Малака тоифа йўналиши: Бошланғич таълим фани ўқитувчилари Тингловчилар контингенти



Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/85
Sana18.04.2022
Hajmi2,16 Mb.
#560767
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   85
Bog'liq
BT 4.3

учинчидан
, ёшларни байналмилал жаҳон ҳамжамиятида, ҳалқаро майдонда
Ўзбекистонга муносиб ҳурмат туғдириш учун интилиш руҳида тарбиялаш; 
тўртинчидан,
ёш авлодни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат, юксак 
одамийлик ва инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш; 
бешинчидан,
ёш 
авлодни улуғ аждодларимизнинг муносиб ворислари эканликлари, айни 
вақтда жаҳон ва замоннинг умумбашарий ютуқларини эгаллаш руҳида 
тарбиялаш Ўзбекистонда ўқувчи-ёшларни тарбиялашнинг энг долзарб 
масаласидир. 
Давлатимиз раҳбари кўрсатиб берганидек, таълим-тарбия соҳасидаги 
ислоҳотлар: 
биринчидан,
ижтимоий-сиёсий иқлимга ижобий таъсир кўрсатишга, 
умуман мамлакатдаги мавжуд муҳитни бутунлай ўзгартиришга; 
иккинчидан
, инсоннинг ҳаётда ўз ўрнини топишини тезлаштиришга; 


137 
учинчидан,
жамиятда мустақил фикрловчи эркин шахсни 
шакллантиришда; 
тўртинчидан,
инсондаги мавжуд салоҳиятни тўла рўёбга чиқаришга; 
бешинчидан
, умумий ва махсус билимларга эга, онгли, тафаккури 
озод, замонавий дунёқараш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ворис 
бўлган, кучли фуқаролик жамиятини барпо этадиган комил инсонларни 
тарбиялашга қаратилган. 
1993 йилда ишлаб чиқилган "Оила, маҳалла, ўқув билим юрти
ҳамкорлиги" Концепциясида тарақиётимизнинг маънавий-ахлоқий негизи 
миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги эканлиги эътироф этилди, 
миллий ва умуминсоний тарбиянинг қуйидаги ўзаро алоқалари, уйғун 
йўналишлари белгилаб олинди. Миллий тарбия йўналиши орқали ёшларда 
ўзликни англаш, ватанпарварлик, миллий ғурур, миллатлараро мулоқот 
маданияти, миллий мафкуравий онглилик, миллий одоб, фидойилик 
фазилатлари шакллантирилади, ҳалқимизнинг кўп асрлар давомида 
шаклланган эзгу орзуларини, жамиятимиз олдига бугун қўйилган олий 
мақсад ва вазифаларни сингдириш; 
Умуминсоний йўналишда ҳуқуқий, иқтисодий, жисмоний, ақлий, 
эстетик, экологик, гигиеник ва бошқа тарбия йўналишлари амалга 
оширилади. Бу Контцепция миллий давлатчилик ва жамият қурилиши 
талаблари асослилигини таъминлайди. 
Концепцияда оилага алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистонда 1998 
йил "Оила йили" деб эълон қилиниши оиланинг тарбиявий ролини янада 
кучайтирди. Қайд этилган масалалар жамиятимиз, ҳалқимиз, давлатимиз 
тақдири ва унинг дунё миқёсидаги сёсий, иқтисодий, ижтимоий 
салоҳиятини шакллантиришда ғоят
катта аҳамиятга эга эканлигига 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 мартда қабул 
қилинган "Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний 
ақидапарастликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 130-сонли 
қарори мисол бўла олади. 


138 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги 
қонунининг 30-моддасида "Вояга етмаган шахсларнинг ота-оналари ёки 
қонуний вакиллари шахснинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя 
қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, ўқув муассасасигача, умумий 
ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгардирлар", 
деб белгилаб қўйилган. 
"Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"нинг 3.2 бандида эса таълим 
олувчиларнинг ўқиши, турмуши ва дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш 
борасидаги вазифалар ҳал этилишида жамоатчилик бошқарувини 
ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Бу "Оила, ўқув билим юрти, 
маҳалла ҳамкорлиги" бугунги куннинг маънавий, маърифий, мафкуравий, 
тарбиявий зарурати эканлигини билдиради. Ёш авлодни маънавий-ахлоқий 
тарбиялашда ҳалқимизнинг бой миллий, маданий, тарихий анъаналарига, 
урф-одатларига ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали, 
замонавий педагогик технологиянинг ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий 
этилиши, шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг 
устуворлигини таъминлаш; умумий ҳамда миллий педагогик маданиятни 
ошириш; мамлакатимиз фуқаролари орасида миллий мафкуравий тарбия 
ишларини такомиллаштириш "Оила, маҳалла, ўқув билим юрти ҳамкорлиги" 
Концепциясисининг асосий мақсадидир. 
Мактабнинг оила ва кенг жамоатчилик билан алоқаси синф раҳбари 
орқали амалга оширилади. Синф раҳбари ота-оналар билан олиб борадиган 
ишларига қуйидаги вазифаларни ҳал қилади: 
1. Ота-оналар билан яқиндан алоқа ўрнатади ва алоқани доимо 
мустаҳкамлаб боради; 
2. Ўқувчига нисбатан мактабнинг ва оиланинг ягона талаблар қўйишга 
эришади; 
3. Синф ота-оналар жамоасини ташкил этиб, уларнинг синфдаги 
тарбиявий ишларига фаол қатнашишларини таъминлайди; 


139 
4. Ота-оналар ўртасида педагогик билимларни тарқатади ва уларнинг 
педагогик маданиятини юқори даражага кўтаради; 
5. Синфга оталиқ қилаётган ташкилотлар, оила ва мактабга ёрдам 
берувчи ташкилотлар билан алоқа ўрнатади ва уларни синфдаги тарбиявий 
ишларга жалб қилади. 
Синф раҳбарининг ўқувчини яхши тарбиялашдаги оила ва 
жамоатчилик билан ҳамкорлигининг муваффақияти уларнинг бола билан 
қилаётган ишлари ҳақида бир-бирларига қанчалик кўп, аниқ ва мунтазам 
хабар бериб туришларига боғлиқ. Ана шу мақсадда синф раҳбари оилага бир 
қатор тизимли ахборотлар бериб туриши керак: 
- Ўқувчининг ўқув меҳнатига тавсифнома, ўқишдаги муваффақияти ва 
муваффақиятсизлиги, уларнинг сабаблари

олаётган баҳолари.
- Ўқувчинниг ижтимоий фаоллиги ҳақида ахборотлар, ўқувчининг жамоа 
ҳаётидаги иштироки нималардан иборат эканлиги, жамоат топшириқлари ва 
вазифаларнинг бор-йўқлиги, сабаби, уларга ўзининг муносабати.
- Ўқувчининг ўз ўртоқлари, ўқитувчилари билан муносабатида вужудга 
келган ҳолатларнинг характери, мактабдаги муносабатларнниг доираси.
- Ўқувчининг айрим ҳатти-ҳаракатларини таҳлил қилиб, уларга педагогик 
изоҳлар бериш. Оилага ўқувчи тарбиячи ҳақида маслаҳат ва тавсиялар.

Download 2,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish