бола:
- Бизникида чангюткич бор.
3-
бола:
- Бизникида сув қайнатгич,
музлаткич
4-
бола:
- Бизникида телевизор, компьютер
бор.
Тарбиячи: - Болажонлар, қаранг, деярли ҳам-
мамизнинг уйимизда камида уч-тўрттадан маиший асбоб
бор. Бугунги келиб маиший асбоблар ҳаётимизнинг
ажралмас қисмига айланиб улгурди. Чунки улар дан тўғри
фойдалансак, бизга кўп ёрдам беради. Энди, тасаввур
қилинг-а, бир кун чироқ ўчиб маиший асбоблардан
фойдаланолмай қолсак нима бўлади?
103
5-
бола: - Музлаткичдаги озиқ-овқатлар эриб кетади.
6-
бола: - Кийимларимиз дазмолланмай қолади.
7-
бола: - Ойим бизга шарбат чиқариб беролмайдилар.
Кир ҳам юволмайдилар.
8-
бола: -Биз телевизор дан севимли мультфильмларни
кўролмай қоламиз.
Тарбиячи: - Ана кўрдингларми, болажонлар, биз маиший
асбобларсиз қийналиб қоламиз. Ҳозир бизнинг ўйин
машғулотимизга ёнғин ўчирувчи акангиз ҳам келибдилар, қани,
уларни эшитайлик-чи, қандай гаплари бор экан.
Ёнғин ўчириш ходими: - Ассалому алайкум, болажонлар!
Биласизларми, ҳар бир маиший асбобнинг ўз ишлатиш қонун-
қоидаси бўлади. Айрим тўполончи болалар электр токи
уланадиган жойга мих тиқиб кўради, яна кимдир ойисининг соч
дазмолидан фойдаланиб, уни ўчиришни эсидан чиқариб қўяди.
Айримлар эса ўзича кийимини дазмол қилиб, дазмолни ёниқ
ҳолда қолдиради, яна кимдир газ ўйнайди. Буларнинг ҳаммаси
ҳаёт учун хавфли. Ахир маиший асбобларнинг кўпи электр
токига уланади. Шунинг учун уйда ота-онангиз бўлмаган вақтда
техника асбобларидан фойдаланманг. Ҳозир эътиборингизни
мониторга қаратинг, у ерда ёнғин оқибатида куйиб қолган
болаларни кўришингиз мумкин. Сизлар билан бундай ҳолат
содир бўлмаслиги учун эса катталар йўғида ўзингиз маиший
асбобларни ёқманг.
Тарбиячи: - Ажойиб тавсиялар учун сизга катта раҳмат.
Болажонлар, энди сизлар билан ўйин ўйнаймиз. Мен битта
ҳаракатнинг номини айтаман, сиз эса ўша ҳаракат нимага
тегишли эканини топишингиз керак.
У кир ювади - кир ювиш машинаси.
Унда озиқ-овқатлар муз дек сақланади - музлаткич.
У уйдаги ҳамма чангларни ўзига ютиб олади -
104
Кийимларимиз унинг ёрдами билан текис бўлади -
дазмол.
Биз ҳар куни эрталаб ва кечкурун уни томоша қиламиз -
телевизор.
Унда чой қайнайди - сув қайнатгич.
У гўштни майдалаб беради - гўштқиймалагич.
Тарбиячи: - Баракалла, болажонлар, сизлар жудаям
тўғри жавоб бердинглар. Энди эса мен сўзларни кетма-
кетлигини алмаштириб қўйиб ўқийман, сизлар уни тўғри
кетма-кетликда жойлашингиз керак.
Сотиб олдик биз чангюткич янги. Биз янги чангюткич
сотиб олдик.
Ошхонада турибди музлаткич катта. Ошхонада катта
музлаткич турибди.
Тикди ойим машинасида тикув кўйлак. Ойим тикув
машинасида кўйлак тикди.
Тарбиячи: - Ақлли болажонларим, энди эса мен маиший
асбобни бирликда айтаман, сизлар эса уни кўпликда
айтишингиз керак.
Телевизор - телевизорлар
Музлаткич - музлаткичлар
Чангюткич - чангюткичлар
Радио - радиолар Дазмол -
дазмоллар Компьютер -
компьютерлар.
Тарбиячи: - Болалар, уйга топшириқ сифатида
уйингиздаги битта маиший асбобнинг расмини чизиб
келасизлар ва унинг нима учун кераклигини тушунтириб
берасизлар.
105
Do'stlaringiz bilan baham: |