Мактабгача таълим муассасасида олиб бориладиган


Болалар чолғуларида чалишга ўргатиш



Download 2,67 Mb.
bet3/11
Sana14.06.2022
Hajmi2,67 Mb.
#669300
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Musiqa yillik hujjatlari1

Болалар чолғуларида чалишга ўргатиш: Металлофон, ксилофон, доирача, учбурчак, ёғоч қошиқлар, ликобчалар ва турли ясама ўйинчоқ-чолғуларда чалишга ҳамда уларни овозидан фарқлашга ўргатиш. Номусиқий ва мусиқий товушлар ҳақида тушунча бериш ва уларни фарқлашга ўргатиш;
Ўйин: Болаларни чаққонлик, зийракликка чорлаш билан бир вақтда мусиқани диққат билан тинглашга ўргатувчи «Рўмолчани узат», «Тулки ва товуқлар», «Қуёнлар ва айиқ» ўйинларини ўйнатиш. Давра қўшиқларида мустақил ҳаракатланишга ўргатиш.
Мусиқий-таълимий ўйинлардан «Қўшиғимни давом эттир», «Исмингни куйлаб бер», «Қайси чолғу яширинган», «Куйини топ» ва ҳ.к. ўтказиш.
5 ёшли бола билиши лозим бўлган билим кўникма ва малалкалар:
-болалар чолғуларида ижро этиш усулларини билиш;
-болалар чолғуларини овоз тембридан фарқлай олиш;
-болалар чолғулари оркестрида ижро этиш;
-ўз ҳаркакатларини мусиқа темпига мослай олиш.
-хор бўлиб, ансамаль ва якка куйлай олиш;
-фортепиано, ғижжак, чанг, қонун чолғу асбобларини кўриниши ва овозидан фарқлаш,номларини билиш
КАТТА ЁШ
(5-6 ёш)
Мусиқа тинглаш: Болаларда мусиқа тинглашга иштиёқни қўллаб қувватлаш ва ривожлантиришда давом этиш. Мусиқа асарининг кайфияти, ҳарактерини мустақил фарқлаш, таъсуротлари ҳақида ҳикоя қилишга ўргатиш. Вокал ва чолғу асарларидан баҳраманд қилиш ва бу жанрлар ҳақида тушунча ҳосил қилиш, уларни фарқлашга ўргатиш. Марш, қўшиқ ва рақс ҳақидаги билимларини кенгайтириш. Ўзбек халқ куйлари билан таништириб бориш. Доира ва ноғора садоларидан баҳраманд қилиш, қайроқ, тахта қарсак билан таништириш;
Мусиқий-ритмик ҳаракатларни бажариш: Мусиқанинг темпи, ритми, ҳарактерига мос ифодали ҳаракатланиш. Куй қисмлари алмашишига қараб ҳаракатларни ўзгартира олиш. Енгил, пружинасимон юриш, югуриш, сакраш, олдинг ва орқага, ёнга қадам ташлаш, олдинга ҳаккалаш, рақс ҳаракатларини сифатли бажаришга ўргатиш. Мусиқа остида қаторларга сафланиш ва машқлар бажариш, қаторлардан доирага шаклига ўтиш, катта ва кичик доиралар ҳосил қилиш, бир нечта кичик доирачаларга бўлинишга ўргатиш. Болаларга ўзбекча рақслар билан бир қаторда турли халқлар рақсларини ўргатиш. Болаларда рақсга оид ижодкорликка ундаш ва унинг намоён бўлишини рағбатлантириш ва қўллаб қувватлаш.
Қўшиқ куйлаш: Болаларда ифодали, соф ва табиий овозда куйлашга ўргатиш. Болаларнинг овозининг ёш ҳусусиятларини ҳисобга олиб репертуар танлаш. Тўғри нафас олиш ва куйлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш. Кичик ансамбль бўлиб куйлаш, солист билан куйлашга ўргатиш. Куй оҳангини тўғри ижро этилишига эришиш.

Download 2,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish