umumiy xususiyatni belgilanib, qolgan barcha xususiyatlari esa o‗zaro farqlovchi xususiyatlar hisoblanadi. Masala
tarkibidagi shart va talablar o‗zaro bir-birlarini to‗ldirib, ular masala o‗z yechimiga ega bo‗lishini ta‘minlaydi. Ammo,
muammoli vaziyatda bunday tayyor yo‗nalish bo‗lmaydi.
L.M.Fridman va boshqa olimlarning fikriga ko‗ra muammoli vaziyat va masala o‗rtadasi quyidagi o‗zaro
quyidagi aloqadorliklar mavjud :
1-vaziyat. Genetik masalalar muammoli vaziyatlar sababli yuzaga keladi. Bunda savol va masalalar
tafakkurni harakatga keltiruvchi mexanizm sifatida xizmat qiladi.
2-vaziyat. O‗quvchiga tayyor masala beriladi. Ular masala bilan tanishgach, muammoni anglab, uni yechish
uchun harakat rejasini ishlab chiqishi kerak bo‗ladi. Bu tipdagi masalalar ―top, isbotla, qaytaqur, shakllantir‖ kabi
talablar asosida bo‗ladi.
3-vaziyat. Bu vaziyat esa yuqoridagi ikki vaziyatning kombinatsiyasidan tarkib topgan bo‗ladi. (Ma‘lumki,
barcha holatlarda bilish jarayonidagi qarama-qarshiliklar savollar va masalalar ko‗rinishida namoyon bo‗ladi).
Ta‘lim jarayonini tashkil etishda o‗quvchilarga masala va muammoli vaziyatlar orasidagi bunday aloqadorlikni
anglab yetgan holda masalalarni yechtirishga o‗rgatish ularni samarali bilim olishlarini ta‘minlash bilan bir qatorda,
ularning fanni o‗rganishga bo‗lgan qiziqishlarni oshishiga olib keladi.
БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ ХУСУСИДА
ШОДИЕВ Ф., АКРАМОВА Л., ХОЛМУРОДОВ М., СамДУ.
Янги педагогик технологияни таълим тизимига тадбиқ этишдан бош мақсад – жаҳон маданиятини ва
замонавий илму ҳунарларни тўлиқ эгаллаган, юксак тафаккурли ҳамда кенг дунѐқарашли Шахсларни
тарбиялаш ва улар воситасида инсоният оламидаги ўз фахрли ўрнимизни тезроқ топишдир.Бунинг учун она
тили таълимига Миллий мафкурамиз ва ғоямиздан келиб чиқиб, муайян ғояга ишонтирадиган, кишиларни
ақлий уюштирадиган, маълум улуғвор мақсадларни амалга ошириш учун сафарбар эта оладиган, ҳур ниятлар
йўлида тер тўкиб фаолият олиб бораѐтганларни маънавий-руҳий рағбатлантирадиган, ғоявий тарбиялайдиган,
ғоявий иммунитетни шакллантирадиган оталар сўзи – мақолларимизни, аввало, сингдиришимиз шарт. Зеро,
миллат сиймоси оталар сўзида ўз бўй-бастини, касб-ҳунарини, эзгу фазилатларини, ғайрату жўшқинлигини,
талаб ва истакларини тўла намоѐн этади. Она тили таълими мактабгача тарбиядан тортиб то катталар
таълимигача бўлган узлуксиз жараѐнни қамраб олади. Шунинг учун ҳам юртимизнинг ҳар бир фуқаролари
турмуш тарзимизнинг барча қирраларини оқиллик ва донолик билан очиб бера оладиган Давлат тилидаги
оталар сўзи – мақолларимизни мукаммал билишса нур устига аъло нур бўлади.Чунки бу борадаги билимларни
яхши эгаллаган киши жамиятимизнинг ойдин кунлари учун курашади ва ўзгаларга ибрат бўлади. Оталар сўзида
эл камолоти, халқ маънавияти, болалар тарбияси, ақллилар шижоати, лавандлар фожиаси ва бошқа мавзуларда
минглаб мақоллар бор.Уларни она тили таълими орқали ҳам ѐшларга сингдириш, айниқса, янги педагогик
технологиялар воситасида етказиб бериш кутилган натижаларни юзага чиқаради. Умуман олганда, она тили
таълимига нафақат оталар сўзи – мақолларимизни, балки жуда кўплаб элимизнинг салоҳиятини тўла намоѐн эта
оладиган маънавиятимизнин сарчашмаларини сингдириб юборишимиз ва улар воситасида халқимизнинг
асрлар оша яшаб келаѐтган эзгу фазилатларини болаларимизга ўргатишимиз ва шу билан бораборида жаҳон
маънавияти хазинасига ҳам қўшишимиз талаб этилади. Она тили таълимида янги педагогик технологиялардан
фойдаланишнинг ана шундай самарабоп усулларидан барча имкониятларимизни ишга солиб фойдалансак янада
яхшироқ натижаларга эришишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |