Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни тарбиялашда оила ва тарбия муассасаси хамкорлигининг мазмуни ва шакл ва методлари



Download 355 Kb.
bet3/15
Sana18.04.2022
Hajmi355 Kb.
#560911
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни тарбиялашда оила ва тарбия м

Ишнинг мақсади: мактабгача тарбия ёшидаги болаларни оилада тарбиялашнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаш ва лурга оиш методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
Битирув малакавий ишнинг вазифалари.
-Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ақлий, ахлоқий тарбиялаш жараёни моҳиятини ёритиш;
- Бола камолотида оила тарбиясининг аҳамиятини кўрсатиш.
- Оилада болаларни арбиялашинг педагогик психологик хусусиятларини аниқлаш;
-Оила ва мактабгача тарбия муассасалари ҳамкорлигининг шакл, усул ва воситаларини аниқлаш;
Битирув малакавий ишининг тузилиши. Кириш, икки боб, 5 параграф, хулоса фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.


    1. . МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИНГ МАЗМУНИ

Мактабгача тарбиянинг вазифаси бола тараққиётини тезлаштириш, уни тезроқ ўқувчи қилиб қўйиш эмас, балки энг аввало ҳар бир бола ўз имконият ва қобилиятларини намоён қилишга шароит яратишдан иборат. Мактабгача ёш боланинг билиш жараёни хусусий амалий йўл билан юзага келади. ҳар бир бола кичик тадқиқотчи. У фаолликни кўради, бола фаолияти қанчалик тўла ва турли – туман бўлса унинг ривожланиши шунчалик осон кечади. Шунинг учун ҳам мактабгача ёшдаги боланинг энг кенг тарқалган фаолиятлари – ўйин, катталар ва тенгдошлари билан мулоқат, предметли, тасвирий, бадиий театрлашган фаолият, меҳнат жараёнига дастурда катта ўрин берилган. Айнан шу фаолиятлар жараёнида боланинг ақлий тараққиёти, ҳиссий шахсий ривожи юз беради, аҳлоқидаги эҳтиётлик, мантиқий тафаккур ўз – ўзини назорат қилиш, ижодий тасаввур каби ҳислатлар таркиб топади.
Мактабгача ёшдаги боланинг тараққиёти унинг олам билан алоқаси яхши йўлга қўйилган ҳолда муваффақиятли кечади. Болаларда ҳиссий ҳозиржавобликни тарбиялаш, фаолияти, ҳатти - ҳаракати ва фаолиятида инсоний муносабатларни намоён қилиш вазифасини қўяди. Бу вазифа болаларнинг барча тирик жонзотлари бирлиги ғоясини тушуниш орқали бажарилади.
Тарбиячининг асосий вазифаси болалар кундалик ҳаётини қизиқарли ишлар, муаммолар, ғоялар билан тўлдириш, ҳар бир болани мазмунли фаолиятга жалб этиш, қизиқиш, ҳаётий фаолиятларини қондиришидан иборат. Болалар фаолиятини ташкил этар экан, тарбиячи ҳар бир болада ташаббускорликка интилиш, турли ҳаётий муаммолардан тўғри йўл топиб чиқиб кета олишга интилишини таркиб топтиради.
Машғулотларнинг боғчадаги педагогик жараёнидаги ўрнини инкор қилмаган ҳолда, муаллифлар уларни болалар билан ишнинг бош воситаси деб ҳисобламайдилар. Шу муносабат билан машғулотлар сони уларнинг давомийлиги аниқ белгиланмаган. Тарбиячининг ўзи уларнинг қайси бирини қачон, қайси воситалар билан ташкил қилишни белгилайдилар. Машғулотларни ўтишидан мақсад, болаларнинг шахсий тажрибаларини умумийлаштириш чуқурлаштириш, бир тизимга солишдан иборат.
Таълим қизиқарли, муаммоли бўлиши, боланинг мунтазам равишда ўсиши мустақиллиги ва ижодкорлигини таъминлаши лозим. Кўп ҳолларда машғулотлар болаларни гуруҳчаларга бўлган ҳолда интеграллаштириб ўтказилади.
Кичик мактабгача ёш
1. Кичик мактабгача ёшдаги бола боғчада кичик ёшдан мактабгача ёшдаги бола тараққиётида муҳим даврдир. Айнан шу даврда бола катталар ва тенгдошлари билан мулоқатларнинг янги кўринишларига ўта бошлайди, нарсаларга янгича муносабатда бўла бошлайди.
Бола илк ёшлик пайтида кўп нарсани ўрганиб олди: юришни, нарсалар билан ҳатти - ҳаракатлар бажаришни ўрганди, нутқни идрок этишни билиб олди, катталар билан мулоқот қилиш тажрибасини эгаллади, уларнинг ғамхўрлигини ҳис қилди.
Психологлар “3 ёш кризисига” эътибор бериб, кўрсатишларича, бола характерида бўладиган ўзгаришлар юз беради. Шу сабабли, катталар бола билан муносабатларини ўзгартиришлари, унга кўпроқ эркинлик, мустақиллик беришлари керак. Катталарнинг вазифаси боладаги мустақилликка интилишни рағбатлантириши, унинг кучига ишонишини қўллаб – қувватлаш лозим.
Кичик мактабгача ёшдаги болалар билан ишда асосийси шуки, катталар болаларга ўз фаолиятидаги ютуқларидан қувонишга имкон яратиши лозим.
Катталар болалар билан биргаликда фаолиятда хатти - ҳаракатларининг янги усул ва услубларини ўргатади, бола имкониятларидан келиб чиқиб, мустақил ҳаракат соҳаларини кенгайтиради.
Тарбиячига ишонч ва унга боғланиб қолиш – боғчада ўзини яхши ҳис қилиши ва ривожланиши учун зарур шарт. Кичик ёшдаги бола онанинг қўллаб – қувватлаши ва тарбиячи ғамхўрлигига муҳтож бўлади. Тарбиячи кун давомида ҳар бир болага эътибор ажрата олиши, мулойим гапириши, эркалаши керак. Тарбиячи муҳаббатини ҳис қилган боланинг атрофдагилар билан мулоқатга киришиши осон бўлади. У катталар хатти - ҳаракатига бажонидил таҳлид қилади, улар билан ўйнайди. Кичик ёш охирига келиб, катталарга кўплаб саволлар берадиган, ҳамма нарсага қизиқадиган бўлади.
Тарбиячи боладаги бу хусусиятни ҳам рағбатлантириши, кузатиш, таққослаш, текширишга ундаши лозим. У болалар билан бирга хурсанд бўлиши, хайрон қолиши, севиниши лозим. Кичик боғча ёшдаги бола тараққиётида катталар билан мулоқотнинг муҳим аҳамиятини ҳисобига олиб, тарбиячи ҳар куни ҳар бир бола билан албатта мулоқатда бўлади.
Ўйин, нарсалар билан шуғулланганда, бадиий фаолиятда тарбиячи болаларга мақсад белгилаш, олинган натижани мақсад билан таққослашга ўргатади.
Кичик мактабгача ёш даврда болада тенгдошлари билан мулоқат эҳтиёжи ўсиб боради. Тарбиячи болаларни кичик гуруҳларда ўйнашга жалб этади, бирга бажаришлари учун топшириқлар беради. ҳар куни тарбиячи гуруҳда болалар ўзаро мулоқатининг турли кўринишларини ташкил этади. Ўзлари мустақил, ихтиёрий фаолият танлашларига шароит яратади.
Кичик мактаб ёшда болаларда теварак – атрофида нисбатан ижобий муносабатни тарбиялашга қулай шароит яратилади. Бу борада тарбиячи болага намуна бўлиши керак.
Кичик боғча ёшдаги болаларни тарбиялаш вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Болаларнинг боғчага кўникишларига шароит яратиш, тарбиячи гуруҳдаги болалар билан ижобий муносабатларини йўлга қўйиши ҳар бир боланинг фаолиятини таъминлаш лозим.
2. Болалар жисмоний тараққиётини таъминлаш, асосий ҳаракат турлари, гигиеник малакаларини эгаллашларига шароит яратади.
3. Болаларнинг билиш фаоллигини ўстириш, теварак – атрофидаги нарса ва ҳодисаларга доир тушунчаларни бойитиш, нарсаларнинг хусусиятларини сенсор текширув, таққослов, таҳлил асосида ажратишга ўргатиш, ўйин, мулоқат қилиш малакаларини ҳосил бўлишига шароит яратиш.
4. Теварак – атрофига ижобий муносабатни, бошқа одамларга нисбатан меҳрибонлик, ўсимлик ва ҳайвонларни асраб – авайлаш ҳиссини тарбиялаш.
5. ҳамкорликда фаолият қилишга қизиқишини ўстириш, катталар ва тенгдошлар билан нутқий мулоқатга кириша олиш малакасини ўстириш.
6. Болалар тасаввури, ижодий қобилиятларининг ўсишига шароит яратиш. Ўйин ва бадиий фаолиятда иштирок этишга қизиқтириш. Ўз режа ва истакларини амалга оширишда қувонишга ўргатиш.
Ҳаракат маданияти асосларини эгаллаш.
ҳаётининг учинчи йили.
Тарбиячининг вазифалари:
- ҳаракатли ўйин ва ўйин машқларда иштирок этишга ҳоҳош уйғотиш;
- Болаларни тарбиячи билан бирга машқлар бажаришга ўргатиш;
ҳаракат пайтида сигналларга риоя қилишга ўргатиш.
Бола нимани ўрганади:

  1. сафланиш, қайта сайланиш.

  2. Умумривожлантирувчи машқлар:

- асосий ҳолатлар (туриб, ўтириб, ётиб);
- ўтириб туриш;
- қўлларнинг содда ҳаракатлари (бир вақтда, бир томонга), нарсалар билан на нарсасиз.

  1. Асосий ҳаракатлар:

- турли йўналишда юриш, югириш;
- мувозанат сақлаш машқлари (баландлиги 25 см.гача кенглиги 20см.гача);
- секин ва жадал югуриш;
- турган ва илгарилама ҳаракат билан сакраш, нарса устидан сакраб туриш;
- тўпни бир – бирига думалатиш; нарса устидан ошириб ирғитиш; горизонтал, вертикал нишонга, узоққа отш;
- тўрт оёқлаб эмаклаш.
Кичкинтойларга таълим бериш ўйин жараёнида осонроқ амалга оширилади, шунинг учун ўйин машғулотларнинг асосий кўриниш ва бош мазмунини ташкил этади.
Сайрда қум, қор, сув предметлар ва ўйинчоқлар билан ўйинлар болаларнинг атрофдаги нарсаларнинг хусусият ва хоссалари ҳақидаги ва нимага ишлатилиши билимларини бойитади, қизиқишларини оширади.
Тарбиячилар билан биргаликда мазмунли ва мустақил ўйинлар болаларга оддий ҳаётий ҳолатлар мантиқини тушуниш имконини беради: «айиқчага овқат тайёрлаймиз», «қўғирчоқни ювинтирамиз», «қуёнчани даволаймиз», «меҳмон кутамиз» кабилар.
Қувноқ маукчалар, қушчалар, капалаклар, қорпарчалар бўлиб тақлид қилиб ўйнаш болаларда ижодкорлик, ташаббускорликни ўстиради.
Кун давомида ҳар бир бола ўйинларда иштирок этишдан ижобий тассурот олади.
Тарбиячининг вазифаси ҳар бир боланинг ўйин тажрибасини ошириш, ўйин жараёнида ижодкорлик, тенгдошларибилан мулоқот қилишга ўргатиш.
Ўйинни ривожлантириш йўллари: бу тарбиячиларнинг болалар билан ҳамкорликдаги ўйини, ўйин муҳитини яратиш, кичкинтойнинг ўйинчоқлар, нарсалар, анжомлар билан хатти - ҳаракатларида ижодкорлик, бир – бирларига нисбатан меҳрли бўлишларини тарбиялаш.
ҳаётининг 3 – йили.
Ижодий ўйинлар.
Мазмуни. Мазмунли ўйинчоқлар, тақлид сўзли ўйинлар, қурилиш материаллари билан ўйинлар, қум, сув, қор билан ўйин ҳаракатлари.
Ўйин малакалари катталар билан биргаликда ўйинлар оддий мазмунли баён этиш.
Ўйин ҳаракатларини мустақил бажариш, уларни бошқа ўйинчоқларга кўчира олиш (ювинтириш, боқиш, сайр қилиш).
Катталар кўрсатмаси билан ва мустақил равишда ўринбосар предметлардан фойдалан олиш (таёқча – қошиқ, кубик - машина). Ўйин ҳаракатларини катталар (онамдек, дадамдек), ҳайвонлар (қуёнчадек, хўрозчадек)га боғлаш, ўйинчоқларни диққатини тўплаб ўйинаш.
Тарбиячи намунасига кўра тақлидий ўйинларда ўзига хос ҳаракат ва овоз тақлидларини қилиш. Тарбиячи ўқиётган матн мазмунига кўра мустақил равишда ўйин ҳаракатларини бажариш: гул териш, қуёнча, улоқча, мушукча ҳаракатларини бажариш. Турли ҳаракатларини мусиқа жўрлигида бажариш.
Тарбиячи билан ўйин персонажи орқали мулоқотга кириш. Бошқа болаларнинг ўйин ҳаракатларини кузатиш, уларга тақлид қилишга ҳаракат қилиш. Улар билан тинч ўйнаш.
Тарбиячи намунасига кўра тенгдошлари билан умумий ўйинчоқни ўйнаш (бир-бирига тўп думалатиш, қўғирчоқни бирга ўйнаш).
Ўйин сюжетида оддий қурилмалардан фойдаланиш. Улар ёрдамида ўйин сюжетини ривожлантириш.
Ўйинчоқларга нисбатан меҳрибон бўлиш (қуёнчани эркалатиш, қўғирчоқни овқатлантириш).
Тарбиячи ва бошқа болалар билан муаммоли ўйин ҳолатларини ҳал қилишда қатнашиш (қуёнчамиз ксал бўлибқолди, айиқча этикчасини йўқотибди, қўғирчоқни кўйлаги кир бўлибди ва ҳоказо).
Дидактик ўйинлар.
Мазмуни. Дидактик ўйинчоқлар билан ўйинлар – материаллар, миноралар, предметлар. Суратли стол ўйинлари, мозайка, кубиклар ва ҳоказо.
Ўйин малакалари. Ўйин вазифасини қабул қилиш: ўйинчоқларни тўғри кетма-кетликда йиғиш, ёйиш, ранги, шакли, катталигини айтиш, икки предметни таққослаш, ўхшашини топиш, жуфтини тузиш. Ўйин вазифасига мувофиқ ҳаракат қилиш.
Ўйин давомида тарбиячи билан гаплашиш: предмет номи, ранги ўлчами ҳақида ўйинда топқирлик қилиш, квадрат ва учбурчакдан уйча ясаш, учта учбурчакдан арча ясаш. Тарбиячига аниқловчи саволлар бериш: «Бу нима?», «Номи нима?», «Матрёшкани қандай қилиб ясаш мумкин?».
ҳаётининг 4 – йили.
Ижодий ўйинлар.
Мазмуни. Маиший мавзуларда оддий сюжетли ўйинлар уюштириш. Драматизация ўйинлари. ҳайвон, қуш, эртак қаҳрамонларига тақлид қилиб ўйнаш. Бармоқ театри, қўлқоп театридан фойдаланиб ўйнаш, мусиқа остида импровизация қилиш. Қурилиш материалларидан оддий қурилмалар ясаш. Сув, қум, қор, қоғоз била синов ўйинлари.
Ўйин малакалари. Тарбиячи билан бирга ўйнаш, мураккаб бўлмаган ролли диалогда қатнашиш. Ўйиндаги ўз ролини тўғри айтиш. Ўйин ҳақидаги саволларга жавоб бериш.
Мустақил ўйинда бир неча ҳолатли мазмуни акс эттира олиш.
Тарбиячи ундаши билан ўйин муҳитини тўлдириш, тегишли ўйин бурчагида мустақил ўйнай олиш. Ўринбосар предметлардан фойдаланиш.
Тенгдошлари билан ўйин мулоқотига киришиш, биргаликда фаолият ҳақида келишиб олиш.
Мусиқа кайфиятига кўра ўйин образлари яратишга ҳаракат қилиш.
Тарбиячи ундаши билан таниш эртакларни ўз ўйинларида акс эттириш. Давра ўйинларида қатнашиш. Ўйинларида турли кийимлар мусиқа асбобларидан фойдаланиш.
Тарбиячи билан турли қурилмалар ясаш.
Турли материаллар билан синов ўйинлари.
Қум ва қор билан ўйинлар. Хўл ва сочилувчи қор, нам ва қуруқ қумдан шакллар ҳосил қилиш. Ерга асфальта ингичга қатлам қум сепиб тирқишли пақирчадан сув сепиб, қорни зичлаб, бўёқ, сув билан ранг бериб, қорда оёқ кийим изларини қолдириб ўйнаш.
Сув ва совун кўпиги билан ўйин. Сувли тоғора, кўлмак, ариқчага турли нарсаларни солиш, сувни кўпиртириш, бир тоғорачадаги сувни паралон бўлагига шимдириб, иккинчисига қўйиш, сув остида идишлар, ўйинчоқлар ёрдамида пуфаклар чиқариш.
Қоғоз билан ўйинлар. Қоғоз бўлагини ғижимлаш майда бўлакларга қирқиб шамолда ўчириш.
Соя билан ўйинлар, билан ёруғликни деворга тушириб, қўл, қўғирчоқлар соясини ҳаракатлантириш.
Дидактик ўйинлар.
Мазмуни кўра ҳаракат қилиш. Унча мураккаб бўлмаган схемаларни тушуниш. Предметларни геометрик шакллар билан алмаштириш.
Дастурни эгаллаш даражаси. (4 ёш).
Паст. Ўйинлари бир хил, мазмунан ўта содда. Ўринбосар предметларни ишлатишга қийналади. Тарбиячи билан бирга ўйнаганда ташаббускор эмас, ўз ролини белгилаб бераолмайди. Ўйин жараёнида жанжаллашиб туради, ўйинчоқларни эгаллаб олишга ҳаракат қилади. Диққати тарқоқ бўлиб туради.
Ўрта. Ўйин ҳаракатлари турли – туман. Мазмун жиҳатдан бир – бирига яқин боғлиқ воқеаларни ўйинида ифодалайди. Тарбиячи билан бажонидил ўйнайди, мустақил ўйинида ўйин ҳаракатлари ва тарбиячи нутқини акс эттиради. Тақлидий ўйинларда ўйин образини кўрсатиб бера олади. Бошқа болаларнинг ўйин фаолиятларини қизиқиш билан кузатади, бирга ўйнаб кетади, лекин ўйин ҳаракатларини келишишга қийналади. Ўзининг ўйиндаги ролини айтади.
Юқори. Бола ўйинда турли воқеаларни акс эттиради. Ўринбосар предметлардан мустақил фойдаланади, ўз роли ва ўйин ҳаракатларини айтади. Тарбиячи билан ўйинда ҳолатга тез кириша олади, ташаббускорлик кўрсатади, ўйин диалогига қизиқиш билан киришади. Яккама – якка ўйинда овоз чиқариб гапиради, овоз ифодасини ўзгартиради.
Ўйинга доир таклифлар киритиб туради. Севган ўйинларнинг номини айтади, таниш ўйинларнинг доираларини яхши билади, риоя қилади.
Бола ижтимоий муносабатлар оламига киради.
Атрофдагилар билан олиб бориладиган ижобий ҳиссий, мазмунли мулоқот боланинг тўлақонли ривожланиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Тарбиячининг вазифаси:
- болаларда яқин кишиларга нисбатан ижобий муносабатларни шакллантириш;
- яқинлари, тенгдошлари, эртак қаҳрамонларининг ҳолатлари жонкуярликни уйғотиш, қизғаниш, овутиш, эркалаш;
- болаларга катталар ва тенгдошлари билан мулоқотга киришишнинг турли усулларини эгаллашларида ёрдамлашиш;
- аста – секин ахлоқ маданияти қоидаларини бажаришга ўргатиш;
- болаларнинг одамлар, уларнинг ташқи кўринишдаги, жинсидаги ўзига хосликлар, ҳиссий ҳолатлар, инсоний хатти - ҳаракатлар ҳақида тушунчаларини бойитиш, оила қариндошлик муносабатларини тушунтириш.
Бола ва катталар
ҳаётининг 3 – йили.
Тушунчалари ва билиш малакалари.
Катта одамлар. Катталар, уларнинг хатти - ҳаракатларига қизиқиш катталарни ҳаётда ва суратда таниш. Тана қисмларини кўрсатиш, билиш катталарнинг болаларга меҳрибонлик кўрсатаётган пайтларини фарқлаб, айтиб бериш.
ҳиссий ҳолатлари. Тарбиячи билан биргаликда ҳиссий ҳолатлар яққол тасвирлангансуратлар ва ўйинчоқларни кузатиш, (куляпти, йиғляпти). Юз тузилишига кўра ҳиссий ҳолатни фарқлай олиш. Уларга доир жумлаларни тарбиячи кетидан қайтариш.
Оила. Тарбиячи билан оила тасвирланган суратларни кўриш. Ойиси, дадаси, болалар қайсилигини кўрсатиш. Ота-оналарнинг болаларга ғамхўрлик қилишганини, суратларда кўрсатиб, айтиш.
Амалий малакалар, ахлоқи, мулоқоти. Катталар ундаши, кўрсатмасига биноан яқинларига меҳрибонлик қилиш, бирга ўйнаш, мулоқотга киришиш. Эркалаш, овутишни, миннатдорчилик билдиришни ўрганиш.
ҳаётининг 4 – йили.
Тушунчалар, билиш малакалари.
Катталар. Катталарни ҳаётда ва суратларда таниш. Ташқи кўриниши, соч турмаги, кийими, пойафзалига қараб ўзига хос томонини ажратиш, жинс белгисига кўра фарқланиш.
Тарбиячи ёрдамида суратлардан, эртаклардан, ҳаётий воқеалардан катталарнинг болалар ва жониворларга ғамхўрлик қилаётганини аниқлаш. Болаларнинг атрофдагиларга шу каби муносабатини кўрсатиш.
ҳиссий ҳолатлар. Тарбиячи билан биргаликда одамларнинг ҳиссий ҳолатлари яққол кўрсатилган суратларни кўриб, юз ишораси ҳатти - ҳаракатларини аниқлаш.
Оила. Оила тасвирланган суратларни кўздан кечириш. Оила аъзолари номини айтиш. Умумий шодлик кайфиятини унинг сабабини кўрсатиш. Қоғоздан оила тасвирини ясаш. Мебель, идишлар ясаш. Ўз оиласи ҳақидаги саволларга жавоб бериш.
Бошқа болаларнинг ҳам оиласи борлиги, уларда ҳам болалар ва ота – оналар бир – бирларини яхши кўришларини тушуниш.
Амалий малакалар, ахлоқи, мулоқоти.
Яқинларига катталар намунасига кўра ва мустақил тарзда меҳрибонлик қилиш. Катталарни «Сиз»лаш, тарбиячини исми – шарифи, отасининг исми билан чақириш. Катталар унга гапираётганда қараб туриш, саволларига жавоб бериш. Катталар билан бирга фаолиятга бажонидил киришиш, катталарнинг эслатишига кўра ва мустақил равишда саломлашиш ҳайрлашиш, миннатдорчилик билдириш.
Болалар ва уларнинг тенгдошлари.
Тушунчалари, билиш малакалари.
Болалар. Болаларни ҳаётдаги ва суратларда таниш, билиш, гуруҳдаги болаларни таниш, ечимини билиш.
ҳиссий ҳолатлари. Болалар юз ишораларига қизиқиш, юз қисмларининг номини айтиш. Тарбиячи билан бирга ҳиссий ҳолатлар ёрқин тасвирланган суратларни кўриш.
Муносабатлар. Тарбиячи билан болаларнинг бир – бирларига ижобий муносабатда бўлаётганини тасвирланган суратларни кўриш. Тарбиячи тавсиясига кўра болаларнинг яхши ишларига эътибор бериш.
Амалий малакалар, ахлоқи, мулоқоти. Тарбиячи ундаши, кўрсатмасига кўра тенгдошларига меҳрли бўлиш. Болалар билан мулоқотга киришишга қизиқиш, бирга ўйнаш. Ўйинчоқларни, ҳайвон-жониворларни асраб-авайлаш. Нутқида «биз» олмошини ишлатиш.
ҳаётининг 4 – йили.
1. Тушунчалари, билиш малакалари. Болалар. Болалар ташқи кўринишидаги ўзига хосликни билиш. Исмларини билиш.
ҳиссий ҳолати. Тарбиячи ёрдамида болалар ҳиссий ҳолати ҳақида хулоса қилиш. Биров хафа бўлиб қолса ёнига бориб, овутиш кераклигини билиш. Қувноқ ва ғамгин мусиқани билиш.
Муносабатлар. Боғчада болалар бир-бирига исмини айтиб мурожаат қилишларини билиш, саломлашиш, ўйинчоқларни қизғанмаслик. Мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган ишларни билиш.
Амалий малака, ахлоқ, мулоқот. Мустақил равишда тенгдошларининг исмини айтиш, бирга ўйнаш, уларга меҳрибонлик қилиш. Умумий ишда бажонидил иштирок этиш, бундан завқланиш.
Бола нарсалар оламини билади, меҳнатга ўрганади.
Болани ўраб турувчи теварак олам унинг ривожланишида алоҳида аҳамиятга эга. Сабаби, бола билиш фаолияти билим малакалари нарсаларга бевосита боғлиқ бўлади.
Тарбиячининг вазифалари:
- теварак – атрофдаги нарсалар ҳақида аниқ тасаввурлар ҳосил қилишга ёрдамлашиш;
- нарсаларни асрашга ўргатиш;
- нарсаларни идрок этишдан, сенсор таҳлилга аста – секин ўтишни таъминлаш;
- тегишли сўз бойлигини эгаллашга ёрдамлашиш.
Болалар катталарнинг фаолиятига қизиқадилар. Шу қизиқишни қўллаб – қувватлаб, педагог болаларга катталар меҳнати ҳақида дастлабки тушунчаларни эгаллашда ёрдам беради. Болаларда яқинларига нарсаларига, ўйинчоқларига ижобий муносабатни тарбиялаш лозим.
Нарсалар олами.
Нарсалар ҳақида тушунчалар. Теварак – атрофдаги нарсалар ҳақида аниқ тассаввурга эга бўлиш. Бу нарсаларнинг нимага ишлатилиши, тузилиш қисмларини, сифати, хусусиятларини, шакли, ранги, катталигини билиш. Билиш текширишга оид дастлабки тушунчаларни эгаллаш, сийпаб кўриш, эзиб кўриш, ялаб – тишлаб мазасини билиш ва ҳоказо.
Билиш ва нутқ малакалари. Нарсаларни фарқлаб, номини билиш уларнинг нимага кераклигини, хоссаларини билиш, нарсаларни белгиларига кўра гуруҳга ажратиш. Нарсалар ҳақида тавсифловчи ҳикоялар тузиш.
Нарсалар оламига муносабат.
Нарсаларга қизиқиш, уларнинг нимага ишлатилишини билиш, асраш, тўғри ишлатиш.
Дастурни эгаллаш даражаси (4 ёш).
Паст. Бола нарсаларни таниб кўрсатади, номини билади. Катталар ёрдами ва кўрсатмасига кўра уларни ишлатади.
Ўрта. Нарсалар номини тўғри айтади, нимага қандай ишлатилишини билади. Сифати, хоссаларини билиш учун ҳаракат қилади. Тўғри фойдаланади.
Юқори. Бола нарсанинг нимага ишлатилиши, тузилишини яхши билади. Тавсифловчи ҳикоя туза олади. Нарсаларни асраб – авайлайди.

Катталар меҳнати.


Тушунчалари. Нарсалар одамлар томонидан тайёрланишини билиш, катталарнинг маиший хўжалик меҳнати ҳақида дастлабки тушунчаларни билиш.
Билиш, нутқ, меҳнат малакалари катталар ёрдамида меҳнат мақсади ва натижаси ўртасидаги алоқани тушуниш. Яхши таниш бўлган меҳнат жараёнини тавсифлаб ҳикоя тузиш. Ўйинларида катталар меҳнатини акс эттириш. Катталарга ёрдамлашишга ҳаракат қилиш.
Катталар меҳнатига муносабат катталар меҳнатига қизиқиш, унга ёрдамлашишга интилиш катталар меҳнати маҳсулига тўғри муносабатни шакллантириш.
Дастурни эгаллаш даражаси (4 ёш).
Паст. Бола меҳнат жараёнини идрок этишга қийналади. У ёки бу ишни ким бажаргани, қандай бажарганини айтиб беради. Пассив нутқни кўпроқ ишлатади. Иш натижасига қизиқиш кучли эмас.
Ўрта. Меҳнат жараёнини бир мунча тўлиқ идрок этади. Шунга доир саволларга жавоб беради. Иш маҳсулига қизиқади.
Юқори. Меҳнат жараёнини тўлиқ идрок этади. Таниш меҳнат жараёни ҳақида ҳикоя қилиб бера олади.
Меҳнат фаолияти малакаларини эгаллаш.
Бола тараққиётида унинг ўзига хизмат қилиш бўйича меҳнатининг роли каттадир. Бу малака аста – секин ҳосил қилинади. Бу ёшда болани тенгдошларига ёрдамлашишга ўргатиш жуда муҳим.
Меҳнат фаолияти ҳақида тушунча. Майда жараёнларни бажариш ҳақида дастлабки тушунчалар, кийиниш, ювиниш, ташқи кўринишни назорат қилиш овқатланишвақтида ўзини тутиш. Шу жараёнларда ишлатиладиган нарсаларни билиш.
Билиш, нутқ, меҳнат ва унинг малакалари. Катталар ёрдамида ўз – ўзига хизматга доир жараёнларни уддалаш. Шунга доир сўзларни нутқида ишлатиш. Таом номларини билиш. Ўйинларида шу малакаларини қўллаш. Меҳнатга муносабат. Мустақил равишда ўз – ўзига хизмат кўрсатишдан мамнунлик. Шахсий нарсаларига авайлаб муносабатда бўлиш, илтимос қилиш, миннатдорчилик билдиришни билиш.
Дастурни эгаллаш даражаси (4 ёш).
Паст. Катталар ёрдамига муҳтожлик сезади. Мустақилликка интилмайди.
Ўрта. Хатти - ҳаракати анча мустақиллашган, катталар ёрдамига кўп мурожаат қилмайди. Тенгдошлари, катталарга ёрдам беради.
Юқори. Ўз – ўзига мустақил равишда хизмат қилади. Тенгдошлари ва катталарга ёрдам беришга интилади.

Бола табиат оламини кашф этади.


Болаларнинг ҳамма нарсага қизиқишини ҳисобга олиб, жонли ва жонсиз табиат билан таништириш керак. Уларни жонивор, ўсимликларни парвариш қилишга табиатда меҳнатга жалб этиш, топшириқлар бериш яхши натижа беради.
ҳаётининг 3 – йили.
Тасаввурлари.
Жонсиз табиат олами. Қум, тошлар, ер, лой, қор, сув, қуёш ҳақида уларнинг хоссалари ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
Жонли табиат олами. Яқин атрофда ўсадиган ўсимликлар. Бўталар, дарахтлар, ўтлар ҳақида умумий тушунчалар бериш.
ҳайвонлар. Яқин атрофда учрайдиган суратларда кўриш мумкин бўлган ҳайвонларни билиш. Ўзига хос, ўхшаш ва фарқли томонларини билиш. Уларни парваришлаш кераклигини билиш.
Билиш ва нутқ малакалари. Табиатни кузатиш, хосса ва хусусиятларни ажратиш. Нутқида тегишли сўзларни ишлатиш.
Амалий малакалар, муносабатлар. ҳайвон, ўсимликларни парваришлари бўйича топшириқларни бажариш, улар билан мулоқотга киришишан мамнун бўлиш.
Дастурни эгаллаш даражаси.
Паст. Бола тарбиячи таклифи билан табиат объектларининг баъзиларини кўрсатади, номини айтади. Алоҳида белгиларини ажратмайди. Табиатга муносабати ўзгарувчан.
Ўрта. Объектларни кўрсатади, номини айтади, ёрқин белгиларини ажратади.
Юқори. Объектларни кўрсатади, номини айтади, алоҳида белгилари, хоссаларини айтади. Текширади, таққослайди, кузатади, парваришлайди.
7. Болалар нутқини ўстирамиз.
Тарбиячи вазифаси – болага оғзаки нутқни эгаллашга ёрдамлашиш. Нутқни тушунишга, атрофдагилар билан мулоқотга киришишга ўз фикрларини таассуротларини нутқ воситасида ифодалашга ўргатиш.
ҳаётининг 3 – йили.
Боғланган нутқни ўстириш. Бунинг учун нутқ муҳити яратилиши лозим. Бу ёшда кўпроқ бола катталар билан индивидуал муносабатда бўлиши лозим. Аста – секин тенгдошлари билан нутқий муносабатга киришади. Монологик нутқ малакасини эгалайди, гап тузишга ўрганади. 2-3 гапли ҳикоя тузади.
Луғатини бойитиш: нарсалар номини айтишади, нарсалар билан ҳаракатлар номини айтишади, хусусиятларини ажратишади, яқин кишиларини исмини айтиб чақиради.
Нутқининг грамматик томонини эгаллаш от, сифат, феъл қўшимчаларини ишлатишни ўрганишади.
Нутқининг товуш томонини эгаллаш сўзнинг товуш томонини идрок этади, ўртача тезликда, бақирмай, нафасини тўғри сарфлаб гапиришига ўрганади.
Дастурни эгаллаш даражаси.
Паст. Бола кўргазмалиликка асосланган нутқни яхшироқ тушунади, кўпроқ имо – ишора билан ўринбосар сўзлар билан жавоб қилади. Мулоқатга киришиши қийин.
Ўрта. Бола нутқни осон тушунади, саволга жавоб беришда гап тузишига қийналади, имо-ишора ишлатади.
Юқори. Нутқни тушунади, осон мулоқотга киришади, гапни тўғри тузади.
ҳаётининг 4 – йили.
Боғланган нутқни ўстириш. Бу ёшда боланинг нутқи фикрлаш қуролиги айланади. Катталар раҳбарлиги остида китоб ўқиш, сурат кўриш, кузатиш бола нутқи мазмунига ижобий таъсир қилади. Тенгдошлари, бирга ўйнайди, тинглай олади, монологик нутқ малакасини эгаллайди.
Луғатини ўстириш. Нарсалар билан хатти - ҳаракат бажарар экан, уларнинг хоссалари, сифатида хусусиятлари, нимадан ясалганини айтади.
Нутқнинг грамматик томонини эгаллаш. Бу ёшда бола содда гаплар тузишини ўрганади, аввал боғловчиларсиз, кейин боғловчилар иштирокида гап тузади. От, сифат, феъл қўшимчаларини тўғри қўллайди.
Нутқнинг товуш томонини эгаллаш.
- сўзнинг товуш таркибини идрок этади;
- нутқ темпи, нутқ нафаси малакасини эгаллайди;
- ўртача овозда шеър ўқийди, зарур пайтда баланд овозда гапиради.
Савод ўрганишга тайёргарлик. Болалар нутқнинг томонини билишга қизиқадилар. Бу ёшда улар тил товушларини эгаллаш имконига эга бўлишади.
- овутмачоқ, тезайтиш, шеърда тез – тез такрорланаётган товушни идрок этади;
- алоҳида талаффуз этилаётган товушни эшитади, айтади.
Дастурни эгаллаш даражасида.
Паст. Бола нутқни тушинади. Гап тузишга қийналади имо-ишорадан фойдаланади. Қайта ҳикоя қилишдан бош тортади.
Ўрта. Нутқида асосан содда гаплардан фойдаланади. Саволлар асосида ҳикоя эртакларни қайта ҳикоя қилади.
Юқори. Нутқидан содда ва мураккаб гаплардан фойдаланади. Таниш эртак, ҳикояларни катталар ёрдамида қайта ҳикоя қилади.
Мулоқотда ташаббускор.
Бола бадиий адабиёт, тасвирий санъат ва мусиқа оламида.
Бола ва китоб.
Болалар бадиий асарни идрок этишда унинг қаҳрамонлари, уларнинг ташқи кўриниши, хатти - ҳаракатларига эътибор қиладилар. Улар оҳангдор, қофиядош сўзларни эшитиш, талаффуз қилишни ёқтиришади. Шеър эшитишни, ўқишни яхши кўришади. Болалар фольклорига қизиқишади.
Тарбиячининг вазифаси – Болага сўз санъати оламини очиб бериш, китобга қизиқиш ва муҳаббатни тарбиялаш. Тинглаш ва эшитишга ўргатиш.
ҳаётининг 3 – йили.
Билиш малакаси катталар томонидан ўқилган айтиб берилган нарсани эслаб қолиш, таниш асарларнинг қаҳрамонларини билиш.
Нутқ малакалари. Асар мазмунини сўз, ҳаракат, имо – ишора билан ифодалаш, ёд олиш.
Муносабати. Бадиий асар билан учрашувдан севиниш бирга шеър, қўшиқ ижро этиш.
Дастурни эгаллаш даражаси.
Паст. Бола баъзан асарни эшитишдан бош тортади, диққати тез бўлинади, мазмунини яхши эслаб қолмайди. Бадиий асарни идрок этишга бепарво муносабатда бўлади.
Ўрта. Бола бадиий асар тинглаш ҳақидаги таклифни бажанидил қабул қилади. Лекин етарли тўпланмаган.
Юқори. Ўйинда иштирок этиш, бадиий асар тинглаш ҳақидаги таклифга бажонидил кўнади. Ўзи бирор нарса ўқиб беришни илтимос қилади, осон идрок этади, суратларга асосан асар мазмунини эслайди.

ҳаётининг 4 – йили.


Билиш малакалари. Бадиий асарни диққат билан чалғимай эшитиш, мазмунини тушиниш, хулоса чиқиши, воқеалар кетма – кетлигини эслаб қолиш: сурат асосида асарни таниш.
Нутқ малакалари. Ўқилгани асосида таассуротларини ўртоқлашиш қайта ҳикоя қилиш, саҳналаштиришда иштирок этиш.
Муносабати. Воқеа ва қаҳрамонларга ҳайрихоҳлик, ачиниш, қувониш. Бадиий сўзни эслаб қолиб, нутқида ишлатиш.
Дастурни эгаллаш даражаси.
Паст. Бадиий асарни эшитишда диққати тарқоқ қайта ўқиб беришни сўрамайди. Мазмуни асосида суҳбатлашиш, шеър, эртак ўқиб беришда бош тортади.
Ўрта. Асарни идрок этишга киришса ҳам, оҳиригача тинглайди, қайта –қайта ўқиб беришларини илтимос қилад. Асар мазмуни асосидаги муҳокамага кириша олади. Саволларга жавоб беради. Ўқиб бериш, ҳикоя қилиб бериш, ёд олишга тавсия этиладиган асарлар.
2 – 3 ёшга.
8.2. Болаларнинг тасвирий санъати, бадиий фаолияти.
Кичик мактабгача ёшдаги болалар бадиий тарбияси вазифалари:
- табиат ва ижтимоий ҳаёт ходисалари, қизиқиш, диққат, қизиқувчанлигини ўстириш.
- халқ амалий санъати асарлари билан таништириш.
Асосий вазифа – тасвирий фаолияти билан шуғулланишга қизиқиш ва хоҳишни тарбиялашдан иборат.
ҳаётининг 3 – йили.
Тасвирий санъат билан дастлабки учрашув.
Тушунчалар, малакалар, кўникмалар, муносабатлар.
Бола биринча марта санъат олами билан учрашади. Теварак – атрофдаги нарсаларни идрок этади. Халқ санъати асарларини кўриб, кузатади, завқланади.
Бадиий фаолиятнинг шаклланиши.
Тушунчалар, малакалар, кўникмалар, муносабатлар.
ҳаётдаги тасаввурларини расм, аппиликация, қуриш, ясаш, лойдан нарса ясаш орқали тасвирлаш мумкинлигини, материал ва жиҳозларнинг хусусиятларини билиш, тасвирлаш воситаларидан фойдалана олиш, кўз ва қўл ҳаракатларини мувофиқлаштириш.
Дастурни эгаллаш даражаси.
Паст. Нарса ва ходисаларнинг бирмунча ёрқин хусусиятларигагина қизиқади. Катталар ундаши билан санъат асарларидаги гўзалликни пайқайди. Айрим тасвирий санъат материалларини билади, қўллашда қийналади.
Ўрта. Санъат асарларига қизиқади, кузатади, чиройли нарсалардан завқланади, тасвирлаш жиҳозларининг айримларидан фойдалана олади.
Юқори. Нарса ва ходисаларни идрок этишга қизиқади, завқланганини ҳаракати, имо – ишораси, сўз орқали ифодалайди. Тасвирий фаолият билан шуғулланишга интилади, нарса ясаш усулларини эгаллаган. Мустақил равишда ранг танлайди.
ҳаётининг 4 – йили.
Тасвирий санъат билан танишиш.
Тушунчалар, малакалар, кўникмалар, муносабатлар.
Теварак – атрофдаги гўзалликнинг намоён бўлишига қизиқиш билан қарайди. Санъат асарларини ким, нимага яратганини тушунади, асарларда ифода воситаларини идрок этади, катталар билан бирга санъат асарларини кузатади. Ўз муносабатини нутқи, имо – ишораси, ҳаракатлари билан ифодалайди. Таассуротлари билан ўртоқлашади.

Бадиий фаолият.


Тушунчалар, малакалар, кўникмалар, муносабатлар.
Тасвирий фаолиятнинг ҳар хил турларида шакл, катталик, ясашга тўғри акс эттириш, воқеали тасвирлашда – қоғоз варақанинг бутун юзасидан тўғри фойдаланиш: Безакли тасвирлашда ритм, шаклларининг алмашинишини тўғри қўллаш: Аппликацияда тайёр шакллардан композиция тузиш, аввал қоғоз вароғига жойлаштириб, кейин елимлаш. Озода ишлаш, иш қуролларидан тўғри фойдаланиш, қуриш – ясашда ҳажмли геометрик шаклларда фойдаланиш, қум, қордан ясашда уларнинг хоссаларининг билиш.
Дастурни ўзлаштириш даражаси.
Паст. Нарсаларнинг эстетик хоссаларни идрок этишга қизиқиш турғун эмас. Нарсани аввал шакли, сўнг рангига кўра идрок этади. Катталар ёрдамида тасвирий фаолият билан шуғулланади.
Ўрта. Теварак – атрофдаги воқеликни эстетик идрок этишга қизиқади, чиройли нарсадан завқланади, уларни асраб – авайлайди. Китобдаги суратни бадиий расмдан фарқлайди. Тасвирий фаолият турларини билади. Иш қуролларидан фойдалана олади. Мустақиллик ва ижодкорлик намуналарини кўрсатади.
Юқори. Турмушда, табиатда, санъат асарларида гўзалликни кўради, завқланади, ўз таассуротларини баён этади. Мустақил ишлай олади.

Тавсия этиладиган асарлар.


Бола ва мусиқа.
Тушунчалар, малакалар, муносабатлар.
Мусиқанинг турли жанрларини малакасини эгаллаш. Мусиқа танлаш жараёнида асарни эслаб қолиб, таниш номини айтиш.
Дастурни эгаллаш даражаси.
Паст. Бола қўшиқ сўзлари ва мусиқасини тинглай олмайди, мазмунини тушунмайди, эшитганини эслаб қолмай, танимайди. Мусиқани юзаки идрок этади.
Ўрта. Мусиқа, қўшиқ, давра ашулаларини тинглайди, эслаб қолиши мустаҳкам эмас. Ижрода ифодалиликка интилмайди. Мусиқани тинглашда уни диққат билан идрок эта бошласада, кейин чалғиб кетади. Асарни қайта ижро этилишини сўрамайди.
Юқори. Бола қўшиқ, ашулаларнинг сўзи ва мусиқасини тинглаб, идрок этади. Эслаб қолади, танийди, ижрода аниқликка ҳаракат қилади. Ифодалилик, оҳангдорлик яққрл кўриниб туради. Ашула ва рақсларни танлашга ўрганади.
Математикага дастлабки қадамлар.
ҳаётининг 3 – йили.
Нарсалар, геометрик шакллар, қум, сув билан ўйинмашғулотларда болалар уларнинг хоссаларини ўрганадилар. Бу ёшда болалар нарсалар ўлчамчи, миқдори, рангини ажрата олишади, амаллар бажаришади.
Тарбиячининг вазифаси – болалар диққатини нарсалар хоссалари ва уларнинг ўзаро муносабатларига қаратиш.
Хоссалари.
Тушунчалар. Ранглар: қизил, кўк, сариқ ва бошқалар. Ўлчами: катта, кичик, узун, қисқа. Шакли: коптокка ўхшаган, ғиштга ўхшаган, квадратга ўхшаган. Шакллар: шар, куб, доира, квадрат. Шу белгиларнинг алоқалари.
Билиш а нутқ малакалари. Нарсаларнинг ранг, ўлчамини билиш учун кўриб, сезиб ҳаракат билан текшириш, таққослаш. 2 – 4 белгисига кўра нарсаларни ажратиш. Нутқида нарсалар шакли, катталигини қўллаш, тушуниш.
Муносабатлар. Нарсаларнинг гуруҳлари ўртасидаги муносабатларни – миқдори, ўлчамлашга доир, рангига доир – билиш, ўйин жараёнида нарсаларнинг 2 хоссаларини ажрата олиш, тенглик, нотенгликни фарқлаш.
Билиш ва нутқ малаклари. Нарсаларни миқдори, ўлчами рангини текшириб, таққослаш, нутқида тегишли сўзларни ишлатиш.
Дастурни ўзлаштириш даражаси.
Паст. Бола нарсаларнинг ўлчами, миқдорини фақат катталар билан ўйин жараёнида идрок этади, нарсаларни шакли бўйича топа олмайди.
Ўрта. Катталар кетидан нарсалар белгиларини қайтаради. Бир хил белгили предметларни ажратади.
Юқори. Нарсаларнинг белгиларини мустақил равишда ажратади, айтади, тенглик, нотенгликни фарқлайди.
ҳаётининг 4 – йили.
Бу даврга келиб катталарнинг асосий вазифаси – болаларни нарсалар билан амалий ҳаракатлар бажариш малакасини тўплашга ўргатишдан иборат. Болалар санашга, сонга қизиққанлари учун, нарсаларни белгиларига кўра умумлаштириб, идрок этишга ўргатилади.
Асосий вазифалар.
- предметлар хоссаларини, муносабатларини, тенг-нотенглигини билишга ўргатиш;
- билишда мустақиллик, ташаббускорликни ўстириш;
- билишга ва нутққа доир малакаларини қўллашларини рағбатлантириш;
Хусусиятлари.
Тушунчалар. Нарсаларнинг ўлчами: узунлиги, баландлиги, тенглиги, йўғонлиги, катталиги;
геометрик шакллар – доира, квадрат, учбурчак, шар, куб, уларнинг шакли ранги;
турли ўлчамдаги, рангдаги шакллар. Белгилари ўртасидаги боғлиқлик.
Билиш ва нутқ малакалари.
Нарсаларнинг шахсини кўз билан чамалаш, қўз билан сезиш номини айтиш, «Шунга ўхшаш», «шунга ўхшайди» каби сўзларни ишлатиш.
Муносабатлар.
Тушунчалар. Нарсаларнинг миқдори, ўлчамини билиш.
Фазовий тушунчалар:
вақтга доир тушунчалар.
Нарсаларни, овозни, ҳаракатни санаш.
Билиш ва нутқ малакалари.
2та нарса, овоз, ҳаракатни таққослаб, жуфтлаш. Нутқида миқдорга, вақтга, фазога доир тушунчаларни ишлатиш.
Миқдорни сақланиши.
Тушунчалар. Миқдорий гуруҳларнинг (3 – 5та гача) жойлашуви ўзгарган ҳолда ўлчами, сифат хоссалари турлича бўлса ҳам сони ўзгармаслиги.
Билиш ва нутқ малакалари. Миқдорни кўриб, санаб идрок этиш, қўйиб кўриш, тагига қўйиш йўли билан идрок этиш.
ҳаракатлар изчиллиги.
Тушунчалар. Ўйин ҳаракатларини шартли белги асосида бажариш.
Билиш ва нутқ малакалари. «Бошида», «кейин», «олдинга», «орқага», «ўнгга» сўзларини тушуниш, нутқида ишлатиш.
Дастурни ўзлаштириш даражаси.
Паст. Бола ўхшаш нарсаларни ажрата олади, номини таққослайди. Нарсалар миқдори ўзгарганини сезмайди.
Ўрта. Бола нарсалар шакли, кўринишга қараб гуруҳларга ажратади. Миқдори, ўлчамини таққослаш учун тўғри жойлаштиради. Натижаларни аниқлашда хатоларга йўл қўяди. Ўз хатти - ҳаракатларини тушунтира олмайди.
Юқори. Бола нарсаларнинг бир неча белгиларини ажрата олади, номини айтади, умумлаштиради. Мустақил равишда тенглик, нотенгликни аниқлайди. Нутқида тегишли сўзларни ишлатади.
Хулоса.
Ўтган давр бола бўйи 100–102 см.га етади. Оғирлиги ўртача 16–17 кг. бўлади. Дадил юради, қўл – оёқ ҳаракатларини мувофиқлаштиради. Қаламни тўғри ушлаш горизонтал, вертикал чизиқлар чизади.
Шаклларни тўғри ажратади, номини айтади. Мустақилликка интилади, ўз – ўзига хизмат, гигиеник муолажаларни уддалайди. Ўйин жараёнида ўринбосар предметлардан ўринли фойдаланади, севимли ўйинчоқларни бураб ҳаракатлантиради.
Нутқи фаоллашган: луғати нутқининг ҳамма бўлакларидан тузилган. Бир неча шеър, қўшиқ, овутмачоқни билади. Атроф – теваракка қизиқувчан, тақлидчан, қувноқ, хиссий олами жўшқин, мустақилликка интилувчан.



Download 355 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish