Vatanimizdagi va chet eldagi psixologik adabiyotda o`quvchi shaxsining turli tomonlarini mustaqil baholash, shu jumladan kasb tanlashda o`z yo`lini belgilash jarayonida qobiliyatlarni va kasbga layoqatlilikni mustaqil baholashni tahlil qilishga urinish hollari uchrab turadi. O`quvchilarning qobiliyatlari va kasbga layoqatliligini mustaqil baholashning, shuningdek mikro muhitni baholashning o`ziga xos xususiyatlarini aniqlash uchun quyidagilar zarur:

12/13/22
1. O`quvchilarning fazilatlari o`qituvchilar, ota-onalar, o`rtoqlari tomonidan tahlil qilinishi;
1. O`quvchilarning fazilatlari o`qituvchilar, ota-onalar, o`rtoqlari tomonidan tahlil qilinishi;
2. Mehnat faoliyatining u yoki bu sohasiga layoqatlilikni mustaqil baholash bilan o`quvchilarning kasbga oid niyatlarini ana shu mustaqil baholashning shakllanish sharoitlari o`rtasidagi nisbatini aniqlash;
3. O`quvchilarning mustaqil baholashi bilan tashqaridan bergan baholarni taqqoslash asosida o`qituvchilar, ota-onalar, o`rtoqlari baholarining o`xshashlik darajasini aniqlash.
12/13/22
http://aida.ucoz.ru
Касбий лаёқатлилик шахснинг сифати бўлиб, унинг шаклланиши психофизиологик тузилишни аста-секин маҳорат даражаси турлича бўлган топшириқларни бажаришга мувофиқлаштиришдан иборатдир. Бунда асаб системаси асосий хусусиятларининг ана шу иш турларига мос келадиган функционал кўринишлари такомиллашади, баъзи ҳолларда эса асаб системасининг бир таянч хоссасидан бошқасига ўтиш рўй беради.
Психологиянинг саноат ва кишлоқ хўжалигидаги кўпгина касбларга нисбатан вазифалари фақат касбга лаёқатлиликнинг табиий шарт-шароитларини аниқлашдангина иборат эмас. Бу вазифалар лаёқатлиликни шакллантириш масалаларига қаратилиши, касбни ўрганган ҳар бир кишини бу соҳада мустаҳкамланиб боришга ва маҳоратни қўлга киритишга ундаши лозим. Бу жиҳатдан мазкур касбда, мазкур корхонада ва айрим ҳолларда мазкур тармоқда шахсий истиқбол яратиш муаммоси жиддий эътибор беришга лойиқ масала бўлиб қолиши мумкин.
12/13/22
http://aida.ucoz.ru
Психологлар, иқтисодчилар, социологлар, касб таълими ва ходимларнинг малакасини ошириш соҳасидаги мутахассислар, шифокорлар ва бошқалар билан биргаликда маънавий-руҳий ва иқтисодий рағбатлантириш системасини ишлаб чиқишлари лозим. Бунда мазкур касбдаги иш стажига мувофиқ равишда меҳнат унумдорлиги ва сифат бўйича муайян марраларга эришиш асос қилиб олиниши керак.
Шахсий истиқбол ғоясини амалга оширишда иш шундай ташкил этилиши керакки, ишлаб чиқаришда ютуқларга эришиш учун кураш олиб бориш фақат ходимнинг ўз шахсий иши деб қаралмаслиги лозим. Чунончи, махсус таълим ва малака оширишнинг ҳар қандай поғоналари зарур ишлаб чиқариш даражасига яқинлаштирилишини белгилаб олиш зарур. Лекин ҳал қилувчи нарса шахсий куч-ғайрат сарфлаш бўлиб қолаверади. Буларсиз маҳоратни ошириш режалари ва ундан кейин келадиган рағбатлантиришлар мақсадсиз бир нарса бўлиб қолади.
Бироқ хамма нарса учун умумий бўлган касбий камолотга эришиш йўли йўқ. Ҳар ким ўзининг шахсий табиий иқтидори билан энг кўп даражада боғланган, эгалланган билим ва кўникмалари билан уйғунлашиб кетган йўлдан бориши керак.