро мувофикликни таъминлайди.
Юкоридаги асосий икки бошкарув функцияси қатор вазифалар оркали амалга ошади. Масалан, максадга йуналтирувчи функцияни адо этишда фаолият таркибига:
натижани прогнозлаш;
максад сари фаолиятни режалаш;
амалга ошириш мотивациялари киради. Максадга йуналган фаолиятни амалга ошириш ташкилий
функциялар оркали таъминланади. Бу сохадаги асосий вазифалардан бири фаолиятни назорат этиш ва кучларни сафарбар этишдир. Умуман олганда назоратни амалга ошириш бошкарувнинг иккала функцияси учун ҳам умумий булган универсал хусусият булиб, у бошкарувнинг хар кандай жараёнида доимий кайта алоқани таъминлаб туради. Бошкарув фанидаги асосий тушунчалардан бири кайта алока тушунчаси булиб, бу ибора тузилманинг уз максади сари интилиши кай йўсинда кетаётгани ва кандай жихатларни узгартириш, янада мукаммаллаштириш ҳакида маълумот олишни англатади.
Юкорида қайд этилган бошкарувнинг икки асосий функциясини алоҳида талкин этиш жуда шартли булиб, аслида улар ажралмас ва ягона жараёнлардир.
Рахбарлик бонщарув фаолияти сифатида. Хар қандай бошқарув ушбу жараённи мукаммал тарзда идора этиш эхтиёжини сезади. Шу максадда, тузилма масъул бошкарувчига эга булиши лозим. Ташкилотни тузилма сифатида кабул киларканмиз, унинг рахбари бошкарувнинг айнан икки асосий функциясини таъминловчи шахс сифатида тушунилади.
Ташкилот микёсида тахдил килинганда юқорида қайд этилган асосий функциялар куйидагича ифода этилади:
Максадга йуналтирувчи функция - ташкилотни маълум максадга олиб борувчи вазифаларни мужассамлаштиради.
Ташкилий функция - ташкилот турли булимларидаги мавжуд имкониятлардан оптимал даражада фойдаланишдир. Радбар адо этиши зарур булган асосий функция ва вазифалар тасвирий равишда куйидагича ифодаланган:
1.1-чизма. Бошкарув функциялари ва унинг таркибий кисмлари.
Рахбарликнинг асосий максади, ушбу вазифалар урта-сида мутаносиблик ва уйгунликка эришиш хамда шу оркали ташкилот бугунлигини таъминлашдир.
Ташкилот бошкарувининг асосий функцияларидан яна куиидаги хусусий функциялар келиб чикади:
• Режалаштириш функцияси:
Натижа кандай булиши хакидаги тасаввур, унга эришиш боскичларива услублар.
Асосий тамойили - бошкарувчи ва бошкарилувчи субъектларни мувофиклаштириш.
• Назорат этиш функцияси:
Ташкилот фаолияти, унинг фаолиятини таъминловчи маблар ва русурслар хакидаги маълумотларни саклаш, бошкарувнингтаъсирчанлиги хакидаги ахборотларга эга булиш. Назоратнинг асоси — хисоб-китоб хамда назорат жараёнидаги реал фаолиятни режага солиштириб боришдан иборатдир.
• Сиёсий-хукукий функция:
Ташкилот ходимларининг жамиятда кабул килинган қонун ва ҳуқуклар доирасида фаолият юритишларини назорат этади ва таъминлайди.
• Ижтимоий функция:
Ижтимоий ходисалар (турли касб фаолияти ва уларга хак тулаш тафовутлари, ижтимоий адолатни татбиқ этиш, ижтимоий химояга мухтож ходимларнинг мавжудлиги.
• Рахбатлантириш функцияси:
Ижро харакатлари меъёрда утишини таъминлашдан иборат бўлиб, моддий ва маънавий рагбатлантириш воситаларини уз ичига олади. Бошкарув максади ва вазифалари бошкарув муносабатларини келтириб чикаради ва Бошкарув психологияси айнан шу муносабатлар таркибини урганади.
Бошкарув психологиясининг предмети ва вазифалари. Куриб утганимиздеқ бошкарув психологияси бошкарув максади ва вазифаларни амалга ошириш давомида бошқарув' субъекти ва объекта уртасида юзага келувчи муносабатни талкин этади. Мазкур муносабат тизимининг ташкилий кисмлари узаро итоатдалиги билан характерланади.
Тизим ичида амал килувчи итоат тамойили бошкарув фанида субординация деб аталади ва бу ибора оркали тизимнинг марказлашганлиги назарда тутилади. Субординациядан келиб чикувчи муносабатлар ташкилот ходимлари хулкида итоат ва ижро этиш шаклларини назарда тутади. Аммо, бошкарув амалиёти нафакат раҳбарият ва итоатдаги ходимлар муносабати, балки бир даражада турувчи ва тоифаси жиҳатидан баробар ташкилот аъзолари уртасидаги муносабатларни хам урганади.
Тизимнинг бундай кисмлари уртасидаги муносабатларни узаро мувофиклаштириш, улар уртасидаги хамжихатлик шаклларини янада мукаммаллаштириш координация тадбирларида намоён булади.
Бошкарувдаги субординация ва кординация муносабатлари ташкилот миқёсидаги вертикал ва горизонтал алоқаларни ажратиш заруратини тугдиради. Демақ вертикал ал окал ар узаро итоатдаги ходимлар уртасида юзага келувчи муносабатлардан иборат булса, горизонтал алокалар узаро координацияни, яъни тизимнинг тенг ва мустакил кисмлари уртасидаги муносабатларни назарда тутади. Бунданташкари, бошқарув муносабатлари узининг расмий ва норасмий куринишига хам эга.
Расмий муносабатлар хизмат мажбуриятларига асосланади, норасмий муносабатлар эса ташкилот микёсида хизмат килувчи ходимлар уртасидаги ихтиёрийлик ва узаро хохишга таянади. Шу муносабат билан, бошқарув психологиясининг асосий вазифаларидан бири юқорида таъкидланган муносабатларни янада мукаммаллаштиришдан иборатдир.
Бошкарув психологиясининг бошка туркум вазифалари бошкарув методларини шакллантириш булиб, ушбу тадбир ташкилотнинг самарали фаолиятини таъминлаш максадидаги таъсир этиш имкониятларини ишлаб чикишдан иборатдир
Ташкилот персоналига таъсир этиш услубларини уч гурухга буламиз: маъмурий, моддий ва маънавий шаклларда таъсир этиш. Буларнинг ҳар бирида маълум психологик мазмун намоён булади ва бошкарув психологияси фан сифатида бу чораларнинг ходимга таъсирчанлик имкониятини тадкик этади.
Бундай таъсир этиш тадбирлари орасида ходимларни мотивациялаш, яъни бажарадиган меҳнатга иштиёқуйготиш масаласига катта эътибор қаратилади. Бошқарув объектига таъсйр этиш услубларига кура, унинг бевосита ва бавосита таъсйр шакллари ажратилади.
Бошкарув психологияси фанидаги асосий тушунчалардан бири, бошкарув субъекти ва объекта масаласидир. Бевосита бошкарув жараёнини куз олдимизга келтирсақ бошкарув субъекти сифатида рахбарни, объект тарзида эса ходимни ва мехнат жамоасини тасаввур этишимиз мумкин. Бироқ, рахбар уз фаолиятини ташкил этиши ва уз-узини бошкариши уни нафакат бошкарув субъекти, балки объект сифатида ҳам тушуниш заруратини қуяди. Раҳбарнинг касбий мукаммаллашуви, уз-узини бошкариш малакаларини эгаллаши ташкилот ва ходимлар бошкарувидаги асосий мавзулардан бирига айланади.
Юкоридаги фиколардан келиб чикдан холда, бошкарув психологиясининг предмети сифатида, бошқарув жараёнидаги инсон фаолияти кабул кмлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |