Малакавий амалиёт бухоро– 2021


-БОБ. БЎЛАЖАК МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА



Download 0,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/32
Sana13.12.2022
Hajmi0,55 Mb.
#884698
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
amaliyot qollanma

1-БОБ. БЎЛАЖАК МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА 
МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ 
1.1. Малакавий амалиёт ҳақида тушунча 
Малакавий амалиёт – бўлажак мутахассисларни тайёрлашда ўқув-
педагогик жараёнининг асосий қисми ҳисобланади. Малакавий амалиёт 
намунавий ва ишчи ўқув режасига мос равишда амалга оширилади. Малакавий 
амалиётнинг мазмумни амалиёт турига қараб, кафедрада ишлаб чиқилган 
дастурига мос бўлади. Малакавий амалиёт ўқув машғулотларидан ажралган
ҳолда ташкил этилади. Малакавий амалиётни талабалар олий таълим
муассасаси билан шартнома тузилган ташкилотларда ўташлари мумкин. 
Айрим ҳолларда битирувчи курс талабалари ўзи ишлашни 
режалаштираётган таълим муассасаларида фаол малакавий амалиётни 
ўташлари мумкин. Талабаларнинг малакавий амалиётни ўташ жойлари олий 
таълим муассасаси ректори томонидан чиқарилган буйруқ асосида ташкил 
этилади.
1.2. Малакавий амалиётнинг мақсади ва вазифалари. 
Малакавий амалиёт мақсади - бўлажак мутахассисларни касбий 
фаолиятга тайёрлаш, олган билимларини амалиётда синаб кўриш, педагогик 
ва касбий фаолият маъсулиятини ҳис этиш ва ўз устида ишлаш
кўникмасини шакллантириш, шунингдек, тажрибали мутахассисларнинг иш 
фаолиятини ўрганишдан иборат.
Малакавий амалиёт вазифалари:

Талабаларда танланган касбига қизиқишни такомилаштириш; 

Касбий фаолият ҳақида бир бутун тушунчани шакллантириш; 

Касбий кўникма ва малакаларни шакллантириш

Касбий фаолият бўйича тажрибани яратиш. 

Талабаларнинг 
олган 
назарий 
билимларини 
чуқурлаштириш, 
мустаҳкамлаш ва уларни амалда қўллашга ўргатиш. 

Мустақил ва ижодий ишлашга, илғор тажрибаларни мунтазам 
ўрганишга, касбий фаолиятда ижодкор бўлишга ундаш. 

Мутахассислик фанидан билимларини янада кенгайтириш ва 
чуқурлаштириш. 

Амалиётчиларнинг ўзларига бириктирилган ишларни мустақил 
равишда ташкил этишига эршиш. 

Мутахассисликдан дарс типларига, дарс ўтишнинг илғор усулларига, 
замонавий методларга алоҳида эътибор бериш. 

Мутахассисли 
дарсларини 
кўргазмали 
қуроллар, 
техника
воситаларидан унумли фойдаланган холда ўтишларига эришиш. 

Кенгайтирилган дарс ишланмалари туздириш. 

Тажрибали мутахассислар, ўқитувчилар иш фаолиятини кузатиш, 
ўрганилган фаолият юзасидан муҳокама ташкил қилиш. 




Амалиётчиларнинг бир-бирларининг дарсларини мунтазам кузатиб 
боришларини назорат қилиш. Кузатилган дарсларни ўша куниёқ таҳлил қилиб, 
ютуқ-камчиликларини айтиш. Методик маслаҳатлар бериш, зарур йўл-
йўриқлар кўрсатиш. 

Бўлажак мутахассисларда раҳбарга хос касбий малака ва кўникма 
ҳосил қилиш, касбий маҳоратларини шакллантириш. 

Малакавий амалиёт жараёнида мустақил ҳолда иш фаолиятини ташкил 
этишга ўргатиш. 

Синф раҳбарлигини олиб бориш, тарбиявий иш, одобнома 
машғулотлари, маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиш.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish