II. ТАШКИЛОТНИНГ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИ Тарафлар меҳнат вазифаларининг ҳалол ва сифатли бажарилиши ходимлар фаровонлигининг негизи эканлигини эътироф этадилар.
Иш берувчи Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида таълим жараёнини ташкил қилади. Бу масалада Иш берувчи касаба уюшмасини кутилаётган ташкилий ўзгаришлар, иш ҳақи ва меҳнат шароити юзасидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тадбирлар тўғрисида хабардор қилиб туради.
Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5775-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарорига тўлиқ риоя этиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
Иш берувчи барча бўғин касаба уюшмаси вакилларини Устав вазифаларини бажариш учун иш жойларига монеликсиз қўйиши зарур.
Касаба уюшмаси қўмитаси
а)ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид масалаларни, шунингдек ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ходимлар номидан иш кўриш;
б)Касаба уюшмаси қўмитасивакилларини Ташкилот бошқарувининг органларига сайланиши имкониятларидан фойдаланиш;
в)касаба уюшмалари га хос услублар ёрдамида Ташкилотнинг барқарор фаолият кўрсатишига кўмаклашиш;
г)ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат интизомига риоя этилишига, меҳнат вазифалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишига кўмаклашиш;
д)Ташкилотни бошқариш, жамоа шартномаси мажбуриятларини такомиллаштириш, ходимларнинг меҳнат шартномасидаги вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажаришларига кўмаклашувчи ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг жорий ва истиқболли режа ва дастурларини қабул қилиш каби масалалар юзасидан жамоа музокараларини олиб бориш бўйича таклифларни Иш берувчига киритиб бориш;
е)ходимларни рационализаторлик ва ихтирочилик ишларида иштирок этишларига кўмаклашиш;
з)тармоқ кўрик-танловларида иштирок этиш ташаббуслари билан чиқиш, шунингдек, электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тармоқ кўрик-танловида иштирок этиш;
и) ижтимоий ҳимоялаш, таълим соҳасини ривожлантириш каби Президент Фармонлари, Ҳукумат қарорлари юзасидан ўқувлар ташкил қилиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
Ходимлар:
а) ўз меҳнат вазифаларини ҳалол бажариш, Иш берувчинингфармойишлари ва буйруқларини ўз вақтида ва сифатли ижро этиш;
б) ички меҳнат тартиби қоидаларига, ўрнатилган меҳнат режимига ва меҳнат интизомига риоя қилиш мажбуриятларини ўз зиммасига оладилар.